ШИМКЕНТ – АСТАНА -...

8
3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси 28 июлда Шимкентда Астана кунлари бошланди. Пойтахтнинг 20 йиллигига бағишланган тадбир доирасида шаҳримизга Астанадан ишбилармонлар делегацияси таш- риф буюрди. Шимкентда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишган делегация аъзолари “Астана – Шимкент: минтақааро алоқа” бизнес-форумида ҳам иш- тирок этишди. Шаҳар ҳокимлигида ўтган маж- лисда астаналик меҳмонлар ҳудуд- нинг ижтимоий-иқтисодий ривож- ланиши билан танишишди. Форум доирасида ишчи гуруҳ ва ривожла- ниш институтлари, давлат органлари вакиллари тадбиркорликни қўллаб- қувватлашга мўлжалланган ҳудудий дастурлар, сармоявий имкониятлар ва давлат-хусусий ҳамкорлиги ло- йиҳалари, Smart City концепцияси, иқтисодиётни рақамлаштиришга мўлжалланган сармоявий қарорлар ва хизмат кўрсатиш соҳасини ри- вожлантириш, бизнесни ривожлан- тиришдаги рақамли маркетингнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Учрашув ниҳоясида томонлар минтақааро шерикликни ривожлан- тиришга келишиб олдилар. Шим- кент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Д. Жумин астаналик меҳмонларга минтақааро алоқаларни ривожлан- тиришга фаол ҳисса қўшгани учун миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида муваффақият тилади. Д. САЪДУЛЛАЕВА. – Шимкент шаҳрида давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар шахдам қа- дамлар билан олға силжийди, деб ўй- лайман. Биз давлат бошқарув соҳасини ривожлантиришда, энг аввало, одам- ларга яқин бўлишимиз керак. Бизда ишловчиларнинг барчаси асосан ёшлар. Улар ўқишга, ишлашга тайёр. Жаҳондаги энг кучли тадқиқотчиларни шаҳримизга чақиртириб, анжуманлар ўтказишга та- йёрмиз. Бунинг фойдаси жуда катта. Му- тахассисларимиз, раҳбарларимиз, оддий ишчиларимиз ҳам хориж тажрибасини ўрганиб қайтишса, ишимизга катта фойда беради, – деди Ғ. Абдирахимов. Давлат хизматчилари учун энг муҳи- ми – аҳолига хизмат кўрсатиш. Шимкент шаҳрида 700дан зиёд давлат хизматчиси бор. Шунингдек, 15 мингдан ортиқ ўқитув- чи, 2 мингдан кўпроқ полиция ходимлари мавжуд. – Шимкент шаҳри ҳар доим мамла- катимизда ўзгача аҳамиятга эга бўлган, маданияти ҳам бошқача, жамиятда ҳам ўзгача ўринга эга шаҳар. Элбошининг шаҳар мақомини ўзгартириши ҳақидаги қарори барчага янги вазифаларни юк- лайди. Сизнинг жамоангизга бутун Қозо- ғистон катта умид билан қарамоқда. Эл- боши белгилаган вазифаларни ҳал этиш, унинг ишончини оқлаш, барчасини енгиб ўтиш – шарафли бурч. Биз бу йўналиш- да сизларга ғамхўрлик кўрсатамиз. Бу йўналишда хабнинг имкониятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятингиз бор, – деди А. Байменов. Элбошининг бевосита қўллови билан ташкил этилган Астана минтақавий хаби бугунги кунда 40та давлат иштирок этаёт- ган катта халқаро ташкилот. Энди икки томонлама тузилган меморандумга му- вофиқ, шаҳарда келгусида анжуманлар ўтказиш йўлга қўйилади. Дилбар ЗИЁМАТОВА. ШИМКЕНТ – АСТАНА: АЛОҚАЛАР МУСТАҲКАМЛАНАДИ МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ Шимкент шаҳар ҳоким- лиги ва Астана шаҳрида- ги Давлат хизмати соҳа- сидаги минтақавий хаб- нинг бошқарув қўмитаси меморандум имзолади. Мазкур ҳужжат асосида икки томонлама ҳамкор- ликни ривожлантириш, давлат хизмати сифатини юксалтириш кўзланмоқ- да. Меморандумга Шим- кент шаҳри ҳокими Ғ. Аб- дирахимов ва минтақа- вий хаб бошқарув қўмита- си раиси Алихан Байме- новлар имзо чекишди. ШИФОБАХШ ШИФОБАХШ ИЧИМЛИКЛАР ИЧИМЛИКЛАР ЗАВОДИ ЗАВОДИ ЛОТИН ЛОТИН ИМЛОСИГА ИМЛОСИГА ОИД ЛОЙИҲА ОИД ЛОЙИҲА ТОВЛАМАЧИЛИК ТОВЛАМАЧИЛИК ДОИРАСИ ДОИРАСИ КЕНГАЙМОҚДА КЕНГАЙМОҚДА Ҳозир элимиздаги олий ўқув юртла- Ҳозир элимиздаги олий ўқув юртла- рида 530 мингдан зиёд ёшлар таҳсил рида 530 мингдан зиёд ёшлар таҳсил кўрмоқда, уларнинг 30 фоиздан кўпро- кўрмоқда, уларнинг 30 фоиздан кўпро- ғи давлат ажратган грант асосида таъ- ғи давлат ажратган грант асосида таъ- лим олмоқда. Олий таълимнинг омма- лим олмоқда. Олий таълимнинг омма- боплигини ва сифатини ошириш учун боплигини ва сифатини ошириш учун қуйидаги тадбирларни таклиф этаман. қуйидаги тадбирларни таклиф этаман. Нурсултан НАЗАРБАЕВ. Нурсултан НАЗАРБАЕВ. “Президентнинг бешта “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси”. ижтимоий ташаббуси”.

Upload: others

Post on 30-Aug-2019

6 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

3 4 6

2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573).

Вилоят ижтимоий-сиёсий газетасиВилоят ижтимоий-сиёсий газетаси

28 июлда Шимкентда Астана кунлари бошланди. Пойтахтнинг 20 йиллигига бағишланган тадбир доирасида шаҳримизга Астанадан ишбилармонлар делегацияси таш-риф буюрди. Шимкентда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишган делегация аъзолари “Астана – Шимкент: минтақааро алоқа” бизнес-форумида ҳам иш-тирок этишди.

Шаҳар ҳокимлигида ўтган маж-лисда астаналик меҳмонлар ҳудуд-нинг ижтимоий-иқтисодий ривож-ланиши билан танишишди. Форум доирасида ишчи гуруҳ ва ривожла-ниш институтлари, давлат органлари вакиллари тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган ҳудудий дастурлар, сармоявий имкониятлар ва давлат-хусусий ҳамкорлиги ло-йиҳалари, Smart City концепцияси, иқтисодиётни рақамлаштиришга мўлжалланган сармоявий қарорлар ва хизмат кўрсатиш соҳасини ри-вожлантириш, бизнесни ривожлан-тиришдаги рақамли маркетингнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

Учрашув ниҳоясида томонлар минтақааро шерикликни ривожлан-тиришга келишиб олдилар. Шим-кент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Д. Жумин астаналик меҳмонларга минтақааро алоқаларни ривожлан-тиришга фаол ҳисса қўшгани учун миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида муваффақият тилади.

Д. САЪДУЛЛАЕВА.

– Шимкент шаҳрида давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар шахдам қа-дамлар билан олға силжийди, деб ўй-лайман. Биз давлат бошқарув соҳасини ривожлантиришда, энг аввало, одам-ларга яқин бўлишимиз керак. Бизда ишловчиларнинг барчаси асосан ёшлар. Улар ўқишга, ишлашга тайёр. Жаҳондаги энг кучли тадқиқотчиларни шаҳримизга чақиртириб, анжуманлар ўтказишга та-йёрмиз. Бунинг фойдаси жуда катта. Му-тахассисларимиз, раҳбарларимиз, оддий ишчиларимиз ҳам хориж тажрибасини ўрганиб қайтишса, ишимизга катта фойда беради, – деди Ғ. Абдирахимов.

Давлат хизматчилари учун энг муҳи-ми – аҳолига хизмат кўрсатиш. Шимкент шаҳрида 700дан зиёд давлат хизматчиси бор. Шунингдек, 15 мингдан ортиқ ўқитув-чи, 2 мингдан кўпроқ полиция ходимлари мавжуд.

– Шимкент шаҳри ҳар доим мамла-катимизда ўзгача аҳамиятга эга бўлган, маданияти ҳам бошқача, жамиятда ҳам ўзгача ўринга эга шаҳар. Элбошининг шаҳар мақомини ўзгартириши ҳақидаги қарори барчага янги вазифаларни юк-лайди. Сизнинг жамоангизга бутун Қозо-ғистон катта умид билан қарамоқда. Эл-боши белгилаган вазифаларни ҳал этиш,

унинг ишончини оқлаш, барчасини енгиб ўтиш – шарафли бурч. Биз бу йўналиш-да сизларга ғамхўрлик кўрсатамиз. Бу йўналишда хабнинг имкониятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятингиз бор, – деди А. Байменов.

Элбошининг бевосита қўллови билан ташкил этилган Астана минтақавий хаби бугунги кунда 40та давлат иштирок этаёт-ган катта халқаро ташкилот. Энди икки томонлама тузилган меморандумга му-вофиқ, шаҳарда келгусида анжуманлар ўтказиш йўлга қўйилади .

Дилбар ЗИЁМАТОВА.

ШИМКЕНТ – АСТАНА:АЛОҚАЛАР МУСТАҲКАМЛАНАДИ

МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИШимкент шаҳар ҳоким-лиги ва Астана шаҳрида-ги Давлат хизмати соҳа-сидаги минтақавий хаб-нинг бошқарув қўмитаси меморандум имзолади. Мазкур ҳужжат асосида икки томонлама ҳамкор-ликни ривожлантириш, давлат хизмати сифатини юксалтириш кўзланмоқ-да.

Меморандумга Шим-кент шаҳри ҳокими Ғ. Аб-дирахимов ва минтақа-вий хаб бошқарув қўмита-си раиси Алихан Байме-новлар имзо чекишди.

ШИФОБАХШ ШИФОБАХШ ИЧИМЛИКЛАР ИЧИМЛИКЛАР ЗАВОДИЗАВОДИ

ЛОТИН ЛОТИН ИМЛОСИГА ИМЛОСИГА ОИД ЛОЙИҲА ОИД ЛОЙИҲА

ТОВЛАМАЧИЛИК ТОВЛАМАЧИЛИК ДОИРАСИ ДОИРАСИ КЕНГАЙМОҚДАКЕНГАЙМОҚДА

Ҳозир элимиздаги олий ўқув юртла-Ҳозир элимиздаги олий ўқув юртла-рида 530 мингдан зиёд ёшлар таҳсил рида 530 мингдан зиёд ёшлар таҳсил кўрмоқда, уларнинг 30 фоиздан кўпро-кўрмоқда, уларнинг 30 фоиздан кўпро-ғи давлат ажратган грант асосида таъ-ғи давлат ажратган грант асосида таъ-лим олмоқда. Олий таълимнинг омма-лим олмоқда. Олий таълимнинг омма-боплигини ва сифатини ошириш учун боплигини ва сифатини ошириш учун қуйидаги тадбирларни таклиф этаман.қуйидаги тадбирларни таклиф этаман.

Нурсултан НАЗАРБАЕВ. Нурсултан НАЗАРБАЕВ. “Президентнинг бешта “Президентнинг бешта

ижтимоий ташаббуси”. ижтимоий ташаббуси”.

Page 2: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

2№84 (2573), сешанба, 31 июль 2018 йил.Janubiy.kz

Сиёсат

Қозоғистонликлар 19та давлатга визасиз боришлари мумкин.

«Қасқасу» рассомлар тадбирининг ёпилиш маро си мида «Тау самали» дам олиш минта қасида махсус кўргазма уюш тирилди. Унда Туркистон вило яти ҳокими Ж. Туймебаев иштирок этиб, ғолибларни тақдирлади.

– Ёшлар ижодига эътибор, уларнинг билими ва истеъдодини синаш мақсадида ўтказилган фестиваль ўлкамизнинг сўлим табиатини халқаро миқёсда тарғиб қилиш орқали туризм соҳаси ривожига ҳисса қўшади, – деди вилоят раҳбари.

Фестивалда Туркия, Россия, Қирғизистон,

Ўзбекистон, Озарбайжон давлатлари ҳамда эли мизнинг Астана, Алмати, Ўрал, Ақтўбе, Ати-ров, Павлодар, Қарағанди, Тараз ва Туркистон ша ҳар ларидан келган рассомлар иштирок этиб, мўйқалам усталари беш кун давомида бир не-ча ижодий гуруҳ таркибида вилоятимизнинг маданий-меъморий обидалари билан таниш -дилар, қўриқхоналарга бориб, у ерларда табиат манзараларини қоғозга туширдилар.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Марказнинг матбуот хизмати маълум қилганидай, компа ния ўзи нинг шўъба ташкилоти – “Ырыс” М МТ бил ан биргаликда жорий йил нинг олти ойида умумий қий мати 3  920,7 млн. тенгени ташкил қила диган 1068та лойиҳани молия лаш тирди. Амалга оширилган лойи ҳалар натижасида 1  119 янги иш ўрини очилган.

Молиялаштирилган лойиҳаларнинг 31 фоизи чорвачиликни ривожлантиришга йўналтирилган. Ушбу йўналишда 1,2 млрд. тенгени ташкил қиладиган 220та лойиҳа қўллов топди. Бундан ташқари, кўкламги дала ишларини юритиш ҳамда экиншунослик бўйича 2,2 млрд. тенгелик 794та лойиҳа, иссиқхоналар бўйича 99 млн. тенгелик 12та лойиҳа молиялаштирилиб, умумий қиймати 224,5 млн. тенгени ташкил қиладиган қишлоқ хўжалик техникаси лизингга берилган.

Очилган вақтидан бошлаб компа ниянинг портфелида умумий қиймати 22,2 млрд. тенгелик 5 486та лойиҳа бор. Бугунги кунгача жами 56,2 млрд. тенгелик 18 мингга яқин тадбиркорни маблағ билан таъминлаб, компания 42 600 янги иш ўринининг очилишига таъсир кўрсатди.

Шу билан бир қаторда, бу тадбиркор-ларгагина эмас, вилоятнинг барча фу-қароларини қулай шартлар билан янги-дан молиялаштириш дастурлари амал -га оширилди. “7-20 -25” давлат дас -тури доирасида “ОҢТҮСТІК” МСМ уй -ларга қ арашга мўлжа лланган яшил қои даларни жорий этиш орқали смарт уй лар қурилишида қатнашиш учун молия-лаш тириш механизмини тайёрлади. Айт -ганча, бу компаниянинг тадбиркорларни молиялаштиришдан ташқари иқтисо -диётнинг бошқа соҳаларини ҳам молия -лаштиришдаги дастлабки қадамидир.

Шу билан бирга хўжалик лар ҳам яхши хабардан четда қолмади. “Ырыс” микромолия ташкилоти эндиликда фер-мерларга аванс тўловисиз молиявий лизинг шаклида қўллов кўрсатади. Дас -турнинг номи – “Ырыс-өркендеу”. Мазкур

дастур бўйича тадбиркорлар қишлоқ хўжа-лигига ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига керакли ускуналарни сотиб ола олади, бунда олдиндан тўлов сифатида сармоявий субсидия тўланади.

Айтганча, “Ырыс» микромолия ташки-лоти муаммоли насияларнинг энг оз миқдори билан насия портфелининг сифати ҳамда молиявий кўрсаткичлари учун «Успех гарантирован» республика танловида кичик ва ўрта бизнесни қўллашга қаратилган «Лучший среди своих» номинациясини ютиб олди.

Молиялаштиришдан ташқари минтақада тадбиркорликни ривожлантириш учун МСМ экспорт салоҳиятини кучайтиришда ҳамда Туркистон минтақасига сармоядорларни жалб этишда фаол қатнашмоқда. Шу мақсадда www.kazinvestor. com веб-сайти

ишга туширилди, бу – ҳар бир сармоядор учун йўриқнома бўла олади.

Ўтган йили тайёрланган RIC ON EХ-PORТ дастури доирасида вилоят тад -биркорларидан йиғилган 230 тонна гўшт экспорт қилинди. Даст ур тадбиркор билан ташувчи ўртасида «олтин кўприк» вазифасини бажаради. Шундай қилиб, гўшт етиштирувчилар учун товарнинг ўтишига кафолат, қишлоқ хўжалиги товарини ўтка-зувчиларга маҳсулот ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароит туғилади.

Юқорида кўрсатилган даврда сало-ҳиятли сармоядорлар билан қатор учра-шувлар ўтказилиб, ўзаро тушу ниш ҳамда ҳамкорлик тўғрисида мемо рандумлар имзоланди. Йил бошидан буён Шимкент ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Қозоғистон фермерлари уюшмаси, ШҲТ

Тадбиркорлик кенгаши, «KazakhEхport» Экспорт суғурта компа нияси» ҲЖ ҳамда М. Ауезов номидаги Жанубий Қозо ғистон давлат университети каби бир неча кор-хоналар билан ҳамкорлик муноса батлари ўрнатилди.

Компания вакиллари Астана, Алмати, Дубай, Измир шаҳарларида ҳамда бошқа халқаро форумлар ва кўргазмаларда фаол қ атнашиб кела ди. Жа ҳоннинг турли мамлакатларидан келган сармоя-дорлар ҳамда тадбиркорлар билан му-зо каралар юритилди. Аниқроқ қилиб айт ганда, «Global Silk Road» Ипак йўли мамлакатлари ҳокимларининг Халқаро Форумида МСМ вакиллари Туркистон минтақасида амалга ошириш режаланган «яшил» лойиҳаларни муҳокама қилиш учун Ипак йўли мамлакатлари шаҳарларининг ҳокимлари ҳамда мансабдор шахслар билан учрашдилар.

Айтиш жоизки, минтақанинг «яшил иқтисодиёт»га кўчишида ҳара катлан-тирувчи куч сифатида, МСМ минтақа раҳ бари билан «Ипак йўли супер грид» ло йиҳасининг ташаббускори бўлиб ҳи-собланадиган Нобель мукофотининг лаурети Раэ Квон Чунгнинг учрашувини ташкил этди. «Яшил иқтисодиёт» соҳаси-даги олимлар ва мутахассисларнинг бир неча учрашуви ва музокаралари на ти-жасида ушбу лойиҳанинг биринчи бос-қичини Туркистон шаҳрида амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Барчага маълумки, ўтган йили очил-ган «РИЦ ОН КӨРМЕ» ярмаркаси ҳар мавсумнинг энг к у тилган воқеасига айланади. Йил бошидан буён 2та байрам ҳамда ярмаркалар ўтказилиб, одатдагидай келувчиларга жуда манзур бўлди.

С. ШАРИФБОЕВА.

От устидан бир-бирини қу-латишда 80 килограмм вазнда Есимхан Рахматилла чемпион бўлса, 90 килограмм вазнда Сирим Избасаров барча рақиб-ларини доғда қолдирди. 90 килограммдан ортиқ вазнда қатнашган Биржан Қўсалиев илк марта бош совринни қўлга киритди.

Кўпкари баҳсида тур кис -тонлик ўғлонларга тенг кела -дигани топилмади. “Қулагер” жамоасининг шижоатли йигит-лари барча рақибларини мағ-лубиятга учратди.

Шунга мувофиқ, ҚР Миллий спорт турлари ҳамжамияти ижровий директори Р. Жақси-бай Туркистон вилояти жис мо-ний тарбия ва спорт бош қар-маси раҳбари Алибек Нур таевга

мактуб йўллади. Унда: “Эл бо-шининг “Маънавий янгиланиш” дастурида “Миллий код, миллий маданият сақланмаса, ҳеч қан-дай янгиланиш бўлмайди”, деб аниқ айтилган. Миллий спорт -нинг ривожланиши эса айнан ўша миллий код ва миллий ма -даниятимизни сақлашнинг бир -дан бир йўли.

Шундай экан, туркистонлик спортчиларнинг ҚР чемпио -натида қўлга киритган ютуқлари учун сизларни чин юракдан қутлайман ва бундан буён ҳам вилоят миллий спортни муносиб қўллаб-қувватлайди”, деган сатрлар битилган .

Туркистон вилояти ҳокимининг

матбуот хизмати.

“ОҢТҮСТІК” МСМ ЙИЛ ЯРМИДА МИНГДАН ЗИЁД ЛОЙИҲАНИ МОЛИЯЛАШТИРДИ

Астана шаҳрида миллий спорт турларидан Қозоғистон Рес пуб-ликаси чемпионати ўтди.

Унда чавандозлар от устидан бир-бирини қулатиш, кўпкари, от ус -тида камондан отиш ва тенге илиб олишдан омадларини синаб кўришди. Мазкур мусобақада Туркистон вилоятининг чавандозлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.

ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ СПОРТЧИЛАРИ – ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ СПОРТЧИЛАРИ – РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНИ!РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНИ!

РАССОМЛАРГА ИЛҲОМ БАҒИШЛАГАН ТАДБИР

Аввал хабар қилинганидек, очиқ осмон остидаги мусаввирлар фестивали Туркистон вилояти тас-вирий ва амалий санъати салоҳиятини, эриш ган ютуқ ларини, истеъдодли ёшларимизнинг эзгу ва беғубор интилишларини бор бўйи билан барчага намойиш этди.

Page 3: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

Сиёсат ва иқтисодиёт

Республикамизда ярим йилда 50 мингта квартира қурилди.

3№84 (2573), сешанба, №84 (2573), сешанба,

31 июль 2018 йил. 31 июль 2018 йил. Janubiy.kzJanubiy.kz

Минтақада сут маҳсулотларини етиш-тирувчи қишлоқ хўжалик ширкатларини ривожлантиришга жўшқинлик берадиган бу заводнинг умумий қиймати 7 млрд. 456,5 млн. тенгени ташкил этади. Завод бир кеча-кундузда 100 тонна туя ва йилқи сутини қайта ишлаш қувватига эга. Лойиҳа бўйича дастлаб 170 киши иш билан таъ-минланади.

Ҳокимлик қўллови билан ташкил этил-

ган саноат корхонасига 5,5 га. ер участ-каси ажратилиб, давлат ҳисобидан инф-ратузилма бўйича барча шароитлар яра-тилган. Келгусида “Golden Camel Group LTD” компанияси раҳбарияти бу ерда туя ва йилқичилик билан шуғулланишни кўз-ламоқда. Ушбу саноат корхонасини жорий йили декабрь ойида тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Д. ЗИЁМАТОВА.

“Нур Отан” партияси Сайрам туман филиалида уюштирилган навбатдаги жамоат қабулхонасига бу гал 16 нафар фуқаро турли ма-салалар бўйича мурожаат қилди.

Айримларни ҳануз уй-жой муам-моси, собиқ турмуш ўртоғидан али-мент ундириб олиш ташвишлан-тирса, баъзиларни ўз манфаатидан кўра халқ манфаати кўпроқ қизиқ-тиради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим масалалар шу жой-нинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади, хўш, муаммони жойларнинг ўзида кўриб чиқиш мумкинмиди?! Нима учун арзимаган масалаларга ҳам “Нур Отан” партияси аралашиши ке-рак? Демак, бу айрим давлат идора-лари вакилларининг ўз вазифасига масъулият билан ёндашмаётганини кўрсатади.

Шундай масалалар борки, улар-ни юқори мутасадди ташкилотлар орқалигина ҳал этиш мумкин. Чу-нончи, оқсувкентлик Қ. Серсенбиев туман марказида ободонлаштириш ишлари юритиш бўйича ўтказилган тендерда қандайдир кўзи ожизлар жамияти ғолиб, деб топилгани, бироқ мазкур компания вакиллари ҳали қишлоқда биронта жўяли иш қилмаганини аниқ фактлар билан айтиб берди. Жамоат қабулида иш-тирок этган туман ҳокимининг муо-вини чиндан ҳам тендер ўтказишда тушунмовчиликлар кўп эканини, бу масала юзасидан Парламент Маж-лиси депутатларига ҳам мурожаат қилинганини қайд этди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Мазкур ишларни “Source Energy” масъулияти чекланган биродарлиги юритди. Ў. Бўтбай биродарлик на-зоратчилар кенгашининг раиси ҳи-собланади. Лойиҳага 245 млн. тенге сарфланди.

Таъкидлаш жоизки, хитойлик сар-моядорлар билан ҳамкорликда ўр-натилган симёғочлар 14та вазифани бажаради. Масалан, уяли телефон-ларни қувватлантириш, Wi-fi тара-тиш, кўчадаги транспорт ҳаракатини видеотасмага тушириш каби. Яна бир ўзгачалиги – кўча чироқлари қо-ронғулик тушиши билан ёритиш да-ражасини оширади, бу эса энергия-ни 75 фоиз тежашга имкон беради.

– Тадбиркорлик соҳаси вакили сифатида қўлимиздан келганча Элбоши ташаббусларини қўллаб,

туғилган юртимиздан хизматимизни аямаймиз. Жорий йил Қўшқарата овулининг беш нафар мактаб бити-рувчиси Тинишпаев номидаги транс-порт академиясига ўқишга қабул-ланган бўлиб, мен уларнинг ўқиш пу-лини ўз ҳисобимдан тўламоқдаман. “Рақамли Қозоғистон” дастурида белгиланган устувор вазифаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда туғилиб-ўсган еримизга замонавий чироқлар ўрнатдик, – деди тадбиркор.

Очилиш маросимида вилоят ҳо-кимининг ўринбосари Уласбек Са-дибеков қатнашиб, тадбиркорнинг сахий лигини олқишлади ва унга вилоят раҳбарининг ташаккурнома-сини топширди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ.

ШИФОБАХШ ШИФОБАХШ ИЧИМЛИКЛАР ИЧИМЛИКЛАР

ЗАВОДИЗАВОДИ

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев вилоят марказида қурилаётган “Golden camel” қимиз ва шубатни қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди. Бу лойиҳа Элбошининг “100 аниқ қадам” Миллат режасининг 60-қадамида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш учун стратегик сармоядорлар жалб этиш топшириғи доирасида амалга оширилмоқда.

� Сиёсий партияларда

²АМЮРТЛАР ДАРДИ ТИНГЛАНДИ

Қозоғистон Республика-си Президенти Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янги-ланиш” дастурий мақоласи-даги “Туғилган ер” дастури доирасида 2018 йил март ойида тадбиркор, Байдибек тумани фарзанди, “Құрмет” ордени соҳиби, саховатпе-ша инсон Ўралбек Бўтбай ташаббуси билан Бўрлисай овул округидаги Ақтас, Қўш-қарата, Кенгсай аҳоли ман-зилларидаги 14,341 чақирим йўлга 438та симёғоч ва ёри-тиш мосламаларини ўрна-тиш бошланиб кетган эди.

АСЛ ЮРТ ЎFЛОНИ

Сўнгги йилларда қозоқ кураши тез суръатда ривожланиб бормоқда. Бир неча маротаба Осиё ва Жаҳон чемпио-натлари уюштирилгани гапимизни да-лиллайди. Ана шу эзгу ишларнинг бош-қошида бўлган машҳур полвон, спорт арбоби Серик Тўкеевнинг хизматларини юртдошларимиз яхши билади.

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Бутунжаҳон қозоқ кураши федерацияси президентининг биринчи ўринбосари Серик Тўкеевни қабул қилиб, иззат-икром кўрсатди.

Бутунжаҳон қозоқ кураши федерация-сини бир неча йил бошқарган С. Тўкеев-нинг меҳнати муносиб баҳоланиб, унга “Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси” унвони берилган эди.

Минтақа раҳбарининг қўлидан ушбу му-кофотни қабул қилиб олган спорт арбоби вилоятимиздаги спорт фидойиларига мин-натдорчилик изҳор этиб, қозоқ курашини Олимпиада ўйинларига киритиш учун куч-ғайратини аямаслигини билдирди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ.

СПОРТ АРБОБИГА ИЗЗАТ-ИКРОМ КЎРСАТИЛДИ

Page 4: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

Республикамизда ЯМТни қайта топшириш учун аризалар қабул қилинмоқда.

Сиёсат ва маънавият№84 (2573), сешанба, 31 июль 2018 йил.Janubiy.kz

64

“Оңт устік” ва “Ырыс” микромолия таш килотининг “ Та в а к к а л м е н е ж м е н т ва ички иқтисодий хавф -сизлик хизмати” мута хас-с и с л а р и н и н г т а ш а б б у с и билан навбатдаги ҳуқуқий савод хонлик дарси ў тка -з и л д и . Ун д а “ Ыр ы с ” в а “О ң т у с т і к” м и к р о м ол и я ташкилотл арининг ҳудуд -лардаги ва бош идорадаги барча ходимлари қатнаш -дилар.

Семинарни ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган ж ин оят чи л ик к а қ ар ши ҳ а рак атл ар а гентлиг и ЖҚВ департаментининг Ую ш г а н ж и н о я т ч и л и к профилактикаси бош қар-маси бош мутахассиси Гулмира Тўлеген қизи олиб борди. Ҳуқуқий савод хон -лик дарсини ўтка зиш дан асосий мақсад – дав -латнинг уюшган жи ноят -чиликка қарши сиё сатини атрофлича тушун тириш эди.

– Уюшган жиноят чи -ликка қар ши кураш – дав -лат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу иллатга қарши жамоатчилик бўлиб курашилмаса, кўзланган натижага эришиш мушкул, – деди Гулмира Тўлеген қизи.

А н ж уман қ атнаш чи -ларига турли жино ят лар бўйича қамоққа олин -ган давлат хизмат чи ла -

ри тўғрисидаги видео - лавҳалар намойиш этил-ди. Маълум бўлишича, по-ра олиш ҳолатлари тез-тез учрайдиган идораларда назорат ишлари кучай-тирилган.

Аччиқ ҳақиқат бўлса ҳам айтиш жоизки, озодлик, эркинлик қадрини қамоққа тушмасдан аввал билган афзал.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ.

Қозоғистоннинг барча минтақа-ларидан ёзги дам олишларини “Бал-даурен” ўқув-соғломлаштириш мар-казида ўтказишга келган 300дан зиёд ўқувчи лотин графикасидаги қозоқ тилининг янги имло қоидаларига до-ир қалдирғоч лойиҳанинг сино вида иштирок этишди.

Ўқувчилар тест синовидан ўтиб, тил-шу нос олимларга янги алифбонинг ор-фографик масалаларини аниқлашда ёрдамлашдилар, деб хабар беради ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг мат буот хизмати.

– Янги алифбони дастлабки синовдан ўтказишда 6-9-синф ўқувчилари қатнаш-моқда. Алифбо тасдиқланди, навбатдаги босқич – имло қоидаларини аниқлаш бўйича иш олиб бориляпти. Сентябргача бундай синовларни бутун республика миқёсида жамоатчилик иштирокида ўт-казиш мўлжалланмоқда, – деди ҚР Ма -даният ва спорт вазирлиги Тилларни ри вожлантириш ҳамда ижтимоий-сиёсий иш лар қўмитаси раиси Қуат Бўрашев.

– Қозоқ тилини лотин алифбосига кў-чириш – элимиз келажаги учун амалга оширилаётган давлат ғам хўрлиги. Биз учун ёш авлоднинг фикри жуда муҳим, – деди таниқли жамоат арбоби, “Тил – Хазина” МИАМ бош ди ректори Ғарифолла Есим.

Ўқувчиларга турли даражадаги олти та топшириқдан иборат рисолалар тарқа-

тилиб, уларда орфографик меъёрларнинг барча усуллари кўрсатилган.

Топшириқлар тўплами олти варақ дан иборат. Тест имтиҳонидан ўтган алма тилик 8-синф ўқувчиси Айтен Бексултан ноқулай бўлган бир неча сўзни таъкидлаб ўтди ва бу сўзларни ёзишнинг бошқа нусхаларини таклиф қилди.

– “Циркуль” сўзида “s” ҳарфи ўқишга ноқулай, “sirkul” бўлиб кетади. Агар “s” олдига “t” қўйсак “ts” қулай бўлади, Ashat, ashana сўзлари ўқишга қийин, улар “Ашат”, “ашана” бўлиб кетади. Шунинг учун араб тилидаги каби уларни бошқа бир тамға билан белгилашни таклиф қиламан, – деди Айтен.

“Тил Хазина” миллий илмий-амалий маркази қозоқ тили ҳамда имло қоида -ларининг қалдирғоч лойиҳасининг би ринчи босқичини ўтказмоқда.

Режа бўйича қозоқ алифбосини кирилл - дан лотин графикасига кўчириш бос -қичлари: биринчи босқич – 2018-2020й.й., ик кинчи босқич – 2021-2023 й. й., учинчи бос қич – 2024-2025 й. й. бўлиб бел гиланди.

Мухтабар УСМОНОВА.

Шимкент шаҳрининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган бюджети ик кига ажратилади. Бюджетнинг да -ромадлари ва харажатлари 7 ой га мўлжалланиб, қолган ойга ре жа лаш -тирилган маблағ қисқар ти рил ди.

Натижада, 1 январь ва 17 июль ора лиғидаги бюджет 92 млрд. тен-гени ташкил этди.

Шу билан бирга республика аҳамиятига эга шаҳар даражасидаги 2018-2020 йил -ларга мўлжалланган бюджет шакл ланди. 17 июлдан бошлаб йил сўнггигача бўлган бюджетнинг иккинчи қисми 50 млрд.

тенгени ташкил этади. Сессияда депутатлар янгидан ташкил

этилган 8та бошқарманинг фаолиятини таъмин лаш учун керакли маблағни ажра -тиш ди.

Бундан ташқари, депутатлар навбатдан ташқари 35-сессия давомида “Бизнес- Шимкент” минтақавий мувофиқлаштириш кенгаши ташкил этишга розилик бердилар, тадбиркорларни қўллаш доирасида фоиз миқдорини субсидиялашга 300 млн. тенге ажратилишини бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

Д. ЗИЁМАТОВА.

Қизилўрда йўналишида Бельгиянинг Van Hool автобуси йўловчиларни таший -ди. Тошкентдан Қизилўрдага йўнал-тирилган автобус соат 17:00да йўлга чи қа ди. У икки давлат чегарасидан: Ўз -бе кистондаги “Ғишт кўприк” ва Қозо ғис -тондаги “Жибек жўли” божхона бека ти -дан ўтади.

Ўзбекистонда автобуснинг тўхташ бекати “Тошкент”, Қозоғистонда “Сал -танат” автовокзаллари бўлади. Йў -

ловчиларни ташиш билан Ўзбекистондан UzKaz Auto Trans компанияси, Қозо ғис-тондан эса Tulpor Baykonir компанияси шуғулланади.

Оралиқ масофа 583 ча қиримни ташкил этади. Манзилга етиш вақти 10 ярим соат. Йўл ҳақи 97 минг сўм, яъни 12,42 доллар. Қизилўрдадан Тошкентга эса 3800 тенге, яъни 11 долларни ташкил этади.

Д. САЪДУЛЛАЕВА.

Абай ижоди билан танишган ҳар бир ўқувчи шеъриятнинг олтин асоси – инсонийлик эканини фаҳмлайди. Шоир ўқувчиларни ноёб ва асл ахло қий ғоялар сари етаклайди. Абай шеър -ларининг ҳикматга, афоризмга ай -ланиб кетишининг сири ҳам шунда. Зеро, бугунги замонавий қозоқ шеъри -ятидаги маъно ва мазмун би лан боғ-лиқ изланишларда, ифода йў син -ла рида Абай тарғиб қилган ўша ин-со ний фазилатларни, ақлу фаросат жилваларини, ор-номус софлигини, муҳим инсоний хислатларни пайқаб, қувонамиз.

Шоирлар инсон кўнглини – хазиналар тўпланиб турган сандиққа менгзайдилар. Поэзиянинг шунга тил бағишлайдиган сеҳри – инсон вужудидаги энг асл, энг азиз ва юксак туйғулар томирини босиб, ташҳис айта олишида бўлса керак. У инсонга – инсон деган номига лойиқ талаб қўяди, шу билан юрак оло-вини ловуллатади, туйғуларига қа нот бағишлайди, эзгуликлар сари етак-лайди. Биз Абай шеъриятида мана шундай фазилатларга дуч келамиз. Айниқса, унинг ёшларни илм эгаллашга ун даган шеърлари теран маъно-маз -мунга, маърифий аҳамиятга эга: Ёшликда илм бор деб эсга олмадим, Фойдасин кўра-била текширмадим. Эр етгач, тушмади илм ҳовучимга, Қўлимни муддатидан кеч сермадим.

1886 йили Абай “Илм топмай мақ -танма”, “Интернатда ўқийди” каби шеър-ларни ёзди. У дастлабки шеър ла ридаёқ ус тоз шоир сифатида кейинги авлод ва килларига маърифатли ёшлар бўлиб ети шишни васият қилади:

Илм топмай мақтанма, Ўрин топмай бопланма. Хуморланиб шодланма Ўйнаб, бекор кулишга, – дейди. Унинг айтишича, илм йўли –

адолат йўли. Илм-фанга эришиш учун эски, қолоқ дунёқарашлардан тозаланиб олиш керак. Илм ўрганаётган ёшлар маърифатсиз, саводсиз қавмдан ўзгача, илғор бўла олишини истайди.

Абайнинг бу даврдаги ёзган шеърла-рида халқ манфаатини тушуниб етган асл азаматнинг қиёфаси кўриниб тура-ди, у тарихий тараққиётни, ижти моий ҳаётни яхши тушуниб етган шоир си-фатида ижод қилди. Энг аввало, Абай сўз санъати – улкан ижтимоий куч, жа -миятдаги курашларнинг асосий қу роли эканини тушуниб етди. Абай ижо дининг ўлмас жиҳатларидан бири – ўз халқини дунё маданиятининг илғор намуналари билан, фалсафий теран фикрлари билан танишишга чорлагани ҳамда халқини дунё фалсафаси, мада нияти намуналари руҳида тарбия ланиш га ундаганидадир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чиқарган тарихий қарори эндиликда абайшунослар учун дастуриламал, ўз-бек-қозоқ адабий алоқаларини янги босқичларга олиб чиқишда эса кенг имкониятлар эшигини очувчи асосий омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Ақан ТОШМЕТОВ,

Ўзбекистон Ж урналистлар уюшмаси аъзоси, таржимон.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мир зиёевнинг 2018 йил 13 мартдаги "Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнанбаев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида"ги қа -рори Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кў таришда, икки қардош халқнинг ажралмас адабий меросини ёш авлод билан бир -галикда ўрганишда ғоят муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Абай мероси: илм йўли – адолат йўли

Қизилўрдадан Қизилўрдадан ТошкентгаТошкентга

Қозоғистон ва Ўзбекистон янги халқаро автобус рейсини йўлга қўйди. Энди Тошкент – Қизилўрда – Тошкент йўналиши бўйича автобуслар қат-найди. Шимкент – Тошкент йўналишидаги автобуслар қатнови очил ганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бугунги кунда Шимкентдан қўшни Ўзбекистонга қатновчилар сони ортмоқда.

8та бошºармага керакли мабла¼ ажратилди

ОЗОДЛИКНИНГ ҚАДРИГА ЕТИНГ...

ЛОТИН ИМЛОСИГА ОИД ЛОЙИҲА

Page 5: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

Яқин кунларда мамлакатимизнинг шимолида кунлар сезиларли даражада совийди.

Сиёсат 65№84 (2573), сешанба,

31 июль 2018 йил.Janubiy.kz

Таълим, ижтимоий соҳа ва касбий тайёргарликни ХХI аср даражасига кўтариш, фуқаролик жамиятини кет-ма-кет ривожлантириш, фуқаролар ҳ уқ уқ лари ва эрк инлик ларини таъмин лаш, конфессиялараро то тув -л ик ва дин эркинлигини таъмин лаш, коррупцияга қарши ку раш, тер ро -ризм, гиёҳванд моддалар сав доси, экс тремизм ва унинг ҳар қан дай кў ринишларига қар ши дунё миқ -ёсида курашиш каби вази фа лар ҳам давлатимизнинг диққат эътиборида.

Президентимиз “Тўртинчи сано-ат инқилоби шароитларида ривож-ланишнинг янги имкониятлари” Мак-тубида “Дунёвий ўзгаришлар ва

таҳдидларга шай туриш зарурияти бизни “Қозоғистон-2050” тараққиёт стратегиясини қабул қилишга ундади. Биз жаҳондаги энг ривожланган мам-лакатлар ўттизлигига кириш мақ-садини қўйдик. Миллат режаси – 100 аниқ қадам амалга оширилмоқда, улардан 60таси бажарилди”, дейди.

Ташқи сиёсатда ҳам мамлакатимиз қатор устуворликларга эга. Чу нон-чи, ХХI аср таҳдидларига қар ши тура оладиган ва узоқ муд датли миллий манфаатларни таъмин -лашга йўнал тирилган фа ол, ҳар т о м о н л а м а в а б а р қ а р о р л а ш -ган ташқи сиёсатимизнинг ус ту-вор йўналишларидан бири – Рос-сия, Хитой, АҚШ ва Евроит ти фоқ би лан ҳамкорликни ривож лан ти-ришдир. Осиё ва Яқин Шарқнинг асосий мамлакатлари билан ўзаро муносабатларга ҳам катта аҳамият берилмоқда.

Ҳукумат олдида Қозоғистон хав ф -сизлигини таъминлаш ва мамлакат ичкарисида ислоҳотлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида маз-кур давлатлар билан тузилган асосий шартномалар ва битимларни амалга

ошириш вазифаси турибди. Москвада имзоланган Қозоғистон

ва Россия чегараларининг дели-ми тацияси бўйича Шартнома ҳам тарихий аҳамиятга эга. Тарихимизда илк бор бизнинг стратегик ҳамко-римиз – Россия билан ҳуқуқий рас-мий лаштирилган давлат чега расига эришилди.

XV аср охирларигача Марказий Осиё жаҳон иқтисодиётининг муҳим минтақаси сифатида сақланиб кел -ган эди. Минтақамиз Шарқ ва Ғарб -ни туташтириб турган. Халқ лар ҳудудлар ва миллатларга бўлин-маган эди. Буюк Ипак йўлининг ёпи лиши Марказий Осиёни оқсаш

ҳолатига келтирди. Мус тақилликка эришиш туфайли илк бор сўнгги 500 йил ичида бизнинг минтақа яна жаҳон иқтисодиёти учун иқ ти-содий жиҳатдан муҳим бў либ қол -моқда. Биз ўз транзит имко ният ла-римизни мустаҳкамлай бо риб, жаҳон бозорига қимматбаҳо маҳ сулотлар – нефть, газ, руда ва қиш лоқ хўжалик хомашёсини етказиб берувчига айланмоқдамиз. Ҳозирдан қадим Ипак йўли бўйича юрадиган янги нефть-газ қувурлари, авто-темир йўл чизиқлари кўзга ташланмоқда.

Элбошимиз таъкидлаганларидай, бизнинг келгуси интеграциямиз – бу барқарорлик, минтақа тараққиёти, иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий мус-тақил ликка эришиш йўлидир. Фа қат шундагина минтақа жаҳонда ҳур-матга сазовор бўлади. Фақат шу йўл билангина биз хавфсизликни таъмин лаб, террорчилик ва экстре-мизмга қарши самарали кураш олиб боришимиз мумкин. Ниҳоят, мазкур бирикиш минтақамизда яшаётган оддий одамларнинг манфаатларига жавоб бера олади.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Қир ғи -

зистон билан тузилган Абадий дўст-лик тўғ рисидаги шартнома бун дай бирлашув учун мустаҳкам пой девор бўлиб хизмат қила олади.

Юртимизда индустрлаштириш дас тури муваффақиятли амалга оши рилмоқда. “Рақамли Қозоғистон” маж муавий дастури қабул қилинди.Қо зоғистон Республикасини ри вож -лантиришнинг 2025 йилгача бўл -ган давригача мўлжалланган маж -муавий Стратегик режаси ишлаб чиқилди. Бизнинг узоқ муддатли мақ -садларимиз ўзгармай қолмоқда.

Элбоши белгилаган вазифа лар-дан яна бири – энг кўп имконият-лар жа мияти қурилишини охирига етказиш, зеро, бунда ҳар бир ин-соннинг шах сияти ва эркинлиги ҳурмат қилинади, бунда ўзини-ўзи муҳофаза қила олмаганларга ғам-хўрлик кўрсатилади, бунда оналик ва болалик ҳимоя қилинади, пен-сионерларга ғамхўрлик, фах рий-ларга эҳтиром ва ватанни ҳи моя қи лувчиларга меҳр-муҳаббат кўр-сатилади.

Бунда ҳар бир қозоғистонлик учун, қайси миллат ёки динга ман-сублигидан қатъи назар, анъаналар, маданият ва динни танлашда эр-кинлик таъмин ланади.

Бу жамиятда ҳуқуқ-тартибот ор-ганлари тинчлик ва тартибни таъмин-лай олади, тадбиркорлари эса ўз-ла рининг ташаббусларини тўлиқ амалга ошириш имкониятига эга.

Биз танлаган йўл – ор-номус, қадр-қиммат ва обрўси қадрланадиган, олий ахлоқ, одоб андазалари ва маънавий қадриятларга эга жа-миятни қуриш.

Президентимиз “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривож-ланишнинг янги имкониятлари” Мак-тубида “Сиёсий барқарорлик ва иж ти моий консенсус туфайли биз иқти содиётни, сиёсат ва тафаккурни замонавийлаштиришга киришдик. Технологик ва инфратузилмавий тараққиётнинг янги босқичига туртки берилди. Конституциявий ислоҳот ҳокимият шохобчаларининг аниқроқ мувозанатини белгилаб берди.

Биз миллий тафаккурни янгилаш жараёнини авж олдирдик. Ушбу учта асосий йўналиш, моҳиятига кў ра, Қозоғистон янгиланишининг ти зимли уч таянчидир. Янги даврга му вофиқ бўлишимиз учун биз ягона миллат – Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида тарихий юксалиш бў -са ғасида турган миллат бўлиб жипс -лашишимиз керак!”, деб муҳим вази -фани белгилади.

Унинг бажарилиши учун мамла-катимизда ноёб имкониятлар мав-жуд. Бу Қозоғистон йўли бўлиб, у бизни жаҳон нинг ривожланган ва гуллаб-яш на ётган мамлакатлари қаторига олиб бор ади.

Авазхон АБДУФАТТОҲ.

Қозоғистон ҳақида

фактлар � Қозоғистонда демократия инс ти тут-

лари ривожланмоқда; эркин демокра тик сайловлар мунтазам ўтказилмоқда.� Қозоғистонда кўп партиявийлик ва

сиёсий хилма-хиллик мавжуд; ҳар бир қо зо -ғистонлик истаган жамоат ва сиёсий бир-лашмасига эркин кира олади.� Қозоғистонда мустақил суд тизи мига

асос солиниб, кетма-кет қонун устуворлиги таъминланмоқда.� Қозоғистонда сўз эркинлиги таъмин-

ланган, цензура йўқ, нодавлат оммавий ах борот воситалари ташкил этилиб, фао-лият юритмоқда.

� Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари ва эр кинликлари йўналишида сезиларли на-ти жаларга эришилиб, муҳим қадамлар ташланди, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тасдиқланди.� Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича

халқаро конвенцияларга қўшилди. Фуқа-ролик жамияти ва демократия масалалари бўйича ишончли ва нуфузли Миллий ко миссия ишламоқда.� Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси

давлатдан кетиб, қайтиб кела олади.� Бугун истаган қозоғистонлик хо ҳишига

кўра фаолият юритиш ҳуқуқига эга.� Ҳар ким ўз фарзандларини мақсадига

мувофиқ ўқитиш ҳуқуқига эга.� Ҳар бир қозоғистонлик сайлаш ва

сайланиш ҳуқуқига эга.� Қозоғистон виждон эркинлигини

таъмин лади, кетма-кет конфессиялараро тотувлик ва диний тенг ҳуқуқлилик сиё -сатини ўтказмоқда. Турли конфес сия лар-нинг фаолияти таъминланиб, шу билан бирга диний экс тремизмга қарши кураш олиб борил моқда. � Астанада ўтказилган жаҳон ва анъа-

навий динлар етакчиларининг съезди мам-лакатимизда ўсиб бораётган тинчлик ўр-на тувчи салоҳиятнинг ишончли гуво ҳига ай ланди.� Қозоғистонда ўлим жазосига мора-

торий эълон қилинган.� Қозоғистон МДҲда биринчи бўлиб

уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғ-рисида қонун қабул қилди ва бизда ҳа ли узвий давом этадиган ишлар амалга оширилмоқда.� «100 аниқ қадам» Миллат дастури куч -

ли президентлик ҳокимияти инсти ту ти ни мус таҳкамлаб, ҳамдўстлик дав лат лари да-ги га қараганда юқорироқ суръат лар билан ри вожланишга имкон бер ди. Шу туфайли бугун сиёсий тизим янги лани ши нинг аниқ да -ражасига эришилди.

ҚОЗОҒИСТОН ЗАМОНАВИЙЛАШУВ ЖАРАЁНИДА

МАМЛАКАТИМИЗ СИЁСАТИ ДАВЛАТЧИЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ҚОЗОҒИСТОННИ ҲУҚУ-ҚИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТ СИФАТИДА ТАРАҚҚИЙ ЭТТИРИШ, ДАВЛАТ ВА МИН ТАҚАДА БАР-ҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, МИНТАҚАВИЙ ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ, НО ХОМАШЁ СОҲАЛАРИ РИВОЖИГА УРҒУ БЕРИБ, ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ ВА ДУНЁВИЙЛАШУВ ТАЛАБЛАРИГА КЎРА ИҚТИСОДНИ ЖЎШҚИН РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН.

Page 6: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

6№84 (2573), сешанба, 31 июль 2018 йил.Janubiy.kz

Турмуш муштлари

Ўтрор ва Арслонбоб орасидаги йўл бўйи миллий нақшлар билан безати лади.

Шимкентда бошпана қуриш учун ер олиш осон эмас. Шунинг учун шаҳардан ер олиб бераман, деб одамларнинг пулини олиб, чув тушириб кетаётганлар ҳам оз эмас.

ИДОРАДАГИ ТОВЛАМАЧИ

Ҳикоямиз бош қаҳрамони – 40 ёшдаги Тайжан Ўлжабаев. У таниши Манзурани учратиб, ер қўмитасига ишга киргани, энди истаган одамга ер участкаси олиб бериш қўлидан келишини айтади. Ман -зура бу хабарни анчадан бери ўғил -ларига, участка ололмай юрган қўшниси Олтинойга етказади.

У эртасигаёқ Тайжанга учрашиб, сўраган 4 минг долларини олиб келиб беради. Эҳтиёт чорасини кўриб, Тай-жанга тилхат ёздириб, уни нотариус орқали расмийлаштириб олади. Орадан бир ой ўтиб, Тайжан Олтинойга қўнғироқ қилади. Баъзи бир муаммолар пайдо бўлгани, ер участкаси олиш учун яна икки минг доллар кераклигини айтади. Аёл шу куни банкка бориб, уйини гаровга қўйиб, кредит олади ва пулни «ҳожатбарор»га келтириб беради. Шундан кейин Олтиной Тайжанга тез-тез қўнғироқ қилиб туради.

Лекин кўп ўтмай, у билан боғлана олмай қолади. Дарҳол Манзураникига кириб, Тайжаннинг ер олиб беришига ишонмаслигини айтади. Манзура уни Тайжаннинг идорасига олиб боради. Тайжан телефони бузилиб қолганини, бир ҳафтадан кейин «Туран» мавзесидан участка олиб беришини айтади. Бир ҳафтадан кейин Олтиной эри билан бориб, Тайжандан пулини қайтариб беришни талаб қилади. Тайжан пулни ишончли одамларга бериб қўйганини, бир ҳафта ичида участка олиб беришини айтиб, уларни кузатиб қўяди.

Айтилган муддатда эр -хотин ке -

либ, тузоққа илинишганини пайқаб қо-лишади ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш орган -ларига мурожаат этишади. Полиция ходимлари бу ишни ўрганиб, Тайжан товламачиликни бошлаганидан буён ўнлаб одамларни чув туширганини аниқлашади. Ер участкаси олиш илин-жида юрганларни идо расига чақириб, шаҳарнинг бош режасини кўрсатар, улардан Шимкент нинг қайси нуқтасидан ер олишни иста шини сўрар экан. Харитага шаҳар мав зеларидаги участкаларнинг баҳоси ёзилган.

Масалан, «Асар» мавзе сидаги участ -канинг баҳоси 1 млн.650 минг тенге, «Нурсат»дагиси – 2 млн. тенге ва ҳоказо.

Бугун Тайжан Ўлжабаев панжара ортида.

ОПА УКАСИНИ СУДГА БЕРДИ

Ўткир (исм-фамилиялар ўзгарти-рилган)нинг ҳам туппа-тузук “Приора”си бўлса-да, кўнгли “Нексия”ни тусаб қолди. Шунинг учун якшанба куни машинасини бозорга ҳайдаб борди. Харидор ҳам тезда топилиб, машинани сотгач, бозор айланди. Аммо кўнглига ўтирадигани учрамади. Эскироғи ёқмади. Янгиси эса қимматлик қилди. Ноилож ортига қайтди. Йўлда таниши учраб, бироз суҳбатлашди.

– Буни қаранг-а, кунимга яраб турган машинам бор эди. Алмаштираман, “Нексия” оламан, деб, бозорга олиб чиқ -қан эдим, дарров сотилди-кетди. “Нек -сия”ларнинг бўлса, биронтасиям ёқмади. Энди нима қилсам экан?

– Шунгаям бошингизни қотириб ўтирибсизми? Менинг танишимда бор.

Хоҳласангиз, учраштириб қўяман.– Яхши бўларди…Уч кундан кейин Жамшид Ўткир

билан учрашди.Машинам янги, ҳали минилмаган.

7500 долларга сотаман. Шундан ҳозирча 3 мингини берасиз. Кейин паспорт би-лан ҳайдовчилик гувоҳномасининг нус-хасига қўшиб иккита суратингизни ҳам ола келасиз. Насиб қилса, икки кунда сизга расмийлаштириб бераман. Ана ўшанда пулнинг қолганини берасиз-у машинани ҳайдаб кетаверасиз. Хўш, қалай, розимисиз?

У айтган нарсаларни олиб келиш учун уйига жўнади. Кўп ўтмай қайтиб келиб, ҳужжатлар билан пулни топширди. Фақат ўзининг ҳайдовчилик гувоҳномаси айни дамда ёнида эмаслиги туфайли ўрнига жияниникини берди.

Орадан бир ҳафтача ўтгач, Жамшид қўнғироқ қилди. Унинг айтишича, авто-машинани олиб келаётганида симёғочга уриб олибди. Салондан бошқа машина олиб беришини, шунинг учун пулнинг

қолганини ҳам олиб келишни сўради. Ўткир шу заҳоти 4500 долларни олиб, Жамшиднинг ҳузурига йўл олди. Жамшид ундан пулларни санаб олдию тез кунда қўнғироқ қилишга ваъда бериб, ғойиб бўлди. Ўткир бўлса, қачон машиналик бўлар эканман, дея ширин хаёллар оғушида юраверди.

Пул – қўлнинг кири, деб таъриф -лаганларича бор. Қанча кўп бўлса ҳам ишлатгандан кейин етмас экан. Жамшиднинг Ўткирдан олган пулни қандай ишларга сарфлагани фақат ўзигаю Худога аён. Аммо нима бўл-ганда ҳам машина олиб бериш учун сарфламагани аниқ эди. Хуллас, улар-нинг учрашувидан уч ой ўтмай туриб, пулнинг чўғи камайиб қолди. Энди Жамшиднинг боши қотди. Бир томондан Ўткир машинани қачон олиб берасан, дея тиқилинч қилса, иккинчи томондан катта-катта ишлатиб ўрганиб қолган эмасми, чўнтагининг бўшаётгани унга алам қила бошлади. Шундай кунларнинг бирида таваккал, дедию опаси Раънога дилини ёрди:

– Биласизми, шу кунларда бир-иккита муаммолар пайдо бўлиб, пулдан озроқ қийналиб қолдим. Шунинг учун сиздан ёрдам сўрамоқчийдим. Бериб турасизми?

– Бу нима деганинг, ука? Сенга йўқ деб бўладими? Йиғиб қўйганим бор. Қанча керак ўзи?

– Қанча бера оласиз?Айтмоқчи, пулларимнинг ҳаммаси

доллар. Бўлади, десанг, уч минг атро -фида бериб туришим мумкин.

– Раҳмат сизга, тез кунда қайтара -ман…

Тез кунларда опаси пулини сўраб келди.

– Пулингизнинг бир тийинини ҳам ишлатганим йўқ. Ҳаммаси турибди. Хоҳ-ласангиз, сизга машина олиб бери шим мумкин. Нима дейсиз?

– Ростданми? Аммо билиб қўй, менга эскиси керак эмас. Иложини қилиб за-

воддан янгисини олиб берсанг, жон дердим.

– Албатта, янгисини олиб бераман. Фақат машинага етадиган пулингиз борми, ўзи?

– Янги машина қанча туради?– Шу кеча-кундузда билмадим. Буни-

ку, аниқларман-а, пулингиз борми, ишқилиб? Борини беринг, қолганини ўзим қўшаман. Шу баҳонада янги машиналик бўлиб қоласиз.

Орадан уч ой ўтиб, опа укасини судга берди. Жамшиднинг аризаси ҳам судда кўрилди.

Ушбу жиноят ишини кўриб чиққан суд товламачига қилмишига яраша жазо тайинлади.

Мақолани бир блогернинг хулосаси билан якунламоқчиман:

“Кейинги пайтларда одамлар ора -сида товламачиларга алданиб қолган, бор-будидан айрилиб, тўрт томонга чопиб юрганлар ҳақида тез-тез эши-тиб қоляпмиз. Тўғриси, шу вазиятга

тушганларга рўпара келсам, мен тов-ламачини эмас, ўша товламачига «или-ниб» қолган одамлардан кўпроқ жаҳлим чиқади.

Ҳақиқатан ҳам, ўз қўллари билан топган-тутганини тутқазиб юбори-шади-ю, сўнг орқасидан «шўрлик» тов -ламачини қарғаб, гўрига ғишт қа лаб юришади. Бу қайси мантиққа тўғ -ри келади?! Бундоқ ўйлаб қара ган -да, товламачи ўғри эмас-ку, тў ғри -ми? Менимча, танимаган-бил ма ган кишисига пул бериб, ортидан тов -ламачига алдандим, одамлар Ху додан ҳам, бандасидан ҳам қўрқмайдиган бўлиб кетишибди, деган гапларни га -пириб юрганлар мулоҳазаларимизни чуқурроқ мушоҳада қилиб кўрадилар ва тегишли хулосага келадилар”.

� � �

Товламачиликнинг бу турлари но-қо нуний ва ноинсоний йўл билан бо-йишни мақсад тутган бўлса, қуйидаги тов ламачилик разиллик – қотилликни кўзлаган.

Телефон қўнғироғи жиринглади, уни мактаб ёшига етмаган қиз кўтарди ва уйда ҳеч ким йўқлигини айтди.

– Биз газ идорасиданмиз, – деди нариги томондаги овоз. – Газнинг соз-лигини текширяпмиз. Шунинг учун сен ҳозир бориб, газнинг ҳамма қулоқларини бура.

Бироздан кейин қизчанинг овози эшитилди.

– Бурадим.– Яхши. Энди бориб, ётиб ухла. Товламачилик, фирибгарлик мав-

зусига бағишланган мақолаларни мун-тазам бериб бориш ниятидамиз, шунинг учун фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Авазхон АБДУФАТТОҲ.

Охирги вақтларда кенг тарқалаётган янги бир кўриниш юза сидан тадқиқот юритдик. Товламачиликнинг юзлаб турлари пайдо бўлиб, унинг қурбонлари сони ортиб бормоқда. Интер нет саҳифаларидаги хабар лар-ни ўқиган одам ҳайратдан ёқа ушлайди.

«Товламачилик билан уйни тортиб олмоқчи бўлган зўравонлар қўл га олинди», «Автомобиль саноатида уюшган жиноятчилик, тов -ла мачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кет га ни тан қид қилинди», «Қозоғистон ватанида товламачилик учун қиди рила -ётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилади.

Бу ҳақда Остона прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди», «Тадбиркордан товламачилик қилиб пул ундирмоқчи бўлганлар уш-ланди», «Товламачилик билан шуғулланган 18 кишилик жино ий гу -руҳ қўлга олинди. Гуруҳ аъзолари мижозларни олинган тасвир ларни маҳалласига, оиласига, иш жойига етказаман, интернетга чиқа риб юбо-раман, деб шантаж қилишган» ва ҳоказо.

Бу каби воқеалар Шимкентда ҳам тез-тез содир бўлмоқда. Улар-дан бири ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз.

Page 7: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

Дам олиш кунлари мамлакатимиздаги сув ҳавзаларида 6 одам қутқарилди.

Инсон ва жамиятИнсон ва жамият 7№84 (2573), сешанба, №84 (2573), сешанба,

31 июль 2018 йил. 31 июль 2018 йил. Janubiy.kzJanubiy.kz

Янгича урфларнинг пайдо бўлиши кўпчиликни ҳайратга солмоқда ва нафратлантирмоқда. Аввалги тўйла-римиз жуда шинам, ажойиб ўтиб юрган эди. Аммо кейинги пайтларда беъмани кўринишлар, ўзбекка ва ислом урфига зид бўлган қилиқлар тез-тез учрамоқ-да. Бу кўринишлар қандай пайдо бўл-моқда ёки қаердан келмоқда?

Тўйлар ҳақида ОАВда қатор мақо-лалар ёзилмоқда, фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Лекин шунга қарамай бачкана, беъмани кўринишлар, чунон-чи, ўзбек тўйларида – куёв сотди, йигит улфатларига белбоғ боғлаш, 200та рў-молча бериш (битта кам бўлса олмайди), 100та тухумни пишириб, ичимликлар бериш давом этмоқда. Базм оқшомида куёв жўранинг 16та мусиқага ўйнаши, келин-куёвга шампан ичириш, булар ет-маганидай, энди чироқни қоронғилатиб, келиннинг қайнота билан, куёв йигитнинг қайнона билан вальс тушишига нима дейсиз? Бу одат қаердан келди? Вальс тушаётган қайнота, қайнона қаёққа қараяпти? Наҳотки улар мусулмончи-ликни унутган бўлса? Бунинг оқибати нима бўлади? Ўзга миллат вакиллари ўз урф-одатларини сақлаб, қадрлаб ке-лишмоқда. Ҳеч қандай ўзгариш, бемаъни бачкана одатларни урфга киритмаяпти. Фақат бизнинг орамизда янгича кўриниш-лар пайдо бўлмоқда. Ёки ривожланишда бошқа мамлакатдан ўзиб кетдикми? Ахир

булар урф-одатларимиз, ўтмишимиз, та-рихимизга, ота-бобомизга ҳурматсизлик ҳисобланади.

Бу тўқликка шўхликми ёки фарзанд-нинг ота-онасига ўз ҳукмини ўткази-шими? Кўп йиллардан буён келаётган урф-одатларимизни оёқ ости қилиш, ўзга эллар урфини қабуллашини билолмай ҳайрон ҳасратдамиз. Бунга асосий са-бабчи ўзимиз – ота-оналаримиз. Фарзан-димизнинг бемаъни талабларини сўзсиз

бажарамиз, тутуриқсиз ишларига кўз юмамиз. Оқибатда улар кўнглига келга-нини қилади. "Қўявер, ҳаётда бир марта уйланади", деб эркалатиб, тантиқ қилиб қўйганмиз. Бир мақолада ўқидим: куёв йигит жўралари, келин дугоналари билан тўй куни тоққа чиқишибди. У ҳам етмага-нидек, тош юклайдиган трактор(погруз-чик) чўмичига ўтириб, қишлоқни айла-нишибди. Хўш, келин-куёв бахтли бўлиб кетишадими? Бу урфимизга зидку. Ҳар

қандай тўй-маърака маълум қоидалар доирасида бўлиши керак-ку. Ота-оналар кўра-била туриб, уларнинг бу ҳаракат-ларини тўхтатишмаяпти. Бу лоқайдлик оқибати нима бўлишини тушунишмаяпти, шекилли.

Ҳурматли ота-оналар, кўзимизни каттароқ очайлик! Ёшлар билан вальс тушиш ўрнига уларга ўзбекона урф бўйи-ча тарбия берайлик, мусулмончиликдан четга чиқиб кетмайлик. Бу бемаъни одат – калтафаҳмликдан бошқа нарса эмас.

Чегарани билмасак, жарликка тушиб кетишимиз тайин. Ўзимиз ортимиздан келаётган фарзандларимизга ўрнак бў-ладиган камтарин, ихчам, файзли тўйлар қилиш ўрнига бачкана қилиқлар билан тўй ўтказаяпмиз. Бунга бизни ким мажбур қилаяпти? Тарихини, урф-одатини бил-маган миллат ўзлигини йўқотиши мумкин. Ана шу нарсадан сақланишимиз керак, азизлар!

Абдужаббор АҲМЕДОВ,ж амоатчи мухбир.

ТЎЙЛАРИМИЗ ОҒРИҚЛИ НУҚТАМИЗГА АЙЛАНМАСИН

Бозор кўп, гоҳида қайси бозорга бо-ришни ўйлаб қоласиз. Аммо кўпинча, яқинроғини танлайсиз. Сўнг, бундан аф-сусланасиз. Танлаш имконияти кенг эмас, нархлар баландроқ, сотувчиларнинг та-розиси эса...

Ҳар сафар Ленгер шаҳридаги мар-казий деҳқон бозорига бориб, сабзавот ва мева харид қилганимдан сўнг шуни англаб етдимки, сотувчилар харидимнинг чамаси йигирма фоизини уриб қолишган. Яъни, олти килограмм деб олган картош-ка беш килограмм, тўрт килограмм пиёз уч килограммдан хиёл ошиқроқ чиқди. Демак, ўша куни бозорда беш минг тенге сарф қилиб, тўрт минг тенгега мева-саб-завот олибман, пешана терим билан қий-налиб топган қолган мингни эса қўшқўл-лаб, кимларгадир бериб юборибман. Бу фақат менинг шахсий фикрим бўлса қанийди, бозордаги аксарият харидорлар доим шундай арз қилиб юришади.

Мен бозордаги барча сотувчилар тарозидан уриб қолади, деган фикрдан йироқман, бироқ, ким билан сўзлашманг, бозорлардаги тарозиларнинг саксон фоизи сотувчиларнинг фойдасига ишла-шини таъкидлашади.

Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асарида-ги “Бугун бозорга ўхшайди, етимлар зор қақшайди”, деган қўшиғи беихтиёр ёдин-гизга тушиб, тарозидан уриш етимлар учун қанчалик оғир эканини ҳис қиласиз.

Тарозидан уриб қолиш, бу янги иллат эмас. Эски замонларда ҳам авж олган бу қусурни йўқ қилиш учун Аллоҳ ўз каломи-да аниқ айтиб қўйган: «(Ўлчов ва тарози-дан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай!» (Мутаффифун, 1). Бу нарса – гу-ноҳ, катта гуноҳ! Лекин бозорни гуллатиб юрган «ошиғи олчи» сотувчиларга бунинг аҳамияти йўқдек.

Собиқ Иттифоқ даврида ушбу иллат асосан дўконлардаги сотувчиларининг ҳунари эди. Ота-онасини «сен» деса ҳам, дўкон сотувчисини «сиз» дейдиган тақчиллик даврларида озиқ-овқат сотиб олганининг ўзига хурсанд бўлган одам-лар учун тарозидан уриб қолиш катта нарсадек туюлмасди. Ваҳоланки, ўша даврда беш тийин уриб қолгани учун бир неча йилларга қамалиб кетганлар кўп бўлган. Аммо бозорларимиздан ҳали

имон кўтарилмаган эди. Одамлар озиқ-овқатдан уришдан ҳайиқишган, гуноҳи-дан қўрқишган. Аллоҳга беадад шукрки, ҳозирги даврда юртимизда инсофли, имон-эътиқодли инсонлар жуда кўп. Со-вет давридан фарқли ўлароқ, инсонлар яхши ва ёмоннинг, савоб ва гуноҳнинг фарқига боришади. Бироқ, айнан шун-дай пайтда тарозидан уриб қолиш жуда кенг тарқалгани таажжубга солади. Энг ачинарлиси, бу оддий ҳол бўлиб қолди ва «уддабурроларимиз» ўз кирдикорлари ҳақида ҳеч кимдан уялмай ва ҳайиқмай, мақтаниб гапиришади. Балки, авваллари бозордаги сотувчилар қамалиб кетишдан қўрқишгандир, буни биз ҳозир айтолмай-миз. Аммо ҳозир мабодо қандайдир мўъ-жиза билан сотувчининг тарозидан уриб қолишини исботлаб берсак ҳам, у оддий жарима тўлаб қутулиб кетади. Шунда ҳам пулни ўзининг киссасидан тўламайди – сиз билан менинг пулимдан яна кўпроқ уриб қолади, тамом-вассалом. Қараб-сизки, эртаси куни яна бозорда «менинг тарозим ҳалол», деб, юзида табассум би-лан савдо қилишни давом эттираверади.

Авваллари «қўл тарози – ўғри тарози», деб ҳисобланарди. Кўпчилик қўл таро-зиси ёрдамида савдо қилаётганлардан ҳеч нарса ҳарид қилмасликка интиларди. Ҳозирда улардан кам фойдаланишади. Уддабурро сотувчиларимиз икки паллали тарозини ҳам, айтса ишонмассиз, элект-рон тарозиларни ҳам «бузиб қўйиб», бемалол уриб қолмоқдалар, Бирор-бир маҳсулотнинг нархи юқорилигини оғ-зингизга олсангиз, ўзлари ҳам «Менинг тарозим ҳалол, арзонроқ сотаётганлар тарозидан уриб қолади», дейишади.

Ҳатто бир сафар кўриниши файзлиги-на онахон тарозидан уришини очиқчаси-га, уялмай-нетмай тан олди. «Тарозингиз ҳалолми, ишқилиб», деб сўраганимни биламан, «Тоза тарозида тортсам, арзон сотмасдим», деб қолсалар бўладими. Қаранг, ёшларни яхшиликка ундайдиган, эзгуликка бошлайдиган, гуноҳдан қайта-риб, савобга бошлаш учун дуо қилиши лозим бўлган онахон шу ишни қилса, ёш-лардан нима талаб қилиш мумкин?!

Отанг – бозор, онанг – бозор, дейми-зу, сотувчининг нопоклигини, тарозидан уриб қолганини билиб туриб ҳам инда-

майдиган аҳволга тушдик. Ўзимиз ва оила аъзоларимиз ризқининг бир қисми бўлган пулни сотувчига жилмайиб топши-рамиз-да, кетидан; «Раҳмат, бозорингиз-ни берсин», деб қўшиб ҳам қўямиз. Юқо-рида айтилганлардан кўриниб турибдики, мазкур қусурни ҳам куч билан, ҳам тар-бия билан енгса бўлади. Қуйидаги оддий ҳақиқатлар тарозидан урувчилар билан курашишда ёрдам берса, ажабмас:

1. Авваламбор, қўл тарозисида савдо қилувчиларга яқинлашманг. Ўзининг бо-ғи ёки ҳовлисидан озгина маҳсулотини сотишга олиб чиққани туфайли бозор идорасига тарози учун пул тўлагиси кел-маётгани баҳона бўла олмайди. Атроф тўла тарози. Ёнида савдо қилаётган одамнинг тарозисида ўлчаб олишига ҳеч ким йўқ демаса керак.

2. Ярим қоп ёки қопнинг тагида сабза-вот сотаётганларнинг арзон нархига уч-манг. Сабзавот сотиш учун келган инсон, маълумки, маҳсулотини катта ҳажмда олиб келади. Ярим ёки чорак қопгина, ар-зон нархда савдо қилаётганларнинг акса-рияти (таъкидлаб ўтаман, ҳаммаси эмас), фойдани асосан тарозидан кўришади. Гапимни нотўғрига чиқаришдан аввал ўй-лаб кўринг, бўлмаса улар деҳқондан ҳам арзонроқ нархда сотиб, қандай фойда кўришади?

3. Сотиб олган маҳсулотингизни дўконлардаги электрон тарозиларда ўл-чаб, текшириб кўринг. Замонанинг зайли билан ҳозирги кунда дўкон тарозиларига бемалол ишонсангиз бўлади. Агар сизни алдаган бўлишса, маҳсулотни эгасига топшириб, пулингизни қайтариб олинг ва сотувчини мулзам қилинг. Бироқ, очиғини айтганда, тарозидан уришни касб қилиб олганларга бу нарса таъсир қилмаса керак.

4. Буниси кўпроқ илтимосга тўғри келади. Бозорлардаги мутасаддилари-миздан илтимос қилардик, бозорларнинг бир неча жойларида назорат тарозилари ўрнатилса. Иложи бўлса, электрон та-розилар. Токи, харидорлар сотиб олган маҳсулотларини узоққа бормай, текши-риб кўриш имконига эга бўлардилар.

Бир куни уйга бозор-ўчар қилиб, фар-зандларимга совға-салом олиб келдим. Ўғлим мен пулни қандай ишлаб топишим-

ни сўраб қолди. Эринмай, тушунтириб бердим. Тарозидан урувчи ўз фарзандига нима дер экан? «Мен, одамлар ўз ота-оналари, ака-ука, опа-сингиллари, ва фарзандларига олган нарсаларини улар-нинг оғзидан юлиб сенга олиб келдим, ўғлим», дермикан? Агар бирор-бир киши ўғирлик қилса ундан ўғрилигини билиб, сотиб олган киши ҳам, уни яширган инсон ҳам ўғрига шерик сифатида жиноятчи бўлади. Ўйлаб кўрайлик, бу қоида биз-нинг ҳолатимизга ҳам алоқадормикин? Тарозидан уриш жиноятми? Ҳа, жиноят! Биз буни биламизми? Биламиз! Демак, биз ҳам унга шерикмиз. Очиқчасига ай-тишдан уяламиз, андиша қиламиз. «Ар-зимаган ўн, йигирма тенге, деб, талаша-мизми?», деймизда, ҳеч нарса билмаган кишидек ўз йўлимизга равона бўламиз. Гап пулда эмас. Унинг қанчалигида ҳам эмас. Агар, биз кичик бир қоидабузарлик-ка кўзимизни юмсак, ҳаққимизни талаб қилмасак, унга ўрганиб қоламиз. Бу ке-йинчалик одатий ҳолга айланади. Кейин эса, каттароқ иллатга кўзимизни юма-миз. Сўнгра бошқа бир жиноят ҳар кунги ҳаётимизга кириб келади. Қарабсиз-ки, қаллоблик ва фосиқлик, жаҳолат ва қабо-ҳат, мунофиқлик жамиятнинг бир қисмига айланади. Бу баландпарвоз сўзлар эмас. Афсуски, ҳақиқат. «Одамлар алдоқчи бў-либ кетаяпти!», деб бонг урамиз-у, ўзимиз бунга биринчи бўлиб кўзимизни юмамиз.

Шукрки, инсофли, тарбияли инсонлар юртимизда кўп. Агар, болага ёшлигидан тарозидан уриш нафақат қонунбузарлик, балки улкан гуноҳлиги уқтирилса, бола ушбу қусурдан ўғирликдан жиркангани каби жирканса, бу иш маъмурий жазо-дан ҳам самаралироқ натижа беради. Чунки, бирор-бир касални авжига чи-қариб, даволагандан кўра, аломатлари кўринганидаёқ унинг олдини олган маъ-қул эмасми!? Мен ушбу мақола билан вилоятимизнинг бозор мутасаддиларини ёмонламоқчи эмасман. Аксинча, улардан хурсандман. Сўнгги пайтларда бозор-ларимизда харидорларни қувонтирувчи ўзгаришлар бўлмокда. Бозорларимиз анча тартибга келиб, “бозор” ўзининг «ит эгасини танимайди» деган маъносини йўқотиб бормоқда. Энди навбат сотув-чиларга. Майли, тарозидан уришда ха-ридорлардан уялманг, майли, маъмурий жазодан ҳам қўрқманг, фақат Яратган-нинг сўзларини эсланг: «(Ўлчов ва таро-зидан) уриб қолгучи кимсаларга ҳалокат бўлгай!» («Мутаффифун» сураси, 1-оят). Айни сиз ҳар мақомга йўрғалатаётган тарозингиз эртага ўзингизнинг савоб ва гуноҳингизни ўлчашини ҳам унутманг, азизлар!..

Авазхон АБДУФАТТОҲ.

...Шўролар давридан фарқли ўлароқ, инсонлар яхши ва ёмон-нинг, савоб ва гуноҳнинг фар-қига боришади. Бироқ, айнан шундай пайтда тарозидан уриб қолишнинг жуда кенг тарқалга-ни таажжубга солади...

� Долзарб мавзу

БУГУН БОЗОРГА ЎХШАЙДИ...

Page 8: ШИМКЕНТ – АСТАНА - janubiy.kzjanubiy.kz/assets/files/c9e0b2c7-ed82-439e-a20e-576338fdd56b.pdf3 4 6 2018 йил 31 июль, cешанба. №84 (2573). Вилоят

Савоб ишнинг катта-ки-чиги бўлмайди, деган ибо-ра бор. Унинг замирида жу-да катта маъно ва мантиқ яширинган. Миллатдош-ларимиз орасида у ёки бу соҳада савоб ишларга қўл урганлар сони талайгина. Жумладан, Шимкент шаҳ-рининг Сайрам даҳасидаги Кўктерак аҳоли манзилида мана, бир қанча йиллардан бери ёшларга беминнат хизмат кўрсатиб келаётган спорт мажмуаси (унинг асосчиси ва бунёдкори таниқли тадбиркор, спорт шайдоси Мирғани Маҳ-камбоев) базасида жорий йилнинг февраль ойидан футбол ва волейбол бў-лимлари очилган эди.

Миллионлар ўйини8№84 (2573), сешанба, №84 (2573), сешанба, 31 июль 2018 йил. 31 июль 2018 йил. Janubiy.kzJanubiy.kz

Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2012 й. 26 мартда рўйхатга олиниб,

12357-Г гувоҳнома берилган.

МАН ЗИ ЛИ МИЗ: 160000, Шим кент шаҳри, Диваев кўча си, 4-уй, 4-қават. Те ле фон: 53-93-17. Те ле факс: 53-92-79.

Бухгалтерия: 39-16-44. +7-747-700-50-55Электрон почта: [email protected]

Умумий бўлим — Мухтабар УСМОНОВА. Адабиёт ва санъат, спорт — Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Обуна, реклама ва эълонлар — Зокиржон МЎМИНЖОНОВ.

Туркистон, Кентов — Шомирза МАДАЛИЕВ. 8(72533) 2-40-07. Тўлебий, Қазиғурт — Баҳорой ДЎСМАТОВА. 8(72547) 6-07-16. Сайрам, Тулкибош — Ислом НИЁЗАЛИЕВ. 8(72531) 24-274.

Махсус мухбирлар:

Бўлимлар:

Нашр кўрсат ки чи – 65466. Ада ди – 14057 ну с ха.

“ERNUR-print” МЧБ бо с ма хо на си да чоп этил ди, Шим кент шаҳри, Т. Алимқулов кўча си, 22.

Бу юрт ма: 2294 Навбатчи муҳаррир: Хуршид ҚЎЧҚОРОВ.

Бош муҳаррир

ўринбосарлари:

Муроджон АБУБАКИРОВ.

Ислом АБДУНАБИЕВ.

Масъул котиб –

Авазхон БЎРОНБОЕВ.

Директор - Бош муҳаррир учун ---- Муроджон АБУБАКИРОВ. Муассис – Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги.Ношир – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти”

масъулияти чекланган биродарлиги.

� Мақола лар, эъ лон ва бил ди рув -лар да ги факт ҳам да да лил лар нинг тўғри ли ги учун му ал ли ф лар, рек ла-ма ва эъ лон бе рув чи лар ма съул дир.� Фой да ла нил ма ган ма қола лар га

ёз ма жа воб қай та рил май ди.� Жанубий Қозоғистон ви лоятида

тар қа тилади.

Даҳанинг ёш, ўзига та -лабчан, ишбилармон, таниқ-ли футболчиси, ўз вақтида ЖҚВ “Ордабасы ” футбол жа-моасида тўп сурган, Қозоғис-тон терма жамоаси сафида Италиядаги Халқаро турнир-да қатнашган, шу кунларда З. Ҳусанов номли мактабда ёшларга жисмоний тарбиядан сабоқ бериб келаётган Ирисмат Турсиметов бу ерда 5-11 ёшдаги ўғил болалар учун ўқув маш-ғулотларини бошлаб юборган. 150дан зиёд мактаб ёшидаги болалар эрталаб соат 8.30дан то 13.00га қадар, ҳафтасига беш марта дарсларда иштирок этишади.

Спорт мажмуасида машғу-лотларни таниқли футбол тре-нерлари Баҳром Ҳожиметов,

Ирисмат Турсиметов, Зоҳиджон Йўлдошев ҳамда волейболдан Зиёбек Ҳусанов ва Шерали Султоналиевлар ўтказишади.

Б о л а л а р н и н г бу масканда шуғулланиши, спорт маҳора-тини ошири-ши, вақтида овқатланиши, чўмилиши учун қулай шароит-лар яратилган. Ёш спортчилар -нинг машғулотларга ўз вақтида етиб келиш-лари учун махсус автобус ҳам ажратилган.

– Бу савоб ишимиздан кўз-ланган асосий мақсад, – дейди, ташкилотчи Ирисмат Турси-метов. Сайрам ва Бозорқопқа даҳаларидаги мактаб ўқувчи-ларининг спорт билан мунта-зам шуғулланишларига имкон яратиш, ёшларни келажакда ажойиб спортчилар бўлиб ети-

шишларига йўл очиб беришдан иборат. Шу мақсадда спорт мажмуасида қўшимча қум ус-тида волейбол ва футбол май-дончаларини барпо этишни ҳам бошлаб юбордик.

Машғулот ташкилотчилари, албатта, ўз иш фаолиятларида фахрий устозлардан маслаҳат ва фотиҳа олиб туришади. Бу борада даҳадаги спорт фах-рийларидан Толибжон Фози-лов, Али Гусейнов, Шопўлат Эшпўлатов, Ҳасан Маҳкамбоев, Холмурод Йўлдошев, Мирғани Маҳкамбоев, Абдурасул Аҳ-маджонов, Алишер Сотволдиев ҳамда домла-имом Ғайрат Эр-гешовларнинг яхши ният ва ис-таклари ижобат бўлғай.

Ёшларимиз яхши ишга қўл уришган, аммо унинг келажаги, натижалари нафақат уларга, балки спорт ишқибозлари, ота-оналар ва спорт соҳасининг му-тахассисларига ҳам боғлиқ деб ўйлаймиз.

И. ТОЖИБОЕВ.

Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, туман маслаҳатининг

депутати Ғанишер РАИМҚУЛОВга!

Қадрли Ғанишер Қайнар ўғ-ли! Сизни ушбу фараҳбахш кунларда нишонлаётган та-валлуд айёмингиз, қутлуғ 45 ёшингиз билан самимий муборакбод этамиз. Сиз-нинг ўзбек этномаданият бирлашмасига етакчилик қилаётганингизга гарчи, кўп вақт бўлмасада, миллий қадриятларни улуғлаш, ёш-ларни ватанпарварлик руҳи-да тарбиялашда амалга оши-раётган ишларингиз, қолаверса, депутатлик фаолиятингиз таҳсинга лойиқдир. Камхарж, серфарзанд ои-лалар, етим-есирларга қилаётган беғараз ёрдамингиз туфайли ҳамюртлар орасида сахий инсон сифатида та-нилдингиз.

Сизни, энг муҳими “Жанубий Қозоғистон” газетасининг жонкуяри, ҳомийси сифатида яхши биламиз ва ҳурмат қиламиз. Истагимиз, файзли оилангизга ҳамиша ўзингиз бош-қош бўлинг. Сизни чин кўнгилдан қутлаб, келгуси жамоат ва депутатлик фаолиятингизда омадлар тилаб қоламиз.

“Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти.

АразлашмангАрслондайин алп қоматли укаларим,Қолдилар гап талашиб, аразлашиб.Оқсоқоллар ўгитига қулоқ солмас.Гўё турар, бир-бирига гўр қазишиб.

Ҳайбатидан ҳуркиб, чўчиб, оёқ тортиб,Не қилишин билмай қолдик ақл шошиб.Гапга чечан оқсоқоллар ҳайрону лол.Укалардан ақл қочганми, тоғлар ошиб. Кунлар ўтди шундай тахлит, гап кўпайдиАразлашган қўшилолмас, бағри ярим.Ахир бир кун улар бири мардлик қилиб.Қўл узатди, юрак ютиб, кўзи кулиб.

Биринчи қўл узатгани омон бўлсин,Йўллари ўнг, бахт-иқбол у томон бўлсин.Гапга кўнмас, кекчил одам юртнинг шўри.Бундайларнинг ранги мудом сомон бўлсин.

Намозбой ҚАНДАУЛЕТОВ. Шубарсу қишлоғи, Ўрдабоши тумани.

� Муштарий илҳоми

Спорт – оммага!

Ғойибона дунёга бўйлаб,Яхшиликдан доимо сўзлаб,Болаларин бахтини ўйлаб,Дуоларин канда қилмайди.

Қувонч йўқдир фарзанддан ўзга,Ўз дарди ҳам кўринмас кўзга,Куч берай деб ўғилу қизга, Ўзи асло тиним билмайди.

Очар ёруғ иқбол эшигин,Авж олдирар ҳаёт қўшиғин,Тебратади дунё бешигин,Она борки, завол бўлмайди.

Она буюк зот деб қаралар,Сиймосидан зиё таралар,Она борки, инсон яралар,Ҳаёт гули зинҳор сўлмайди!

Зайниддин НОРМАН.

Она борки…

За дд О