Махсус қисм бўлим ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ 43-боб … ·...

90
Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN Махсус қисм. Тўққизинчи бўлим. ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ 43-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ (344-358-моддалар; 15 та модда) Кимлар дастлабки терговни олиб бориш ваколатига эга? 1) Прокуратура терговчилари; 2) Ички ишлар органлари терговчилари; 3) Миллий хавфсизлик хизмати терговчилари 4) Шунингдек, прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин. (344-модда) Қайси жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилмаслиги мумкин? - Барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилади. Дастлабки терговнинг қандай вазифалари бор? 1) жиноятни тез ва тўла очиш; 2) жиноятни содир этган шахсни жавобгарликка тортиш ва уни судга бериш учун шарт-шароитларни яратиш; 3) жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш ёки суд ҳукмидан кейин уни қоплаш учун керакли шарт-шароитларни яратиш; 4) жиноятни содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш; 5) фуқароларни қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш. Дастлабки терговнинг умумий шартларига нималар киради? 1) Терговнинг ваколатли шахслар томонидан олиб борилиши; (ЖПК нинг 344, 354, 355, 356, 357, 358- моддалари). 2) Дастлабки терговнинг мажбурийлиги ва терговга тегишлилиги; (ЖПК нинг 345-моддаси). 3) Дастлабки терговни бошлаш ва унинг муддатлари; (ЖПК нинг 350, 351-моддалари). 4) Дастлабки терговда жамоатчилик ва холисларнинг иштироки; (ЖПК нинг 349, 352-моддалари). 5) Дастлабки терговдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти; (ЖПК нинг 353-моддаси). 6) Тергов фаолиятида илмий-техника воситаларидан фойдаланиш; 7) Жиноят ишларини бирлаштириш ва ажратиш. (ЖПК нинг 332-моддаси). Терговга тегишлиликнинг қандай турлари мавжуд? 1) Мазмунига кўра (предметли) (345-модда); 2) Ҳудудига кўра (346-модда); 3) Шахсларга кўра (персонал); 4) Муқобил (альтернатив) тегишлилик; 5) Ишларнинг боғлиқлиги бўйича. Мазмунига (предметли) кўра тегишлилик нима? - Мазмунига кўра тегишлилик, бу Жиноят Кодексининг махсус қисмида назарда тутилган жиноятларни 3та тергов органидан (ИИВ, Прокуратура, МХХ) қайси бири дастлабки терговни олиб боришига айтилади. Ушбу рўйҳат ЖПКнинг 345-моддасида берилган. Терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи қандай тартибда терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин? - тегишли прокурорнинг розилиги билан. Турли дастлабки тергов органлари терговига (Прокуратура, ИИВ, МХХ) тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни қайси органга топширади? - оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шунга топширади.

Upload: others

Post on 25-Jan-2021

24 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Махсус қисм. Тўққизинчи бўлим. ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ

    43-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ (344-358-моддалар; 15 та модда)

    Кимлар дастлабки терговни олиб бориш ваколатига эга? 1) Прокуратура терговчилари; 2) Ички ишлар органлари терговчилари; 3) Миллий хавфсизлик хизмати терговчилари 4) Шунингдек, прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин. (344-модда) Қайси жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилмаслиги мумкин? - Барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилади. Дастлабки терговнинг қандай вазифалари бор? 1) жиноятни тез ва тўла очиш; 2) жиноятни содир этган шахсни жавобгарликка тортиш ва уни судга бериш учун шарт-шароитларни яратиш; 3) жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш ёки суд ҳукмидан кейин уни қоплаш учун керакли шарт-шароитларни яратиш; 4) жиноятни содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш; 5) фуқароларни қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш. Дастлабки терговнинг умумий шартларига нималар киради? 1) Терговнинг ваколатли шахслар томонидан олиб борилиши; (ЖПК нинг 344, 354, 355, 356, 357, 358-моддалари). 2) Дастлабки терговнинг мажбурийлиги ва терговга тегишлилиги; (ЖПК нинг 345-моддаси). 3) Дастлабки терговни бошлаш ва унинг муддатлари; (ЖПК нинг 350, 351-моддалари). 4) Дастлабки терговда жамоатчилик ва холисларнинг иштироки; (ЖПК нинг 349, 352-моддалари). 5) Дастлабки терговдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти; (ЖПК нинг 353-моддаси). 6) Тергов фаолиятида илмий-техника воситаларидан фойдаланиш; 7) Жиноят ишларини бирлаштириш ва ажратиш. (ЖПК нинг 332-моддаси). Терговга тегишлиликнинг қандай турлари мавжуд? 1) Мазмунига кўра (предметли) (345-модда); 2) Ҳудудига кўра (346-модда); 3) Шахсларга кўра (персонал); 4) Муқобил (альтернатив) тегишлилик; 5) Ишларнинг боғлиқлиги бўйича. Мазмунига (предметли) кўра тегишлилик нима? - Мазмунига кўра тегишлилик, бу – Жиноят Кодексининг махсус қисмида назарда тутилган жиноятларни 3та тергов органидан (ИИВ, Прокуратура, МХХ) қайси бири дастлабки терговни олиб боришига айтилади. Ушбу рўйҳат ЖПКнинг 345-моддасида берилган. Терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи қандай тартибда терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин? - тегишли прокурорнинг розилиги билан. Турли дастлабки тергов органлари терговига (Прокуратура, ИИВ, МХХ) тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни қайси органга топширади? - оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шунга топширади.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Агар барча жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлса-чи, унда кимга топширади? - Жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади. Жиноят ишини бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ким ҳақли? - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари. Қандай асосларга кўра бошқа тергов органига олиб бериш мумкин? 5та асосга кўра: 1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса; 2) жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёхуд фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса; 3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда; 4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда; 5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда; Ҳудудга кўра тегишлилик нима? - Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади. Дастлабки тергов жиноят содир этилган ҳудуддан бошқа ерда ўтказилиши ҳам мумкинми? - Ҳа, мумкин. Қандай ҳолларда? - иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса. Бошқа ер дейилганда Кодексда айнан қаерлар назарда тутилган? 1) иш қўзғатилган жойда; 2) гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда. Дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкинми? Яъни, на жиноят содир этилган жойда, на иш қўзғатилган жойда, хуллас, умуман жиноятга алоқаси йўқ ҳудудда ҳам олиб борилиши мумкинми? - Ҳа, мумкин. Кимнинг рухсати билан? 1) Юқори турувчи прокурор ёки 2) Юқори турувчи тергов бўлинмасининг бошлиғи. Бундай ҳолатда қандай процессуал ҳужжат расмийлаштирилади? - Фармойиш Шахсларга кўра (персонал) тегишлилик нима? - Махсус субъектлар (ҳарбийлар, мансабдор шахслар ва вояга етмаганлар) содир этган жиноятлар бўйича олиб бориладиган дастлабки тергов. Вояга етмаганлар содир этган барча жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов қайси орган терговчилари томонидан олиб борилади? - Ички ишлар органлари Мансабдор шахсларнинг жиноятларига оид (айрим тоифадаги) ишлар бўйича дастлабки тергов қайси орган терговчилари томонидан олиб борилади? - Прокуратура.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Муқобил (альтернатив) тегишлилик нима? - ЖПКнинг 345-модда 6-бандида саналган ЖКнинг махсус қисмидаги 20 та модда бўйича назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан (яъни, ким биринчи қўзғатса) олиб борилади. Жиноят кодексининг 237––241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга (ёлғон хабар бериш, ёлғон гувоҳлик бериш, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш ва ҳ.к.) доир ишлар бўйича дастлабки тергов қайси орган терговчилари томонидан олиб борилади? - Ушбу моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади (Ишларнинг боғлиқлиги бўйича тегишлилик) Терговчи бирор тергов ҳаракатини ўтказиш учун кимларга топшириқ бера олади? - Бошқа терговчи ёки суриштирувчига. Жиноят ишини бир тергов бўлинмаси доирасида бир терговчидан бошқа терговчига ўтказиш ким томонидан амалга оширалиди? - Тергов бўлинмасининг раҳбари Ишни бир тергов бўлинмасидан бошқасига ўтказиш ким томонидан амалга оширалиди? - Тергов бўлинмасининг бошлиғи. Фақат кимнинг розилиги талаб этилади? - Прокурор Ишни бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказиш ким томонидан амалга оширалиди? - Прокурорнинг қарори билан. Дастлабки тергов қачондан бошланган ҳисобланади? - Жиноят иши қўзғатилган кундан. Дастлабки тергов қачондан тугалланган ҳисобланади? 1) Айблов хулосаси билан судга юбориш тўғрисидаги қарор билан; 2) Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан; 3) Тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан; 4) Амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни; 5) Ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни Дастлабки терговнинг муддати қанча? - 3 ой. Бу қатъий муддатми ёки узайтирилиши мумкинми? - Узайтирилиши мумкин. Қанча муддатларга узайтирилиши мумкин? - 5 ой → 7 ой → 9 ой → 1 йил. Дастлабки тергов ким томонидан 5 ойгача узайтирилиши мумкин? - Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан. Дастлабки тергов ким томонидан 7 ойгача узайтирилиши мумкин? - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан. Дастлабки тергов ким томонидан 9 ойгача узайтирилиши мумкин? - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан. Дастлабки тергов ким томонидан 1 йилгача узайтирилиши мумкин? - Бу ҳам Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан. 1 йилгача узайтирилиш учун нималар инобатга олинади? - содир этилган жиноятнинг оғирлиги ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаблиги.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Дастлабки тергов муддатига нималар кирмайди? 1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт; 2) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт; 3) қўшимча тергов ўтказиш учун қайтарилган иш терговчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт. Суд ишни қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати қанча этиб белгиланади? - 1 ой. Тергов муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани терговчи тергов муддати тугашидан қанча муддат илгари прокурорга топшириши керак? - 10 сутка. Бир нечта жиноят ишлари бирлаштирилаётганда қайси жиноят ишининг муддати олинади? - Узоқроқ давом этган жиноят ишининг муддати билан ҳисобланади. Яъни, айтайлик, иккита жиноят иши бирлаштирилди, биринчи жиноят иши қўзғатилганига 1 ой бўлган, иккинчисига 10 сутка. Демак, бундай вазиятда жиноят ишлари бирлаштирилса, 1 ойлик муддат олинади. Жиноят ишлари ажратилган бўлса, унда ажратилган жиноят ишининг муддати қанча бўлади? - Агар жиноят иши янги жиноят бўйича ёки янги шахсга нисбатан ажратилаётган бўлса, тегишли қарор чиқарилган кундан 3 ой муддат берилади. Қолган ҳолларда қайси жиноят ишидан алоҳида иш юритувга ажратилган бўлса, ўша жиноят иши қўзғатилган пайтдан эътиборан ҳисобланади. Битта тергов ёки суд иш юритувига қандай ҳолларда бир нечта ишлар бирлаштирилиши мумкин? - 2та ҳолда: 1. Бир неча шахснинг бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этганликда айбланишига доир ишлар; 2. Бир шахснинг бир неча жиноятни содир этганликда айбланишига доир ишлар. (332-модда) Қачон жиноят ишининг маълум бир қисми жиноят иши қўзғатилган ҳолда алоҳида иш юритувига ажратилиши мумкин? - Тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланган тақдирда, жиноят ишининг мазкур ҳолатга доир қисми жиноят иши қўзғатилган ҳолда алоҳида иш юритувига ажратилади. Ишларни бирлаштириш ва ажратиш ваколати кимларда бор? - Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд. Ишларни бирлаштириш ва ажратиш учун қандай процессуал ҳужжат расмийлаштирилади? - Суриштирувчи, терговчи ва прокурор – қарор; - Суд эса ажрим. Қайси тергов ҳаракатлари ўтказилаётганда холислар иштирок этиши талаб этилади? 1) олиб қўйиш; 2) тинтув ўтказиш; 3) кўздан кечириш; 4) гувоҳлантириш; 5) эксперимент ўтказиш; 6) таниб олиш учун кўрсатиш; 7) кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш; 8) эксперт тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш; 9) мурдани эксгумация қилиш. Холислар неча нафар бўлиши керак? - Камида 2 нафар. Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти кимларга юкланиши мумкин эмас? - Гумон қилинувчи ва айбланувчига.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    43-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ 344-модда. Дастлабки терговни олиб боришга ваколатли мансабдор шахслар Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик

    хизмати терговчилари олиб боради.

    Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

    345-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги Барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт.

    Жиноят кодексининг 97––103, 141––149, 175, 1841, 205––212, 215, 218––221, 230––236, 2411, 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.

    Жиноят кодексининг 279––302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади.

    Жиноят кодексининг 150––163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов миллий хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади.

    Жиноят кодексининг 104––140, 164––166, 168––173, 183, 186––1862, 193––204, 213, 214, 216–217, 222, 224––2292, 243, 244, 245, 247––264, 266––2786-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган барча жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.

    Жиноят кодексининг 167, 176––181, 184, 185––1852, 1863,188––192, 2441––2443-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади.

    (345-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-221-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 38-сон, 415-модда)

    Жиноят кодексининг 237––241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.

    Терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.

    Турли дастлабки тергов органлари терговига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳолларда асослантирилган қарорга биноан жиноят ишини, терговга тегишлилик қоидаларидан қатъи назар, бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ҳақли:

    1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса;

    2) жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёхуд фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса;

    3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда;

    4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда;

    5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда»;

    (345-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-181-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 390-модда)

    346-модда. Ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар)

    терговчисининг терговига тегишли бўлади.

    Дастлабки тергов, башарти иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин.

    Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин.

    347-модда. Терговчининг топшириқларини бажариш Ҳар бир терговчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон

    Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёхуд уни ўтказишни бошқа терговчига ёки суриштирувчига топширишга ҳақлидир.

    Терговчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Терговчининг топшириғини бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган терговчига топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноан топшириқни бажаришни давом эттиради.

    348-модда. Жиноят ишини бошқаларга ўтказиш Жиноят ишини бир тергов бўлинмаси доирасида бир терговчидан бошқа

    терговчига ўтказиш шу тергов бўлинмасининг раҳбари томонидан амалга оширилади.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Ишни бир тергов бўлинмасидан бошқасига ўтказиш юқори тергов бўлинмасининг бошлиғи томонидан прокурор розилиги билан амалга оширилади.

    Ишни бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга прокурорнинг қарорига биноан йўл қўйилади.

    349-модда. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки Терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун жамоатчиликни

    жалб қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда у жамоат бирлашмаларига, жамоаларга, аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар ҳақида хабар қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни сўраб мурожаат қилади.

    Жамоат бирлашмалари ва жамоалар терговчининг илтимосига кўра, айрим тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун ўз ораларидан холислар, таржимонлар, мутахассисларни тавсия қилишлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари бўлмиш холисларга, таржимонларга, мутахассисларга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисидаги қоидалари тўлиқ татбиқ этилади.

    350-модда. Дастлабки терговнинг бошланиши Терговчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш

    қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти терговчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг дастлабки терговни бошлайди.

    351-модда. Дастлабки тергов муддатлари Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган

    муддатда тамомланиши лозим. (351-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги

    254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)

    Жиноят ишлари бирлаштирилаётганда улар бўйича иш юритиш муддати узоқроқ муддат давомида тергов қилинган жиноят иши бўйича белгиланади. Бунда қолган жиноят ишлари бўйича иш юритиш муддати узоқроқ тергов қилинган ишнинг муддати билан қамраб олинади ва қўшимча равишда ҳисобга олинмайди.

    Алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддати, агар жиноят иши янги жиноят бўйича ёки янги шахсга нисбатан ажратилаётган бўлса, тегишли қарор чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади. Қолган ҳолларда муддат бу жиноят иши қайси жиноят ишидан алоҳида иш юритувга ажратилган бўлса, ўша жиноят иши қўзғатилган пайтдан эътиборан ҳисобланади.

    (351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-123-сонли Қонуни асосида иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 502-модда)

    Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади.

    (351-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Дастлабки тергов муддатига қуйидагилар кирмайди:

    1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт;

    2) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт;

    3) қўшимча тергов ўтказиш учун қайтарилган иш терговчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт.

    Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин. Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан етти ойгача ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тўққиз ойгача узайтирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, содир этилган жиноятнинг оғирлигини ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаблигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин.

    (351-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)

    Суд ишни қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати тергов олиб бориш устидан назорат юргизаётган прокурор томонидан, мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан бошлаб бир ой доирасида белгиланади. Бу муддатни янада узайтириш иш судга берилгунга, тўхтатиб турилгунга ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддатини ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда амалга оширилади.

    Тергов муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани терговчи тергов муддати тугашидан камида ўн сутка илгари прокурорга топширади. Прокурор ўз устхати билан илтимосномани қаноатлантиради ёки дастлабки терговни тамомлаб, ишни судга юбориш тўғрисида кўрсатма беради ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқаради.

    352-модда. Тергов ҳаракатларини ўтказишда холисларнинг иштироки Дастлабки терговда олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш,

    гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперт тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади.

    Башарти бир тергов ҳаракатини бир неча терговчи ёки терговчи ва у раҳбарлик қилаётган суриштирувчилар бир пайтнинг ўзида турли хоналарда ёки бир-биридан анча узоқ жойларда ўтказаётган бўлсалар, ҳар бир терговчи ва суриштирувчи ҳузурида доимо камида икки нафар холис иштирок этиши лозим.

    Фуқаро терговчининг қонуний талабларини ва таклифларини бажаришдан бош тортаётганлигини ёки терговчига қаршилик кўрсатаётганлигини ёхуд дастлабки тергов юритиш тартибига тўғри келмайдиган бошқа ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар қилаётганини тасдиқлаш учун ҳам холислар таклиф қилинадилар. Ушбу Кодекснинг 93-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    353-модда. Жиноят ишидаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти Терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги

    маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли. Ана шу асосда у тергов ҳаракатларида иштирок этаётган ёки тергов ҳаракатларини бажаришда ҳозир бўлган ёхуд тергов материаллари билан танишаётган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган маълумотларни унинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилгани ҳақида тилхат олиши мумкин. Тилхатда, шунингдек мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига биноан жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

    (353-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)

    Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас.

    Ҳимоячининг ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти унинг гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан бўладиган суҳбатига тааллуқли эмас.

    354-модда. Дастлабки терговни терговчилар гуруҳига топшириш Жиноят иши кўп меҳнат талаб этса, жуда мураккаб ёки ўта долзарб бўлса,

    прокурор ёки тергов бўлинмасининг бошлиғи шу иш бўйича дастлабки тергов юритишни доимий ёки махсус тузилган тергов гуруҳига топшириши мумкин. Бундай топшириқ ҳақида қарор чиқарилиши лозим бўлиб, унда тергов гуруҳининг раҳбари ва аъзолари кўрсатилади. Башарти дастлабки терговни терговчилар гуруҳига топшириш тўғрисидаги қарор жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан айни бир вақтда қабул қилинган бўлса, иккала масала бир қарорнинг ўзида баён этилади. Гуруҳ таркибида ўзгаришлар бўлганда ва гуруҳ раҳбари ўзгартирилганда ҳам қарор чиқарилади.

    355-модда. Терговчилар гуруҳи раҳбарининг ваколатлари Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи жиноят ишини ўз юритишига қабул қилиб олади

    ва дастлабки терговнинг умумий йўналиши ва пировард натижаси учун, шунингдек жиноят процессининг шу босқичида бажариладиган ҳар бир ҳаракат ва қарорнинг қонуний ҳамда асосланган бўлиши учун тўла жавобгар бўлади.

    Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи:

    1) ишни ўзи раҳбарлик қилаётган терговчиларга тақсимлаб беради, уларнинг ҳар бири бажарадиган иш қисми ёки тергов йўналишини белгилайди, айрим тергов ҳаракатлари бажаришни топшириб, уларни ижро этиш муддатини белгилайди;

    2) шахсан ўзи тергов ҳаракатларини бажаради ва раҳбарлиги остидаги терговчилар ўтказаётган айрим тергов ҳаракатларида иштирок этади;

    3) қарорлар чиқаради, шу жумладан шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимосномалар қўзғатиш, ишни тўла ёки унинг бирор қисмини тугатиш ёхуд тўхтатиш ҳақида қарорлар чиқаради;

    (355-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    4) прокурорнинг кўрсатмалари ижро этилишини таъминлайди, ушбу Кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни ўз эътирозлари билан бирга юқори турувчи прокурорга юборади;

    5) суриштирув органига тергов ва қидирув ишларини олиб бориш тўғрисида топшириқлар ва кўрсатмалар беради, шунингдек ундан терговчилар бажараётган тергов ҳаракатларини ўтказишда ёрдам беришни талаб қилади, ўз топшириқлари, кўрсатмалари, талаблари бажарилиши устидан назорат қилиб боради;

    6) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш чоралари тўғрисида тақдимномалар юборади;

    7) айблов хулосасини тузади ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва тасдиқлаш учун уларни иш билан бирга прокурорга юборади ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритади.

    (355-модда иккинчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-193-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 509-модда)

    356-модда. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар гуруҳ раҳбари бўлган терговчи

    топшириқларини, кўрсатмаларини бажарадилар ва бу тўғрида уни хабардор қиладилар.

    Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар томонидан бажарилган тергов ҳаракатларининг натижалари жиноят ишини юритишга қабул қилиб олган терговчи бажарган ҳаракатнинг натижалари билан бир хил аҳамиятга эгадир.

    Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи гуруҳ раҳбари бўлган терговчининг топшириғини, кўрсатмасини қонунга хилоф ёки асоссиз деб ҳисобласа, бу ҳақда у гуруҳ раҳбарига ўз эътирозларини билдиради. Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи бу эътирозларни кўриб чиқиб, топшириқни ёки кўрсатмани бекор қилади ёки уни ижро этиш учун бошқа терговчига беради ёхуд ўзи тегишли тергов ҳаракатини бажаради. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи ўз эътирозлари бўйича терговчилар гуруҳининг раҳбари қабул қилган қарорга рози бўлмаса, назорат олиб борувчи прокурорга ўз эътирозларини етказади, прокурор узил-кесил қарор қабул қилади.

    357-модда. Тергов ҳаракатининг бир неча терговчи томонидан бажарилиши Муайян шароитларда ва мақсадларда кўздан кечириш, тинтув, эксперимент ёки

    бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишда унинг иштирокчилари айни бир вақтда турли биноларда бўлишлари ёки бир-бирларидан анча масофага узоқлашишлари, шунингдек, башарти тергов ҳаракатларини юритишда бир қанча иштирокчиларни ёки ҳозир бўлган шахсларни кузатиш таъминланиши лозим бўлиб қолса, тергов ҳаракатларини бир неча терговчи ёки терговчининг ўзи унга ёрдам бераётган суриштирувчилар билан амалга ошириши мумкин. Бунда терговчилардан бири қолган терговчилар, суриштирувчилар ва бошқа тергов ҳаракати иштирокчилари фаолияти устидан раҳбарлик қилади.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    358-модда. Терговчининг ва прокурорнинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш

    Терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят тергов бўлинмаси бошлиғига ва ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга берилади.

    Прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят юқори турувчи прокурорга берилади.

    Манба: Lex.uz – Миллий қонунчилик базаси

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

    ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

    ШАРҲЛАР

    Тошкент 2009

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    Муаллифлар жамоаси Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал

    кодексига шарҳлар. Масъул муҳаррир: проф. Ғ.А.Абдумажидов. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2009. -950 бет.

    Сарлавҳада: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ТДЮИ.

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, юридик фанлар

    доктори, профессор М.Ҳ. Рустамбоевнинг умумий таҳрири остида

    Муаллифлар жамоаси 1. ю.ф.д., проф. Абдумажидов Ғ.А. 1-10, 49-53, 60-64, 188-212, 364-388, 498-550-моддалар; 2. ю.ф.н., доц. Алламуратов А.Т. 11-26-моддалар; 3. ю.ф.д., проф. Иноғомжонова З.Ф. 33-37, 40-48, 54-59, 65-95, 296-320, 389-405, 587-591-моддалар; 4. ю.ф.н., доц. Мадалиев О.М. 122-171-моддалар; 5. ўқ. Мамадиев С.М. 27-модда; 6. ю.ф.н., доц. Муҳаммадиев А.А. 28-32, 275-295, 428-477-моддалар; 7. ю.ф.д. Муҳитдинов Ф.М. 478-490-моддалар; 8. ю.ф.н., доц. Норбоев А.Н. 172-187-моддалар; 9. ю.ф.н. Рахмонова С.М. 406-427-моддалар; 10. ю.ф.д., проф. Рустамбоев М.Ҳ. 114-121, 491-497, 582-586-моддалар; 11. ю.ф.н., доц. Тухташева У.А. 4971-49718-моддалар; 12. ю.ф.н., доц. Тўлаганова Г.З. 213-274, 345-358, 551-581, 587- 591-моддалар; 13. ўқ. Файзиев Ш.Ф. 38-39, 96-108, 339-343-моддалар; 14. ю.ф.н., доц. Ҳидоятов Б.Б. 321-338-моддалар; 15. ўқ. Шодиев Ғ.М. 344-модда; 16. катта ўқ. Қўшаев Н.М. 109-113, 359-363-моддалар.

    Тақризчилар: Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги

    Жиноят-процессуал кодексининг ушбу шарҳлари олий ва ўрта махсус

    ўқув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган тала-баларга, мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларга, шунингдек, амалиёт ходимларига мўлжалланган.

    © Муаллифлар жамоаси. © Тошкент давлат юридик институти, 2009 йил.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    43-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

    344-модда. Дастлабки терговни олиб боришга ваколатли мансабдор шахслар

    Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари

    терговчилари ва миллий хавфсизлик хизмати органлари терговчилари олиб боради. Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари

    мумкин. 1. Жиноят ишларини тергов қилиш дастлабки тергов деб ата-

    лади. Чунки, дастлабки тергов жараёнида иш бўйича дастлабки хулосаларга келинади ва сўнгра жиноят иши судда кўриб чиқилади. Дастлабки тергов жараёнига жиноят содир этилганлигини аниқлаш, айбланувчи ёки айбланувчиларни қидириш ва уларнинг жиноятларини ошкор қилиш, жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш чораларини кўриш ва янги жиноятларни олдини олишдан иборат ишлар киради. Дастлабки тергов ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

    2. Дастлабки терговни процессуал мустақил мансабдор шахс – терговчи олиб боради. Дастлабки тергов терговчининг ўзи қўзғатган ёки шундай ваколатга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўзғатилган ишни, шунингдек, суриштирув органларидан суриштирув тамомланганидан сўнг юборилган жиноят ишларини ўз юритувига қабул қилиб олиш тўғрисида қарор чиқарган вақтидан бошланади. Терговчи: а) жиноят юзасидан ушбу Кодекснинг 82-84-моддалари, 548, 566-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатларини ўтказади; б) зарурат бўлса процессуал мажбурлов чораларини қўллайди; в) жиноятнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва унга имкон яратган шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш, фуқаровий

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    даъво ҳамда келгусида суд ҳукмининг мулкий ундиришлар қисми ижросини таъминлаш учун чоралар кўради; г) қонунда белгиланган тартибда ўз ҳаракатларини процессуал ҳужжатлар орқали расмийлаштиради ва мустаҳкамлайди; д) тўпланган далилларни текшириш, баҳолаш орқали процесс иштирокчилари доирасини, жиноят содир этган шахсларни аниқлайди ва уларни ишда иштирок этишга жалб қилади.

    Терговчи дастлабки терговни ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқариш (ЖПКнинг 373-моддаси), айблов хулосаси тузиш ва ишни умумий тартибда судда кўриш учун асослар етарли деб ҳисоблаган ҳолда айблов хулосасини тузиш ёхуд қонунда белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш (ЖПКнинг 572-моддаси) ва ярашув тўғрисидаги ишларни (ЖПКнинг 584-моддаси) кўриб ҳал қилиш учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш билан тамомлайди.

    3. Жиноят ишлари юзасидан прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари терговчилари дастлабки терговни олиб бориш ваколатига эга (терговчиларнинг дастлабки терговни олиб боришдаги бошқа ваколатлари хусусида ЖПК 36-моддасининг шарҳига қаранг). Ушбу кодекс 76-моддаси биринчи қисмидаги айни бир терговчининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлса, у ўша жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.

    4. Прокурор ҳам дастлабки терговни олиб бориши ёки ҳар қандай жиноят иши юзасидан алоҳида тергов ҳаракатларини шахсан ўзи амалга ошириши мумкин. Дастлабки терговда прокурорнинг иштироки ва ваколатларига доир қоидалар ушбу кодекснинг 33-34, 243, 382-388, 558-моддалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 27-29-моддаларида мустаҳкамланган (бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг 2004 йил 9 декабрдаги «Жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда қонунларнинг аниқ

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    бажарилиши устидан прокурор назоратини янада такомиллаш-тириш тўғрисида»ги №31-сонли буйруғига қаранг).

    5. ЖПКнинг 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тергов бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам дастлабки терговни олиб бориш ваколатига эга. Тергов бўлин-масининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари шахсан ўзи дастлабки терговни олиб борган ҳолларда, уларга ҳам терговчининг олдига қўйилган вазифаларни бажариш мажбурияти юклатилади (ушбу модданинг шарҳига қаранг).

    6. Прокурор ёки тергов бўлинмасининг раҳбари ўз қарори билан кўп меҳнат талаб қиладиган, жуда мураккаб ва ўта долзарб жиноят ишлари юзасидан дастлабки терговни олиб боришни доимий ёки махсус тузилган терговчилар гуруҳига топшириши мумкин. Мазкур гуруҳ бир неча терговчилардан тузилиб, раҳбар томонидан тақсимланган вазифаларга кўра улар бир неча ҳудудда, турли вақтларда содир этилган кўп эпизодли жиноятларни тергов қилишда, тергов ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этадилар. Бу эса ўз навбатида жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни ўз вақтида, тўла, ҳар томонлама, холисона ва самарали олиб бориш имкониятини яратади.

    7. Дастлабки тергов ўтказиш ваколати қонунга мувофиқ фақат юқорида кўрсатилган органлар ва мансабдор шахсларга берилган бўлса ҳам, улар суриштирув органлари билан ўзаро ҳамкорликда дастлабки терговни амалга оширадилар. Жиноят-процессуал фаолиятнинг бу босқичида суриштирувчилар ўзларига прокурор, тергов бўлинмалари бошлиқлари, терговчиларнинг муайян тергов ҳамда тезкор-қидирув ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқ, кўрсатма ва талабларни бажариш орқали иштирок этадилар (ЖПК 343-моддасининг шарҳига қаранг).

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    345-модда. Дастлабки терговнинг мажбурийлиги

    Барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўткази-лиши шарт. Жиноят кодексининг 97-103, 141-149, 175, 1841, 205-212, 215,

    218-221, 230-236, 2411, 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 279-302-моддаларида назарда тутилган

    жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида

    назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов миллий хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 104-140, 164-166, 168-173, 183, 186-1862,

    193-204, 213, 214, 216-217, 222, 224-2292, 243, 244, 245, 247-264, 266-2786 -моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган барча жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 167, 176-181, 184, 185- 1852, 188-192,

    2441-, 2443-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 237-241-моддаларида назарда тутилган

    жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади. Терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи

    терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин. Қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахс-

    ларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.

    1. Дастлабки тергов жиноят ишларини юритишнинг алоҳида

    мустақил босқичи бўлиб, жиноят ишини судга қадар юритишнинг асосини ташкил қилади. Дастлабки тергов қуйидаги вазифаларни адо этиши лозим: а) жиноят ишини судда кўрилиши учун етарли далиллар тўплаш; б) жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини кафолатлаш. Ана шу вазифаларни адо этиш учун дастлабки терговда процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши унинг муҳим хусусиятларидан биридир. Ўз олдида турган вазифаларни тўлалигича ҳал қилишни таъминлаш мақсадида дастлабки терговда ушлаб туриш, тинтув ва олиб қўйиш, мол-мулкни хатлаш ва бошқа процессуал мажбурлов чоралари, шу жумладан муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат, қамоқ, гаров, кафиллик каби эҳтиёт чоралари қўлланилиши лозим бўлади.

    Дастлабки терговда процессуал мажбурлов чоралари қўлла-нишининг аҳамияти – шахснинг муайян ҳуқуқларини қонуний асосда чеклаш орқали жиноий фаолиятга барҳам бериш, янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг терговда иштирокини таъминлаш, фуқаровий даъво ҳамда ҳукмнинг мулкий ундиришлар тўғрисидаги қисми ижросини таъминлашга хизмат қилади.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    2. Дастлабки терговнинг натижалари муайян жиноят иши юзасидан одил судлов ва қонунда белгиланган жавобгарликни амалга ошириш ёки айбсиз шахс реабилитация қилинишининг зарурий шарти ҳисобланади. Фақат дастлабки терговда тўпланган, текширилган, қайд этилган ва баҳоланган далиллар жиноят ишини судда кўриб чиқиш учун асос бўлади. Суриштирув эса дастлабки терговга кўмаклашувчи, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказиш орқали далиллар йиғиб, уларни сақлаб қўйиш, жиноят содир этганликда гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш, қидириб топиш ва ушлаш вазифаларини бажарадиган процессуал иш юритув босқичидир.

    3. Дастлабки тергов турли ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб борилганлиги боис, уни қайси орган олиб бориши лозимлигини белгилаб олиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жиноят процессида терговга тегишлиликни ҳал этиш, бу ишнинг дастлабки терговини қайси орган ва қандай шаклда олиб бориши лозимлигини; шунингдек, агар жиноят ишини қўзғатиш рад этилса, бу ҳақда қарор қабул қилишга ваколатли эканини аниқлашга хизмат қилади.

    Терговга тегишлилик - жиноят аломатларига боғлиқ бўлиб, бу аломатлар инобатга олиниб жиноят ишини тергов қилиш маълум органга юкланади. Терговга тегишлилик масалаларини тўғри ҳал қилиш жиноят иши бўйича терговни ҳар томонлама, тўлиқ, холисона ва ўз вақтида олиб борилишини таъминлайди.

    4. Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилиги қуйидаги терговга тегишлилик турларини белгилайди: 1) предметли, яъни жиноят турига кўра; 2) аралаш (алтернатив); 3) шахсига кўра; 4)мустасно терговга тегишлилик. 5) жиноят содир этилиш ҳудудига кўра – ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик (ЖПКнинг 346-моддаси шарҳига қаранг).

    Жиноят турига кўра терговга тегишлилик унинг турлари ичида асосийси ҳисобланиб, жиноят ишлари бўйича турли хил идора

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    терговчиларининг ваколатларини чегаралайди. Бундай чегаралаш асосига содир этилган жиноят турлари қўйилади.

    Шахсга нисбатан терговга тегишлилик жиноят субъекти билан боғлиқ терговга тегишлилигини белгилайди ҳамда вояга етмаган шахслар, ҳарбий хизматга алоқадорларга нисбатан қўлланади. Бу турдаги терговга тегишлиликни белгилашнинг энг муҳим томонларидан бири унинг иштирокчиларига нисбатан қўшимча қонуний ҳуқуқ ва манфаатларнинг кафолатланишидир.

    Аралаш (альтернатив) терговга тегишлиликда ишнинг алоҳида ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда бир турдаги жиноят ишлари бўйича турли органлар томонидан дастлабки тергов олиб борилиши мумкинлиги назарда тутилади. Яъни ҳар хил тергов органларига мансуб бўлган терговчилар томонидан жиноят ишини олиб боришга имкон беради.

    Мустасно терговга тегишлилик баъзи жиноятлар тўғрисидаги ишларнинг алоҳида қоидалар асосида, қатъий равишда бир тергов органига тегишли бўлишини белгилаб беради.

    Терговга тегишлилик судловга тегишлилик билан мос келмайди, яъни айни бир туман(шаҳар) дастлабки тергов органи томонидан юритилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича туман(шаҳар) судида ҳам, вилоят судида ҳам биринчи инстанция сифатида кўрилиши мумкин.

    5. Прокуратура терговчилари: 1) жиноят турига кўра (пред-метли) терговга тегишлилик асосида ЎзР.ЖКнинг 97-103, 141-149, 175, 1841, 205-212, 215, 218-221, 230-236, 2411, 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга оид ишлар юзасидан; 2) шахсига кўра терговга тегишлилик асосида айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар юзасидан (шарҳланаётган модданинг 9-қисми) дастлабки терговни олиб борадилар.

    Ҳарбий прокуратураларнинг терговчилари: 1) ЖКнинг 279-302-моддаларида назарда тутилган қуйидаги жиноятларга доир ишлар юзасидан:

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    а) предметли терговга тегишлилик асосида ҳарбий хизмат тартибига қарши алоҳида турдаги жиноятлар тўғрисидаги; б)ҳудудий терговга тегишлилик асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, бошқа ҳарбий кучлар, ҳарбий тузилмалар ва бошқа органларнинг фуқаро ходимлари томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ҳарбий қисм, бирлашма, ташкилот, гарнизон ҳудудида содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар юзасидан; 2) шахсига кўра терговга тегишлилик асосида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки терговни олиб борадилар.

    Ҳарбий прокуратураларда терговга тегишлилик бошқа даст-лабки тергов органлари терговига тегишлилик қоидаларидан фарқ қилади. Ҳарбий прокуратураларнинг терговига тегишлилик ва ҳарбий судларнинг судловига тегишлилик қоидалари бир-бирига мос тарзда белгиланган.

    6. Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигини таъминлаш вазифаларидан келиб чиқиб, мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий тизимига, унинг ҳудудий яхлитлигига, суверенитетига, мудофаа қобилиятига қарши қаратилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов миллий хавфсизлик хизмати терговчилари ваколатлари доирасига киради, яъни улар предметли терговга тегишлилик асосида ЖКнинг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар юзасидан дастлабки терговни олиб борадилар.

    7. Ички ишлар органларининг терговчилари: 1) предметли терговга тегишлилик асосида ЖКнинг 104-140, 164-166, 168-173, 183, 186-1862, 193-204, 213, 214, 216-217, 222, 224-2292, 243, 244, 245, 247-264, 266-2786 -моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар юзасидан; 2) шахсига кўра терговга тегишлилик асосида вояга етмаганлар содир этган барча жиноятларга оид ишлар юзасидан дастлабки терговни амалга оширадилар.

    8. Қонунда айрим жиноятларнинг тергови алоҳида орган терговига тегишлилиги эканлиги белгиланмаган. Ёлғон хабар

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    бериш, ёлғон гувоҳлик бериш, суриштирув ва дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш, жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш каби ЖКнинг 237-241-моддалари ҳам аралаш терговга тегишлидир. Прокурор жиноят ишини тергов қилиш учун бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

    346-модда. Ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик

    Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади. Дастлабки тергов, башарти иш ҳолатларини анча тез,

    пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин. Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси

    бошлиғининг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин.

    1. Бир хил номдаги суриштирув ва тергов органлари ваколатларини чегаралаш мақсадида қонунга ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаси киритилган. Тергов ҳаракатлари ўтказиш жойи ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидалари асосида аниқланади. Зарур ҳолларда тергов ҳаракатлари бошқа жойларда терговчининг шахсан ўзи бориши ёки тегишли органга алоҳида топшириқ бериш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

    Узоққа чўзилган ёки давомли жиноий қилмишларда ифода-ланган жиноят бир жойда бошланиб, бошқа ҳудудда тамомланган бўлса ва бир неча дастлабки тергов органи терговига тегишли бўлса, иш жиноят тамомланган жойда юритилиши лозим.

    2. Жиноят-процесуал қонунчилик бу масалада алоҳида қоидалар белгилаган. Ишнинг ҳолатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудий

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    жиҳатдан терговга тегишлилик ўзгартирилиши ҳам мумкин. Башарти иш ҳолатларини процессуал муддатларга риоя қилган ҳолда, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, дастлабки тергов тегишли прокурорнинг розилиги билан иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин.

    3. Юқоридаги умумий ва алоҳида қоидалар юқори турувчи прокурор ва тергов бўлинмасининг ишни ўз ваколатлари доирасида бошқа дастлабки тергов органига ўтказиш ёки ўз юритувига олиш ҳуқуқини инкор қилмайди. Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин. Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларида содир этилган бир неча жиноятлардан иборат бўлган жиноий фаолият юзасидан дастлабки тергов юқори турувчи прокурорнинг қарорига мувофиқ, кўпчилик жиноят содир этилган жойда ёки уларнинг энг оғири содир этилган жойда ўтказилади.

    4. Жиноят ишининг бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишлилиги аниқланган ҳолларда, иш ўз юритувида бўлган терговчи дастлабки терговнинг келгусида муваффақиятли ва самарали олиб борилишини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказиши, шундан сўнг иш терговга тегишлилиги бўйича юборилиши лозим.

    5. Бир жойда тайёрланиб, иккинчи жойда амалга оширилиши мўлжалланган жиноятлар, агар бу жиноят турли сабабларга кўра амалга ошмаган ҳолларда, у тайёрланган жойнинг терговига тегишли бўлади.

    http://xushnudbek.blogspot.com

  • Xushnudbek taqdim etadi // http://xushnudbek.blogspot.com // TALABALAR UCHUN

    347-модда. Терговчининг топшириқларини бажариш Ҳар бир терговчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича

    Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёки уни ўтказишни бошқа терговчига ёки суриштирувчига топширишга ҳақлидир. Терговчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий

    бўлган ижро муддати кўрсатилади. Терговчининг топшириғини бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берга