ХХ АСРНИНГ 80–90-ЙИЛЛАРИ ЧЕГАРАСИДА ФАРҒОНА...

13
З ЎЗБЕКИСГОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНПАР АКАДЕМИЯСИ »4 ЎЗБЕКИСТ ОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ МАСАААААРИ 1 2015

Upload: independent

Post on 26-Nov-2023

0 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

ЗЎЗБЕКИСГОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНПАР АКАДЕМИЯСИ

»4

ЎЗБЕКИСТ ОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ

МАСАААААРИ

1

2015

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТЛРИХИ: МИНТАҚАВИЙ ЎЛЧОВ

Новейшая история Узбекистана: региональное измерение

Шавкат Рахматуллаевтарих фанлари номзоди,

ЎзР ФА Тарих институти катта илмий ходими

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДАГИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЯАР

(XX АСРНИНГ 80-ЙИЛЛАР ОХИРИ ВА 90-ЙИЛЛАР БОШЛАРИ)

У збекистон мустақилликка эришгач, ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаб, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги модернизацион жараёнларни анъанавий қад-

риятлар билан уйғунланггириш йўлидан борди. Таъкидлаш лозимки, ўтиш давридаги қийинчилик ва муаммоларнинг сабаблари кўп жиҳатдан ўтмиш меросига, яъни респуб- ликанинг Россия империяси, сўнгра собиқ Иттифоқ таркибида бўлган даврда халқ хўжа- лигида юз берган жиддий деформацияларга бориб тақалади.

Тақдим этилаётган ушбу мақола XX асрнинг 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошла- рида Ўзбекистоннинг муҳим минтақаларидан бири бўлган Фарғона водийсидаги ижти- моий-иқтисодий жараёнларни қисқача ёритишга қаратилган. Айнан шу вақтга келиб совет жамиятининг перманент инқирози юқори чўққисига чиққан эди. Маъмурий-буй- руқбозлик асосида қурилган бошқарув усулларининг яроқсизлиги барча даражаларда ва тўлалигича намоён бўлди.

Тадқиқ этилаётган даврда Фарғона водийсидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар аҳолининг ўсиш суръатлари билан ишлаб чиқариш кучларининг умумий, жумладан, минтақадаги шароитларни ҳисобга олган ҳолдаги ривожланиши ўртасидаги номутано- сиблик билан ажралиб турарди. Республиканинг иқтисодий манфаатларини писанд қил- маслик, экологияга етказилган зарар, айрим иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий омиллар жамиятда ижтимоий кескинликни кучайтирди.

Шу муносабат билан Президент И.А. Каримов Ўзбекистон, шу жумладан, Фарғона водийси вилоятларида юзага келган ҳолатга баҳо бериб, "...ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришдаги хатолар ва яроқсиз ёндашувлар, халқ хўжалигининг тузилишида, иқти- содиётнинг етакчи тармоқларини ривожлантиришда йўл қўйилган катга-катга хатолар ва номутаносибликлар оғир оқибатларга олиб келди. Халқ хўжалиги соҳасида бир қанча машаққатли муаммоларни вужудга келтирди. Республикада ижтимоий, иқтисодий кес- кинлик кучайиб, танглик ҳолати юзага келишига сабаб бўлди"', деб таъкиддаган эди.

Бундай шароитда Москва Ўзбекистоннинг халқ хўжалиги мажмуида конструктив ўзгаришларни амалга ошириш имкониятларини мутлақо кўриб чиқмади. Аксинча, мар- казий идоралар кўрсатмасига мувофиқ, республикани хом ашё етказиб берувчи ҳудуд деб ҳисоблаш сиёсати давом этди ва ҳатто кучайди.

Фарғона водийси бу жиҳатдан, айниқса, катта босим остида бўлган. Пахта яккаҳо- кимлиги аксарият ҳайдаладиган ер майдонларининг қисқаришига олиб келди ва ўлка- нинг аграр хилма-хиллигини амалда йўқ қилди. Баъзи йилларда суғориладиган ер май- донларининг 90% идан ортиғи пахта билан банд бўлиб, уларда қўл меҳнатининг улуши 85% дан ошиб кетди1.

1980 йилларнинг иккинчи ярмида минтақадаги учта вилоят, ҳудуди катта бўлмаса-да, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 1/4 қисмини, пахта хом ашёсининг 30% дан ортиғини, меванинг 1/3 қисмини, ишлаб чиқарилган пахта толасининг 27% ини, ипак матолар

96 Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари Ш 2015 №/

(шойи)нинг 90% дан ортиғини, пойафзал ишлаб чиқарилишининг 31% ини берарди. Пахта етиштиришга қаратилган тор ихтисослашув бу ерда бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулот- лари ишлаб чиқаришни камайтириб юборган эди. Жумладан, ғалланинг умумий ҳоси- лида Фарғона водийсининг улуши 15%, полиз экинлари ҳосилида 11%, узум етишти- ришда атиги 5% ни ташкил этарди2.

Умуман олганда, совет даврида Фарғона водийсининг халқ хўжалиги, асосан, қишлоқ хўжалиги йўналишида ривожлантирилди. Бу соҳада юзага келган вазиятга ер заҳирала- ридан самарали фойдаланмаслик (хўжалик юритиш ва сувдан фойдаланишнинг ортиқ- ча сарф-харажатли тузилиши, хўжалик юритишнинг экстенсив усули ва қўл меҳнати- нинг устунлиги, ҳосилдорлик даражасининг пастлиги, яъни ривожланган мамлакатлар- дагидан 2-3 баравар камлиги ва ҳоказо)3 хос эди, бу эса талайгина ер майдонларининг муомаладан чиқишига олиб келди.

Хўжалик юритишнинг архаик колхоз-совхоз тизими, айниқса, чорвачиликка салбий таъсир кўрсатарди. 1990-1992 йилларда мамлакат хўжаликларида гўшт етиштириш ж а- дал - йилига ўртача 17% дан камайиб борди. Фарғона водийси вилоятларида эса бу кўрсаткич республикадаги ўртача кўрсаткичдан фарқ қилиб, Андижон вилоятида 43%, Фарғона вилоятида 29% ни ташкил қиларди4.

Совет ҳокимиятининг сўнгги йилларида хўжалик юритишнинг янги - ижара-пудрат шаклларига ўтилиши вазиятни ўзгартирмади. Хўжалик юритишнинг совет усули пара- докси шунда эдики, у эришилган юксак натижаларни ўзлаштириш ва кенг ёйишга мос- лашмаган эди, вақти-вақти билан учраб турган эпизодик юқори натижаларни ҳам "ин- кор" этарди. Масалан, Наманган вилоятида ҳосилдорликнинг ортиши натижасида ”ор- тиқча ҳосилдан қутулиш"нинг махсус усули қўллана бошлаган: етиштирилган карам ҳосили оддийгина ҳайдаб ташланарди. Ёки бошқа бир мисол: консерва заводи дарвоза- си олдида 4 кунлаб навбат кутиш натижасида етиштирилган помидор ҳосилининг 60%и нобуд бўларди5. Мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари йиғиб олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлаш учун етишмасди.

Шунга ўхшаш вазиятни минтақа саноатининг ривожланишида, айниқса, янги қув- ватлар ва ишлаб чиқариш объектларини ишга туширишда ҳам кузатиш мумкин эди. Масалан, 80-йилларда Фарғона вилояти шаҳарлари (Фарғона, Марғилон, Қўқон, К,ува- сой)да саноат жадал ривожланди. Айни вақтда, қўшни Андижон ва Наманган вилоятла- рида саноат деярли ривожланмади6. Таъкиддаш жоизки, умуман, республиканинг, жум- ладан, водийнинг ҳам ишлаб чиқариш салоҳияти хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. 90-йиллар бошига келиб, Фарғона минтақасида бундай корхоналар барча мавжуд корхоналарнинг деярли 80% ини ташкил қилар, аҳоли истеъмол қиладиган товарларнинг асосий қисми ташқаридан ташиб келтириларди.

Ўз навбатида, моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва капитал қурилишнинг барча асо- сий турларининг марказдан туриб бошқарилиши ва режаланггирилиши, шунингдек, ресурсларнинг тақсимлаб берилиши, республикаларнинг ўз ички муаммоларини ҳал қилишдаги ҳуқуқларини чеклаб қўйган эди. Масалан, Ўзбекистон саноатида маҳсулот- нинг сатисам 10% ини республика, қолган 90% ини эса умумиттифоқ органлари режа- лаштирарди. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотни тақсимлаш, шунингдек, ташқи савдо билан фақат марказий органлар шуғулл.анган7.

Мамлакатнинг олис ҳудудларидаги корхона ва ташкилотлар ҳам идоравий жиҳатдан, асосан, Марказга бўйсунарди. Масалан, Андижон вилоятидаги 131 та йирик саноат кор- хонасининг 22 таси Иттифоқ, 64 таси иттифоқ-республика, атиги 45 таси республика идораларига бўйсунган8.

Шу тариқа Иттифокда меҳнат тақсимоти ўзаро манфаатли тарзда ташкил этилгани ва ишлаб чиқариш қувватлари учун тор ихтисослашув бўлгани ҳақидаги иллюзиялар, аслида, Ўзбекистоннинг ягона халқ хўжалиги комплексида эгаллаган ҳақиқий иқтисо- дий аҳволини ниқоблашга хизмат қиларди, холос. Хом ашёни ташиб кетиш эвазига дотация ва субвенция кўринишидаги "инъекциялар" берилар (уларга эса маҳаллий хом

97

ашёдан ишлаб чиқарилган товарлар сотиб олинарди), саноатнинг ривожланиш даража- си эса, бозор иқтисодиёти ривожланишининг классик йўли ўлчамлари бўйича баҳола- надиган бўлса, 1990 йиллар бошларида кўпроқ индустрлаштиришнинг биринчи босқичи талабларига жавоб берарди.

Демографик омил - минтак,а ижтимоий соҳасининг бошқа бир мураккаб элементи.Ўлканинг демографик динамикасини таҳлил қилиш натижалари ривожланишнинг

аввалги даврида нисбатан қисқа вақт ичида аҳоли сонининг тез суръатларда кўпайиши билан боғлиқ ҳолда вазиятнинг кескинлангуви ҳақидаги башоратларни тасдиқлайди. Масалан, 1959 йилдан 1991 йилгача минтақа аҳолиси 2,5 баравар, тегишлича 2301,7 мингдан 5725,1 минг нафаргача кўпайди9.

Фарғона водийси Ўзбекистоннинг аҳоли энг гавжум минтақаси бўлиб, бу ерда ижти- моий-демографик жиҳатдан аҳолининг тез суръатларда кўпайиши оилаларнинг кўп болалиги билан бирга, аҳоли зичлиги ижтимоий жиҳатдан зиддиятли даражагача оши- шига олиб келди (1 -жадвал).

1-жадвалОилалар ва уларнинг аъзолари сони бўйича гуруҳлари (1989 йилда)

Оилаларсони,

мингта

Жумладан, оилалар таркибидаги аъзолар сони бўйича

Оилааъзола-ринингўртачасони

2нафар

3нафар

4нафар

5нафар

6 нафар ва

унданортиқ

Республика бўйича 3415 409 433 570 509 1494 5,5Андижон вилояти 281 26 28 41 45 141 5,9Наманган вилояти 250 25 26 38 42 119 5,6Фарғона вилояти 370 43 44 59 59 165 5,5Фарғона водийси 901 94 98 138 146 425 5,7

Республикадаги ҳиссаси, % 26,4 23,0 22,6 24,2 28,7 28,4

Изоҳ:1989 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари бўйича ҳисобланган(Манба: «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1990 йил 15 июнь.)

Жадвалдан кўриниб турганидек, оилаларнинг ўртача сони ва таркибини қиёсий таҳ- лил қилиш Фарғона минтақасининг кўрсаткичлари республика кўрсаткичларига қара- ганда юқори бўлганидан далолат беради. Бу эса қуйидагиларга боғлиқ бўлган:

- нисбатан ёш бўла туриб никоҳга киришдек кўп йиллик анъананинг сақланиб қол- ганлиги (модал ёш аёллар учун - 18-20, эркаклар учун - 21-23 ёшни ташкил этган)10. 30 ёшга бориб ва 50 ёшга қадар қишлоқ жойларида аҳолининг аксарияти никохда бўлган;

- жинслар ўртасидаги яхши нисбат. Ажралишлар кам бўлгани ҳолда никохда бўлиш- нинг юқори даражадалиги (тузилган никоҳларнинг 95% дан ортиғи - 1-никоҳ);

- аҳолининг репродуктив стереотипи. Социологик сўровлар натижасига кўра, 1990 йилларга қадар идеал оиладаги болалар сони тўғрисидаги "Оилада нечта фарзанд бўлга- ни яхши?" деган саволга маҳаллий аҳоли орасида: "Қанча кўп бўлса, нгунча яхши" деган энг типик жавоб бўлган11.

Натижада, нисбатан кичик ҳудудга эга минтақада аҳоли сони нафақат кўпайган, бал- ки зичлиги ҳам ўта салбий шаклларга эга бўлган.

98 Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари Ш 2015 №1

Фарғона водийси аҳолисининг зичлиги (1 км2га)2-жадвал

1959 й. 1970 й. 1979 й. 1989 й. 1993 й. 1959/1993 ййРеспублика бўйича 18,1 26,3 34,2 44,3 49,6 2,74 мартаАндижон вилояти 183,0 252,1 321,2 409,3 464,6 2,53 мартаНаманган вилояти 75,1 107,2 139,2 186,2 215,1 2,86 мартаФарғона вилояти 132,3 187,6 238,6 301,7 337,7 2,82 мартаФарғона водийси 119.8 173,4 215,6 299,0 339,1 2,83 мартаФарғона водийси // республика бўйича

6,6марта

6,6марта

6,2марта

6,75марта

6,83марта -

Изоҳ:Қуйидаги манбалар бўйича ҳисоблаб чиқилган: 1989 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълу-

мотлари / «Совет Ўзбекистони» газетаси. 1990 йил 15 июнь.; 1993 йилда Ўзбекистон Республи- каси халқ хўжалиги. Йиллик статистика. -Т., 1994.

Жадвалдан ҳам республика бўйича, ҳам водий бўйича аҳоли зичлигининг ўзига хос "эволюция"си кўзга ташланади, бунда водий аҳолисининг зичлиги республика бўйича шундай кўрсаткичдан деярли етти баравар ортиқдир. Иттифоқ даражасида Фарғона водийси ушбу кўрсаткич бўйича амалда етакчилик қилган. Масалан, 1990 йилда аҳоли зичлиги бўйича Андижон вилояти СССРда биринчи ўринни (1 кв.км. да 427,4 нафар), Фарғона вилояти - иккинчи (313,6 нафар), Наманган вилояти - бешинчи (197,2 нафар) ўринни эгаллаган12.

Водий аҳолисининг зичлиги, бундан ташқари, маъмурий-ҳудудий бирликларда одам кўплиги, шунингдек, шаҳар аҳолисининг зичлигида ҳам ўз ифодасини топган. Масалан, учта вилоятдаги 37 та тумандан (жумладан, Наманган вилоятидаги 11 та, Андижон ва Фарғона вилоятларининг ҳар бирида 13 тадан) 24 тасида (65%) 100 мингдан ортиқ аҳоли яшаган. Республика бўйича бу кўрсаткичлар тегишлича 149, 53 (35%) бўлган. Республи- камизнинг 100 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган 53 та тумандан 24 таси (45%) Фарғона водийси вилоятларида жойлашган13.

Гарчи водийнинг урбанизация даражаси тадқиқ этилаётган даврда республика дара- жасидан кам (тегишлича 35% ва 40%) бўлса-да14, Фарғона водийси ҳудудининг ҳар 1000 км2га 2,2 та шаҳар тўғри келган, айни вақтда, республика бўйича бу кўрсаткич ўртача 0,5 тани ташкил этган. Таъкидлаш жоизки, бу кўрсаткич водийнинг турли қисмларида ўзаро фарқ қилган: Андижон вилоятида 3,6 дан Наманган вилоятидаги 1,6 гача ўзгариб туради15.

Умуман олганда, шаҳар аҳолисининг зичлиги, шунингдек, Фарғона водийси қишлоқ аҳоли пунктларининг ўртача зичлиги республикадагига қараганда тегишлича 4,4 ва 1,5 баравар кўп эди. Бу ҳол, аввало, унинг ҳудуди катта эмаслиги билан изоҳланади.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, "ривожланган социализм" даврида юқори даражадаги демографик ўсиш ва оила таркибида аъзоларнинг кўплиги ҳудуддаги ижтимоий-иқти- содий хусусиятлар билан биргаликда минтақа учун жиддий муаммо бўлган оммавий

99

камбағалликни келтириб чиқарди. Мутахассисларнинг (совет даври охирида амалга оширилган) ҳисоб-китобларига қараганда, жон бошига тўғри келадиган ўртача дарома- ди 75 рублдан кам бўлган аҳоли озиқ-овқат маҳсулотларини тавсия этилган нормалар- дан анча кам, жумладан, сут маҳсулотларини - 2,6 марта, тухум ва сабзавотларни - 1,7- 2,0 марта, меваларни - 2,4 марта кам истеъмол қилган16.

Ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, республика барча ижтимоий-иқтисодий кўрсат- кичлар бўйича СССРда охирги ўринлардан бирини эгаллаган, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромаддар даражаси бўйича сезиларли фарқ кузатилган. Оиланинг ўртача катталиги 5-6 киши бўлиб, уларнинг 3-4 нафари бошқаларининг қармоғида бўлгани ҳолда, Ўзбекистон аҳолисининг 45%и 1980 йиллар охирига келиб, ойига 75 рублдан кам даромадга эга бўлган, айни вақтда, бутун Иттифоқ бўйича бундайлар 12% ни ташкил қилган17. 1990 йилда республика аҳолисининг 70% га яқини ҳаёт кечириш учун зарур бўлган энг кам даромад даражасидаги даромадга эга бўлган, айни вақтда, Россия ва Украинада бундайлар 30% ни ташкил қилган, холос18.

Фарғона водийсида аҳоли даромади эса бундан ҳам кам бўлган. Масалан, архив маъ- лумотларига қараганда, 1984-1989 йилларда Андижон вилояти аҳолисининг даромади жон бошига 60-66 рублни ташкил қилиб, амалда ошмаган. Вилоят оилалари бюджетини тахдил қилиш шундан далолат бердики, колхозчилар оилаларининг 68%и ҳамда ишчи ва хизматчилар оилаларининг 40%и жон бошига 50 рублдан кам даромадга эга бўлган19. Ўша вақтда ўтказилган дала тадқиқотлари ҳам қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси, айниқса, Фарғона вилоятининг Бағдод, Бувайда, Ёзёвон, Киров туманларида қашшоқ- лик даражасида бўлганлигини ҳамда оилавий бюджети чекланган кўп болали оилалар сони кўпайиб, етарли таъминланган оилалар эса камайиб борганини кўрсатди20.

Камбағаллик тўйиб овқатланмаслик муаммосини келтириб чиқарди. Ўлкада асосий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш кўрсаткичи тавсия этилган нормалардан (айниқса, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум ва ҳатто мевалар бўйича) ўртача Иттифоқ даражасидан ҳам, республика даражасидан анча кам эди. Мисол учун, республика аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли бўйича ўртача Иттифоқ даражасидан икки баравар ортда қолган бўлса21, бу кўрсаткич Фарғона водийси шаҳарларида ўртача Иттифоқ даражаси- дан деярли 6 баравар, қишлоқ жойларида эса бундан ҳам ортиқ даражада кам бўлган22. Озиқ-овқат рационининг зарур калориялилиги, асосан, нон ва нон маҳсулотлари ҳисо- бига қопланган, бу маҳсулотлар истеъмоли рационал нормадан 1,5 баравар ортиқ бўлган. Бундай вазият моддий-маиший хизматлар билан таъминланганликда ҳам кўзга ташлан- ган. Жумладан, аҳолини уй-жой, газ, ичимлик суви, канализация кабилар билан таъ- минланганлик даражаси собиқ Иттифоқ даражаси у ёқда турсин, республика даража- сидан анча паст бўлган23.

Совет даврида эълон қилинган статистик материалларнинг кўрсатишича, Ўзбекистон аҳолисининг турмуш даражаси ва моддий фаровонлиги, бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳам (айниқса, собиқ Иттифоқнинг Европада жойлашган қисмига солиштирганда) сезиларли даражада паст бўлган. Айни вақтда шуни таъкидлаш жоиз- ки, гарчи тенглаштириш шароитларида даромаддар унча муҳим бўлмаганлигига қара- май, хусусий мулк бўлмаган шароитда ҳамда совет даври статистикасининг хусусиятла- рини инобатга олиб, аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъмин- ланганлиги унинг турмуш даражаси ва моддий фаровонликни кўрсатувчи бош мезон- лардан бири бўлган. Қиёсий маълумотлар 3-жадвалда келтирилган.

100 Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари Ш 2015 №1

3-жадвалАҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги

(йил охирида ҳисоблаганда, дона)

Узоқ муддат фойдаланилади- ган буюмлар

Ҳар 100 та оилага Ҳар 1000 нафар аҳолига1985 й. 1990 й.

1985 й.1990 й.

СССР Ўзбекис-тон СССР Ўзбекис-

тонСССР Ўзбекис-

тон СССР Ўзбекис-тон

Соатлар 530 508 565 496 1580 960 1701 907Радиовоситалари 96 101 96 95 289 188 290 173

Телевизорлар 97 86 107 90 293 159 321 164М агнитофонлар 37 33 55 49 110 60 165 89Фотоаппаратлар 34 23 33 21 102 43 100 38Совуткич ва музлаткичлар

91 80 92 80 275 150 276 150

Кир ювиш машиналари

70 57 75 67 205 106 226 123

Электрчангютгичлар 31 20 48 29 117 37 143 53

М отоцикл ва мотороллерлар

14 19 20 26 43 34 60 47

Велосипед ва мопедлар 55 100 59 97 165 185 179 168

Тикувмашиналари 65 78 61 76 190 147 179 144

Изоҳ:Қуйидаги манбалар бўйича ҳисоблаб чиқилган: Народное хозяйство СССР в 1985 г. Стат.

ежегодник. -М., 1986. -С. 446; СССР в цифрах в 1990 г. Краткий стат. сборник. -М., 1991. -С. 199.; Народное хозяйство УзССР в 1990 г. Стат. ежегодник. -Т., 1991. -С. 66.; Гурьев В.И. Основи социальной статистики: методн, система показателей, анализ. -М., 1991. -С. 85.; Народное хо- зяйство РУз в 1993 г. Стат. ежегодник. -Т., 1994. -С. 107.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўринадики, оилалар сонига нисбатан ҳисоб- лаганда, совет даври охирига келиб аҳолининг таъминланганлик даражаси деярли барча узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар бўйича, Иттифоқ даражасида ўсиб бориши фонида, Ўзбекистонда салбий тамойилга эга бўлди. Минг нафар аҳолига ҳисоблаганда ўртача Иттифоқ ва ўртача республика кўрсаткичлари анча фарқ қилган ҳамда Ўзбекис- тон аҳолисининг моддий аҳволи паст даражада бўлганлигини аниқ кўрсатган.

Бошқа статистик маълумотлар таҳлили ҳам Ўзбекистон собиқ СССРнинг айрим рес- публикалари билан солиштирганда моддий аҳволи бўйича анча орқада қолганлигини тасдиқлайди. Масалан, Россия, Қозоғистон, Грузияда деярли ҳар бир оиланинг совут- кичи бўлган, Арманистон, Эстония, Туркманистон, Латвияда ҳар 100 та оилага 106-112 та совуткич тўғри келган, айни вақтда, Ўзбекистонда оилаларнинг ҳар 5 тасидан 1 таси- да совуткич умуман бўлмаган24. Енгил автомобиллар билан таъминланганлик даражаси Иттифоқ бўйича ўртача 1990 йилда 100 та оилага 19 та (1980 йилда - 10 та), 1000 нафар

101

аҳолига эса 58 тага тенг бўлган (1980 йилда - 30 та)25. Ўзбекистон бўйича бу рақамлар тегишлича 11,9 ва 21,9 донани ташкил этган26. Фарғона водийсидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда хулоса чиқариш мумкинки, республика, шунингдек, Иттифоқ кўрсаткичла- рига солиштирганда, Фарғона водийси аҳолисининг юқорида кўрсатилган буюмлар би- лан таъминланганлик даражаси энг паст кўрсаткичга эга бўлган.

Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантиришдаги деформациялар ҳамда Иттифоқ раҳбариятининг Фарғона водийси (ва умуман Ўзбекистон) аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжларига беписандлик билан муносабатда бўлганлиги иш билан бандлик муаммосини долзарблаштирди.

Айрим маълумотларга қараганда, 1980-90-йиллар бўсағасида республикада ишсизлар сони тахминан 1 млн. кишини ёки иш билан банд аҳолининг 14-15% ини ташкил этган27. Ҳатто Тошкент шаҳри бўйича ҳам ортиқча меҳнат ресурслари 1985-86 йилларда деярли 200 минг кишини ташкил этган28. Фарғона водийсининг ижтимоий-демографик хусуси- ятини инобатга олиб, у ердаги ишсизлик 20% дан ортиқ бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Халқаро экспертларнинг маълумотларига қараганда, бошқа иттифокдош рес- публикаларда бу кўрсаткич 5,5% дан ошмаган29. Бунга қўшимча равишда таъкидлаш жоизки, туб аҳолининг ҳудудий ва касбий жиҳатдан мобиллиги паст даражада бўлган, миграция даражаси русийзабон аҳолиникига қараганда 2,5 баравар паст бўлган30.

Шу ўринда социалистик тизимни мақташга қаратилган совет статистикасининг дог- матик принципларини, яъни социализмда ишсизлик бўлиши мумкин эмас, деган ҳукм- рон мафкурага ёқиш мақсадида ҳақиқий аҳволни яширишини эътибордан четда қолди- риб бўлмайди. Мавжуд муаммоларни ошкор қилмаслик натижасида, республиканинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг бандлиги регрессив ҳолатда бўлган, республика меҳ- натга лаёқатли аҳолисининг бандлик даражаси кўп йиллар давомида 75% дан ошмаган.

4-жадвалКундузги ўрта умумтаълим мактаблари битирувчилари орасида ишламайдиган ва

ўқимайдиган ёшлар сони (1 декабрь кунига қадар, нафар)

1981 й. 1985 й. 1986 й. 1987 й. 1989 й.Республика бўйича, шунингдек 3406 4295 8221 8621 28551Андижон вилояти 224 207 521 598 3174Наманган вилояти 199 507 426 405 3983Фарғона вилояти 299 775 1495 1747 4291Фарғона водийси 722 1489 2442 2750 11448Республика даражасига нисбатан ҳиссаси, % да

21,2 34,7 29,7 31,9 40,0

Изоҳ:Манба: Молодежь Узбекской ССР. Статсборник. Госкомитет УзССР по статистике. -Т., 1990.

-С. 93.

Жадвалда кўрсатилганидек, собиқ Иттифоқ тузулишининг сўнгги 10 йиллигида кун- дузги ўрта умумтаълим мактаблари битирувчиларидан бўлган ишламайдиган ва ўқимай- диган ёшлар сони минтақада ҳам, умуман, республика бўйича ҳам йилдан-йилга ортиб борган. Амалга оширилган статистик ҳисоб-китоблар Фарғона водийси мактаблари- нинг битирувчилари орасидаги ишсизлар ҳиссаси бўйича ўтказилган статистик ҳисоб- китоблар (1981 йилдаги 21,2% дан 1989 йилга келиб 40% гача) шундан далолат берадики,

102 Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари ■ 2015 №1

минтақада бандлик муаммоси ниҳоятда оғир аҳволда бўлган ва бу республиканинг бошқа минтақаларига нисбатан ҳам сезилиб турган.

1989 йил кузи ва 1991 йил баҳорида Фарғона давлат университети "Ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар маркази" томонидан ўтказилган этноижтимоий ва этнодемографик тадқиқотлар ҳам 1970-1980 йилларда армия хизматига чақирилиш арафасида бўлган ва чақирув ёшидан катта ёшдагилар орасида, айниқса, Фарғона водийсининг қишлоқ ҳудуд- ларида ишсизлик ошиб борганлигини тасдиқлади. Демографик омиллардан ташқари, яна ер тақчиллигининг кучайганлиги, анъанавий экин майдонларининг каттагина қисми нгўр босиб, муомаладан чиқиб қолганлиги ҳам бунга шароит яратган31.

Иқтисодиётдаги инқирознинг кучайиши натижасида мамлакатдаги сиёсий ва ижти- моий ҳаёт яхши бошқарилмайдиган ва деярли назорат қилинмайдиган тартибсиз ҳолат- га кела бошлади. Нураб бораётган ижтимоий-сиёсий тизим фонида аҳолининг моддий фаровонлиги муттасил пасая борди. Истеъмол бозоридаги аҳвол кескинлашди: талаб таклифдан ортиқ эди. Бутун мамлакат бўйлаб аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда узилишлар кузатиларди. Эртанги кунга ишончсизлик ошиб, бир муаммо устига бошқа- лари қўшила борди, уларнинг ҳал қилинишига эса умид йўқ эди. "Қайта қуриш" экспе- риментлари натижасида ҳосил бўлган ҳуқуқий бўшлиқ жиноятчиликнинг ўсишига олиб келди (1989 йилнинг ўзида 2,5 млн.та ёки 1988 йилдагига нисбатан 32% кўп жиноят қайд этилди)32. Иттифокдаги жиноятчилик кўрсаткичлари фонида республика кўрсаткичлари унча катта бўлмаса-да, аммо шу ҳам салбий тамойиллар ортиб бораётганидан далолат берарди. Масалан, 1990 йилда 1985 йилга нисбатан қайд этилган жиноятлар сони 19% га кўпайди. Улардан давлат ва жамоат мулкини ўртача ва кўп микдорда талон-торож қилиш 1,6 баравар ошди, фуқароларнинг шахсий мулкига қарши жиноятлар, қасддан одам ўлдириш ва суиқасд қилишлар эса деярли 2 баравар кўпайди ва ҳ.к. Жиноятчиликнинг кескин ошиб кетиши собиқ Иттифоқнинг сўнгги - 1989 ва 1990 йилларига тўғри келади33.

Ўтган аср ўрталаридан муттасил кучайиб борган тизимли инқирознинг чуқур илдиз- лари қайта қуриш даврига келиб ўз "ниҳоллари"ни (ишлаб чиқаришнинг жадал пасайи- ши, бюджет тақчиллигининг ўсиши, истеъмол бозорида кескинликнинг ортиши нати- жасида инвестиция фаоллигининг пасайиши муҳитида гиперинфляциянинг кучайиши тарзида) берди, бу жараён мутахассислар олиб борган тадқиқотларда ўз аксини топди. Жумладан, ўзбек иқтисодчи-мутахассиси У. Рашидов амалга оширган, бир томондан, аҳоли ихтиёридаги пул массаси ҳамда бошқа томондан, аҳолига таклиф этиладиган то- варлар ва пуллик хизматларнинг умумий массаси ўртасидаги нисбат масаласида қиёсий таҳлил ишлари юқоридаги қайд этилган ҳолатни тасдиқлайди34.

5-жадвалСССР бўйича аҳоли омоиатлари ва товар заҳираларининг нисбати

К ўрсаткичл арЎ л чов

бирлигиЙ иллар

1969 1970 1980 1985 1988 1989Аҳолининг жамгарма банклардаги омонатлари суммаси

млн.рубл 38,4 46,6 156,6 228,0 306,7 319.8

Улгуржи-чакана савдо ва саноатдаги товар заҳиралари

млн.рубл 42,3 42,3 67,1 98,0 82,1 80,0

Пул массасининг товар билан копланиш коэффициенти % 90,70 90,7 233,2 232,6 361,4 399,4

103

1980 йилларда бошланган салбий иқтисодий жараёнлар 1985 йилдан кучайиб, ички истеъмол бозоридаги аҳвол шиддат билан ёмонлаша борди. Бозорда моддий-товар жи- ҳатдан қопланмаган пул бирликлари эмиссияси кучайди. Масалан, 1989 йилнинг бирин- чи ярим йиллигида эмиссия 8,9 млрд. рублни ташкил қилган бўлса, йил охирига бориб 2 баравар кўпайиб, 18 млрд. рублга етди. Бу 1988 йилдагига нисбатан 56% кўп эди. Истеъ- мол моллари ва пуллик хизматлар нархининг амалдаги ўсиши 1988 йилга нисбатан 2%ни ташкил қилди. Қаноатлантирилмаган талабнинг ошишини (яширин инфляцияни) ҳисобга олганда, истеъмол секторидаги инфляция миқёси 7,5%га етди. Иш шу аҳволга бориб етдики, эмиссия олдиндан прогноз қилина бошлади. Масалан, 1990 йилга 10 млрд. рубль миқдорида эмиссия режалапггирилди. Табиийки, бу жараёнлар ва манипуляцияларнинг ҳаммаси ошиб бораётган ва пировардида ялпи инфляцияга олиб келди35.

Табиийки, мазкур тамойиллар фуқароларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатди. 1990 йилда республикада ўтказилган ижтимоий-маданий соҳадаги қайта қуриш ҳақида аҳоли фикрини ўрганиш натижалари буни тасдиқлайди.

6-жадвалЭнг кўп хавотир ва норозилик келтириб чиқарувчи муаммолар

(сўралган шахслар сонига нисбатан фоизда)

И ж т и м о и й -м а и ш и й со х а д а ги м у а м м ол ар

Р есп убл и к абўй и ч а

А н ди ж онв и л оя ти

Н ам ан ганв и л оя ти

Ф ар гон ави лоя ти

Ф аргонаводи йсибўйичаўртача

5

С З

N

Улар-данкес-кини

5св*

Улар-данкес-кини

33 3

X

Улар-данкес-кини

30 3

*

Улар-данкес-кини

3С З

*

Улар-данкес-кини

1. Турар-жой шароитлари 41,5 12,6 47,4 21,6 28,5 8.6 50,0 8,6 41,9 12,92. Коммунал кулайликларнинг

йўклиги (сув, газ, канализация, иссиклик)

34,1 4,7 62,0 3,8 39,2 10,2 34,9 0,9 45,3 5,0

3. Озик-овкат маҳсулотлари билан таъминлашнинг ёмонлиги ва уларнинг сифати

73,9 13,7 84,5 13,6 83,9 5,4 69,8 3,2 79,4 7,4

4. Саноат товарларининг етшнмовчилиги ва уларнинг сифати

57,0 1,8 67,6 0,5 81,7 4,3 42,3 0,5 63,8 3,4

5. Товар ва хизматлар нархининг ошиши

73,5 14,2 93,9 7,5 89,2 26,9 59,2 8,8 80,8 14,4

6. Оиланинг моддий ахволи 46,4 16,1 59,2 35,2 54,3 25,8 45,0 16,2 52,8 25,87. Турли миллат вакиллари

ўртасидаги муносабатлар 28,2 13,9 16,1 14.1 16,1 2,7 45,3 24,3 25,8 13,7

Изоҳ:Манба: Социально-культурная сфера / Бюро социологических исследований Госкомстата

УзССР по статистике. -Т., 1990. -С. 40-45.

Мазкур маълумотлар таҳлили пгундан далолат берадики, водий, умуман, Ўзбекистон бўйича мавжуд энг долзарб муаммоларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси - бевосита ижтимоий-маиший соҳага алоқадор муаммолар (1-6-саволлар), иккинчиси - билвосита алоқаси бўлган муаммо (7-савол). Биринчи гуруҳга кирувчи саволлар бўйича сўров натижалари ҳатто республика бўйича ўртача маълумотлар ҳам Фарғона водийси-

104 Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари ■ 2015 № /

га нисбатан паст эканлигини кўрсатди. Вилоятлар бўйича қараладиган бўлса, айрим масалалар кескин хусусиятга эга бўлди. Бу ўринда Андижон вилояти деярли барча кўрсат- кичлар бўйича ажралиб туради: халқ истеъмоли моллари билан таъминланиш муаммо- лари, коммунал соҳанинг аҳволи, оиланинг моддий ҳолати ва нарх-навонинг ўсиши.

Иккинчи гуруҳга кирадиган саволга жавоблар хусусияти миллатлараро муносабат- ларнинг ҳолатидан дарак беради. Республика кўрсаткичлари минтақадагидан 2,4 фоизга (жами) ва 0,2 фоизга (энг кескинлари) ортиқ бўлса-да, аммо Фарғона вилоятидаги кўрсат- кичлар республика кўрсаткичларидан юқоридир. Бунга мустақиллик арафасида вило- ятда юз берган миллатлараро зиддият сабаб бўлган, дейиш мумкин.

Умуман олганда, таъкидлаш зарурки, айрим республикалар ва автоном тузилмалар- нинг ҳам, айрим муаммоли минтақаларнинг (жумладан, Фарғона водийсининг) ҳам иж- тимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш эҳтиёжларини етарлича ҳисобга олмаслик ижтимоий норозилик даражасининг ошишига, баъзан можаролар хусусиятига эга бўли- шига олиб келди. 1989 йилда Фарғона вилоятида, 1990 йилда Бўка, Паркент, Андижонда бўлган қонли воқеалар ана шундан далолат беради.

1989 йилнинг июнь ойида республикага Ислом Каримовнинг раҳбар бўлиб келиши билан тизим таназзули ва ижтимоий ҳаётдаги чуқур инқироз билан боғлиқ деструктив муаммолар ва зиддиятларни ҳал қилишга қаратилган амалий чоралар кўрилди. Респуб- ликанинг янги раҳбарияти нафақат воқеаларнинг боришини ўзгартира олди (масалан, Фарғона вилоятидаги миллатлараро можаро кенг ёйилишининг олди олинди), балки диний-экстремистик ташкилотлар фаоллангувидан келаётган таҳдидларни ҳам барта- раф этди.

Республикада вужудга келган вазият иқтисодий таназзулнинг олдини олиш, ижтимо- ий соҳадаги зиддиятларни юмшатиш ва энг асосийси - ижтимоий можароларни барта- раф этиш бўйича тезкор чоралар кўришни талаб қиларди. Бевосита Ислом Каримов раҳбарлигида республикада тартибсизликларнинг олдини олиш, ҳуқуқий тартиботни сақлаб қолиш ҳамда аҳолининг энг асосий ва ҳал этилиши кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган превентив чоралар кўрилди.

Республика янги раҳбариятининг илк қадамларидан бири - деҳқонларга томорқа майдони сифатида 350 минг гектар ер бериш масаласи ҳал қилинди (Ўзбекистон Ком- партияси МК, Ўзбекистон ССР Олий Совети ва Министрлар Совети Раёсатининг 1989 йил 15 августдаги 258-сонли "Колхозчилар, совхозлар ишчилари, фуқароларнинг шах- сий ёрдамчи хўжалигини ва якка тартибдаги уй-жой қурилишини янада ривожланти- риш тўғрисида"ги қарори)36. Масалан, 1989-1990 йилларнинг ўзида Андижон вилоятида- ги 198,9 мингта оилага (ер майдони чекланганлигига қарамай) 17,2 минг гектар ер ажра- тилди. Улардан 8,6 минг гектари якка тартибда уй-жой қурилиши учун ва 8,6 минг гектари шахсий ёрдамчи хўжалиги (ШЁХ) учун берилди37.

Ушбу инқирозли йилларда ШЁХни товар хўжалигининг мустақил элементи сифатида қонунлаштириш, уларда ишловчиларни эса ижтимоий фойдали меҳнат билан банд ки- шилар деб эътироф этиш, шубҳасиз, аҳолининг товарлар ва озиқ-овқатга бўлган асо- сий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида республикада иқтисодий базани ривож- лантириш йўлида ташланган энг муҳим қадамлардан бўлди. Маълумки, "советлар мам- лакати” мавжуд бўлган турли даврларда ШЁХ жамоат хўжалигига қўшимча ҳисоблан- ган, аммо ҳар доим унинг тутатиб бўлмас хусусий мулкчилик характери туфайли маъ- мурий жиҳатдан чеклаб келинган. Айрим тадқиқотчилар уни "ўлиб бораётган", "ўтиш даври" шакли эканлигини исботлашга ҳаракат қилганлар38. Амалда эса ШЁХ нафақат "қўшимча" эди, балки совет даври жамиятининг истеъмол саватини тўлдиришда сал- моқли ҳисса қўшар эди.

Айрим маълумотларга қараганда, Ўзбекистон 1980 йиллар охирида ушбу хўжаликлар экин майдонларининг 3% ини эгаллагани ҳолда, ялпи маҳсулотнинг 25% игача ва қишлоқ

105

хўжалигида яратилган миллий даромаднинг 33% игача, гўштнинг 50% ини, сутнинг 64% ини, сабзавотларнинг 44% ини ишлаб чиқарган ва ҳ.к.39. Худди нгундай кўрсаткичларни Фарғона водийсида ҳам кузатиш мумкин эди. Масалан, Андижон вилоятидаги суғори- ладиган ер майдонларининг 262,4 минг гектаридан 16,9 минг гектари, яъни 6% га яқини аҳоли ихтиёрида бўлгани ҳолда, улар ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 26% ини етиштириб берарди. ШЁХлар ердан фойдаланиш самарадорлиги колхоз ва совхоздаги- ларга қараганда бир неча баравар ортиқлигини кўрсатарди. Масалан, 1988 йилда жамо- ат ерларининг 1 гектаридан 2227 рублли ялпи маҳсулот олинган бўлса, томорқага бе- рилган 1 гектар ердан 12095 рублли маҳсулот олинган40. Ўтиш даврининг мураккаб иж- тимоий-иқтисодий воқеликлари даврида бу хўжаликлар республика озиқ-овқат база- сини тўлдиришнинг етакчи манбаларидан бирига айланди, бу эса, ўз навбатида, улар- нинг кескин ижтимоий муаммоларини ҳал қилишдаги ролини оширарди.

Буни инобатга олган республика раҳбарияти кейинги йилларда ҳам ШЁХдаги ер май- донларини кенгайтириш сиёсатини юритди. Натижада, 1992 йилга келибоқ 2,5 млн.та оила ё илк бор ер майдони олди, ё ўз майдонларини кенгайтириш имконига эга бўлди, уларнинг умумий майдони эса 550 минг гектардан ошиб кетди, томорқанинг ўртача майдони эса 20 сотихдан отпди". ШЁХда банд бўлган аҳоли сони 1,3 млн. кишига етди, унинг халқ хўжалигига жалб этилган меҳнат ресурслари таркибидаги улуши эса 14,2% га етди41.

Умуман олганда, Президент фармонлари, қонунлар ҳамда Олий Кенгаш ва республи- ка ҳукуматининг қарорлари шаклидаги чора-тадбирлар мажмуи 1980-90 йиллар чегара- сида энг муҳим халқ хўжалиги масалаларини мустақил равишда ҳал қилиш, ижтимоий барқарорликни, сиёсий суверенитетни, иқтисодий мустақилликни ва миллий тикла- нишни таъминлашга қаратилди.

Республикада, айниқса, Фарғона водийсида ўсиб бораётган ишсизликни тўхтатишга қаратилган "Бандлик" давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши ушбу жараёнларнинг аниқ ифодаси бўлди. 1989 йил июль ойида давлат раҳбарининг қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш тўғрисидаги фар- мони чиқди.

Шундай қилиб, XX асрнинг 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошларида Фарғона во- дийсидаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол таҳлили бу ердаги мураккаб ижтимоий-иқтисо- дий вазият - тарихий мерос, иқтисодий-демографик жараёнларнинг икки ёқлама (дуал)- лиги, ишлаб чиқаришнинг аграр соҳага ихтисослашуви, қишлоқ аҳолисининг кўпчи- ликни ташкил этиши билан боғлиқ бўлганини кўрсатди. Асосий муаммо борган сари ошиб бораётган ижтимоий-демографик омилнинг ижтимоий инфратузилма нотекис ривожланиши билан номувофиқлигида эди. Иттифоқ раҳбариятининг миллий сиёсати минтақа аҳолисининг ўта оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволига қўшилиб, ижтимоий- сиёсий ва миллатлараро вазиятнинг издан чиқишига олиб келди.

Юқорида таъкидланганидек, республикада қарор топган ҳолат иқтисодиётдаги та- наззулнинг олдини олиш, ижтимоий соҳадаги зиддиятларни юмшатиш ва асосийси — ижтимоий низоларга йўл қўймаслик борасида кечиктириб бўлмас чоралар кўришни талаб қиларди. Республика раҳбарлигига Ислом Каримов келиши билан бошқарувнинг тоталитар тизимининг салбий оқибатлари вужудга келтирган кескин муаммо ва зидди- ятларни бартараф қилишга қаратилган қатъий ҳаракат бошланди. Бундай оғир вазиятда Ўзбекистон ўзининг тарихий танловини амалга оширди. Мамлакат мустақиллигининг илк йилларидан бошлаб барқарор ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асос- ланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлини танлади.

106 Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари Ш 2015 №1

Манба ва адабиётлар

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. -Т.: Ўзбекистон, 2011. -Б. 172-173.". Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996. 70-бет.

1. Қаранг: Трудв СССР. Госкомстат СССР. -М., 1988. С. 235.

2. Алиакберова Н.М., Гольдфарб Б.Я., Эргашев А. Размешение населения Ферганской долини (демогра- фический аспект). -Т., 1990. -С. 3-4.

3. ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги архиви (ЎзР ҚХВА). Протоколь! заседаний коллегии МСХ РУз, с № 12 от 07.08.93 по № 15 от 24.09.93. / / Оп. 1, ед. хр. 101. Л. 34.

4. Ўша манба. Л. 44.5. Клинова А. Многострадальньга овогц / / Правда

Востока. 1989 год 10 сентября.6. Абдуллаев Ш.М. Этносоциальньге и этнополити-

ческие процессм в Ферганской долине. (Основние пробле- мн, тенденции и противоречия. 70-80-е годи XX в.): Автореф. дисс. док... ист. наук. -Т., 1994. (эл. версия).

7. Қаранг: Зиядуллаев С.К. Прогнозирование эко- номического развития Узбекистана в условиях пере- хода к риночной экономике. Т., 1993. С. 59.

8. Наринский К.М., Солиев А.С., Иминов Т.К., Ма- мадалиев Т.И. Жон Андижоним (Андижон вилояти таш- кил топганлигининг 50 йиллигига бағишланади). Анди- жон, 1991. 26-6.

9. Ҳисоб-китоб манбаи: Народное хозяйство УзССР за 70 лет Советской власти. -Т., 1987. -С. 6-7.; Народ- ное хозяйство Республики Узбекистан в 1993 г. Стати- стический ежегодник. -Т., 1994. -С. 23.

10. Алиакберова Н. М., Гольдфарб Б. Я., Эргашев А Кўрсатилган асар. -С. 32.

11. Убайдуллаева Р. А. Современние репродуктив- ние установки населения Узбекистана / / Население Уз- бекистана: состояние, проблеми и перспективи. -Т., 2012. -С. 7.

12. Абдуллаев Р. Почему ошибочни политические и экономические догми узбекской "оппозиции”? / / ЬИр:/ / 1 п о з т 1 . г и / т 1 с 1 с 1 1 е _ а 5 1 а / 2 0 1 1 0 6 3 0 / 171425773.Ь1т1 # 1х223Ьо4РҒБдр

13. Манба: Итоги всесоюзной переписи населения 1989 г. Численность и размешение населения УзССР. Госкомстат УзССР. Т., 1991. С. 61, 62.

14. Бу рақамлар қисман ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки номи "шаҳар" бўлган ушбу аҳоли пунктларининг аксарияти "шаҳар типидаги посёлка" ва туман марказ- лари бўлган, уларда шаҳарга хос бўлмаган муҳит, ма- даният ва турмуш тарзи устунлик қилган.

15. Алиакберова Н. М., Гольдфарб Б. Я., Эргашев А Кўрсатилган асар. С. 13.

16. Гурьев В. И. Основи социальной статистики: ме- тоди, система показателей, анализ.-М., 1991. -С. 84.

17. Народное хозяйство СССР в 1988 г. Статеже- годник.-М., 1989. -С. 94.

18. Экономическое обозрение. -Т., 2001. № 8-9. -С. 56.19. Андижон вилояти давлат архиви (АВДА). Ф. 608.,

Оп. 6., Ед.хр., 73., Л. 7,8.

20. Абдуллаев Ш.М. Этносоциальние и этнополити- ческие процесси в Ферганской долине. (Основние пробле- ми, тенденции и противоречия. 70-80-е годь! XX в.): Автореф. дисс. док... ист. наук. -Т., 1994. (эл. версия).

21. Зиядуллаев С. К. Прогнозирование экономическо- го развития Узбекистана в условиях перехода к риноч- ной экономике. -Т., 1993. -С. 39.

22. Алиакберова Н. М., Гольдфарб Б. Я., Эргашев А. Кўрсатилган асар. -С. 3-4.

23. Қаранг: Рахматуллаев Ш. М. Мустақиллик ша- роитида Фарғона водийси шаҳарларида ижтимоий-иқти- содий ўзгаришлар (1991-1996 йй.). Тарих фанлари ном- зоди... диссертацияси. Т., 2000.

24. Гурьев В. И. Основи социальной статистики: ме- тоди, система показателей, анализ.- М., 1991. -С. 84.

25. СССР в цифрах в 1990 г. -М., 1991. -С. 149.26. Основние тенденции и показатели экономическо-

го и социального развития Республики Узбекистан за годь1 независимости (1990-2010 гг.) и прогнози на 2011- 2015 гг. Статистический сборник. -Т., 2011. -С. 86.

27. Қаранг: Тухлиев Н. Бозорга ўтишнинг машақ- қатли йўли. -Т., 1999. 32-6.; Ҳожимирзаев М. Ўзбекис- тоннинг ишчилар синфи: ривожланиш муаммолари / / Инсон ва сиёсат. 1991. № 9. 20-6.; Узбекистан: обтая оценка страни. ООН. 2003. -С. 12.

28. Бобожонова Д. Ўзбекистонда миллий ишчи кадр- лар тайёрлаш тажрибасидан / / Ўзбекистонда ижтимо- ий фанлар. 1997. № 3-4. 37-6.

29. Узбекисган: обғцая оценка страни. ООН. 2003. С. 12.30. Бедринцев А. К. Региональньге фактори перехо-

да Узбекской ССР к риночной экономике / / Об1це- ственние науки в Узбекистане. 1991. № 1. С. 4.

31. Абдуллаев Ш. М. Этносоциальние и этнополи- тические процесси в Ферганской долине

32. Ежегодник Большой Советской Энциклопедии / Випуск 34. -М., 1990. С. 43.

33. Народное хозяйство Узбекской ССР в 1990 г. Стат. ежегодник. -Т., 1991. -С. 150-151.

34. Рашидов У. О роли кооперации в стабилизации внутреннего потребительского ринка / / Обшественние науки в Узбекистане. 1990. № 11,- С. 17.

35. Рашидов У. О роли кооперации в стабилизации внутреннего потребительского ринка -С.18.

36. АВДА. Ф. 608. Оп. 2., ед.хр. 2043., Л. 243.37. Наринский К. М., Солиев А. С., Иминов Т. К.,

Мамадалиев Т. И. Ж он Андижоним ЗЗ-б.38. Мисол учун қаранг: Белянов В. А Личное под-

собное хозяйство при социализме. М., 1970.39. Правда Востока. 1988 год 19 ноябрь.40. АВДА. Ф. 608., Оп. 2., едхр. 2043., Л. 243.41. Правовое государство - независимость, нация,

экономика, идеология, политика / Под. ред. С. Журае- ва. Т. I. -Т., 1994. -С. 80.

------------------------------------------------------- 1 1 0 7