kitobxon · Û½Ò ÒÉÒ ½ Û rpk_ltmce_da? a_`mw qg``g qtmcgkj_ogk_yl_ag~qg ? rpk_ltmce_da...

11

Upload: dangcong

Post on 03-Mar-2019

213 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Kitobxon.Com

УЄК: 008(072)КБК: 51.1(5Є)У - 73Усманходжаев А. ва бошї. Тиббиёт ходимлари маънавияти /

А.Усманходжаев. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. – 276 бет

ISBN 978-9943-27-268-2

Маънавият тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифодаланган таърифлари мавжуд. Умуман, иїтидорли зиёли инсон єзи-нинг фалсафий ёндашуви, сиёсий їарашлари ва эътиїоди, онгу тафак-куридан келиб чиїїан іолда бу тушунчага турлича таъриф ва тавсифлар бериши табиий.

Маънавият тушунчаси илк бор Президент Ислом Каримов томони-дан илмий-фалсафий таърифланиб, назарий жиіатдан асослаб берилган. Юртбошимиз берган таърифга кєра: “Маънавият инсонни руіан покла-ниш, їалбан улўайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини баїувват, иймон-эътиїодини бутун їиладиган, виждонини уйўотадиган беїиёс куч, унинг барча їарашлари мезонидир” .

Ушбу їєлланма тиббиёт ходимларининг маънавий фазилатлари, улар-нинг маданий ва деонтологик даражасини акс эттирувчи китобдир.

Мазкур китоб тиббиёт ходимларини маънавий камолотга етаклаб, уларнинг шахс сифатида такомиллашуви ва маънавий їиёфаси юксали-шига хизмат їилади.

УЄК: 008(072)КБК: 51.1(5Є)

Тузувчилар:А.Усманходжаев, Р.Салиходжаева,

Ш.Ризаев, Є.Абилов, М.Тураханова

Таїризчи:Ї.Їуранбоев,

Єзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази раібари

ISBN 978-9943-27-268-2© А. Усманходжаев А. ва бошї. «Тиббиёт ходимлари маънавияти»,

«Янги аср авлоди», 2014 йил

Kitobxon.Com

3

СЄЗБОШИ

Республикамизнинг мустаїил деб эълон їилиниши ва бо-зор иїтисодиёти тамойилларининг шаклланиши бошїа соіа-лар каби тиббиётда іам ривожланишнинг экстенсив йєлидан интенсив йєлига єтиш заруриятини пайдо їилди. Аксарият іолларда самарасиз фаолият кєрсатаётган бирламчи тиб-биёт муассасалари єрнида жаіон андозаларига мос їишлої врачлик пунктлари (ЇВП) ва оилавий поликлиникалар (ОП) ташкил этилди іамда замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиіозланди. Бу, єз навбатида, кєзланган тиббий ва иїтисодий самарага эришиш учун бирламчи тиббий хиз-мат кєрсатувчи муассасаларда кєп їиррали тиббиёт ёрда-ми кєрсата оладиган мутахассислар, яъни, умумий амалиёт врачлари іамда іамширалари ишлаши кераклигини таїозо этди. Шуни эътиборга олиб, республикамиздаги тиббиёт ин-ститутларида умумий амалиёт врачлари, олий маълумотли іамширалар, коллежларда эса умумий амалиёт іамширала-ри тайёрлана бошланди. Айни дамда мазкур илм даргоіла-рининг битирувчилари соўлиїни саїлаш муассасаларида халїимиз саломатлигини саїлаш борасида фаол хизмат їил-моїдалар.

Айтиш жоизки, республикамиз Президенти Ислом Кари-мовнинг 1998 йил 10 ноябрдаги “Єзбекистон Республикаси соўлиїни саїлаш тизимини ислоі їилиш давлат дастури тєўрисида”ги фармони ушбу жараёнларни жадаллаштириш ва мукаммаллаштириш учун муіим їадам бєлди.

Шунингдек, юртбошимизнинг 2008 йилда нашр этилган “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари юртимиз фуїаро-лари, жумладан, тиббиёт ходимларининг касбий салоіияти ва маънавий дунёсини бойитиш учун дастуриламал бєлиб хизмат їилмоїда. Мазкур асарнинг “Ватанимиз тараїїиёти-нинг мустаікам пойдевори” деб номланган тєртинчи боби биринчи фасли “Инсон їалбига йєл” деб аталади. Барча-миздан фасл бошланишидаги “одамни онгли яшашга, етук-ликка чорлайдиган... беїиёс їудрат манбаининг іаётимизда-

Kitobxon.Com

4

ги єрни ва аіамиятини чуїур ва атрофлича таілил їилиш муіим бир іаїиїатни, яъни, юксак маънавият – енгилмас куч эканини англатади ва тасдиїлайди”, - деган фикрга эъти борни їаратишни истардим. Муітарам юртбошимиз мазкур фикр-ни айтиб, “маънавиятни чиндан іам ана шундай їудратли кучга айлантириш учун їандай масалаларга биринчи галда эътибор бериш зарур” дея савол їєяди ва їуйидагича жавоб їилади: “Маънавият іаїида іар їанча даъватлар, муіим на-зарий фикрлар билдирилмасин, агар уларни жамият онги-га сингдириш учун доимий иш олиб бормасак, бу борада-ги фаолиятимизни іар томонлама пухта єйланган тизимли равишда ташкил этмасак, табиийки, биз кєзлаган маїсадга эриша олмаймиз, яъни, инсон їалбига йєл топа олмаймиз”.

Даріаїиїат, инсон їалбига йєл топилмас экан, нафаїат маънавият, айни чоўда бошїа жабіаларда іам єсиш, єзга-риш, янгиланиш іаїида сєз бєлиши мумкин эмас. Зеро, ин-соннинг инсонлик моіияти унинг їалбидир.

Бинобарин, барча тарихий даврларда тиббиёт ходимлари-нинг даволаш учун жавобгарлиги ижтимоий іуїуїни англаш-га, унинг маънавияти ва деонтология їоидаларига маълум даражада боўлиї бєлиб келган. Айни шу маънода тиббиёт ходимидан іам, энг аввало, инсон їалбига йєл топиш, бу борада барчага єрнак бєлиш талаб этилади. Чунки бизнинг касбимиз одам жисму танини, руіий ва ички дунёсини даво-лашга, дардига шифо беришга їаратилган. Давлат тиббиёт ходимларига фуїароларнинг сиіат-саломатлиги ва іаёти іаїидаги ўамхєрлик їилишни топширган экан, шифокорлар ва іамширалар єзларининг фахрли ва муіим касбларга іа-лол, юксак масъулият іисси билан ёндашиши, єз маънавий бурчлари ва деонтологик маданиятига содиї бєлишлари ло-зим.

Президентимиз: “Маънавият инсонга она сути, ота наму-наси, аждодлар єгити билан бирга сингади”, – деганлар.

Бемор билан муомалага киришишнинг єзига яраша шарт-лари бор, албатта. Тиббиёт ходими бемор хасталигининг тахминий ташхисини, шахсини, касбини, ижтимоий ша-

5

роитини, савиясини, дунёїарашини, билим даражасини, ташїи руіий белгиларини єргангандан сєнг, єзини іам бу мулоїотга руіан тайёрлагандан кейингина у билан мулоїот їилиш учун маънавий іаїїа эга бєлади.

Аслида маънавият ва мулоїот санъати барча зиёлиларда бєлиши талаб этилади.

Тиббиёт ходими бемор билан мулоїотнинг аввалидаёї унинг савиясига мос равишда суібатлашиши мумкин. Бе-мор іунарманд бєлса, шунга мос маїомда, академик бєлса, албатта, унинг юїори савиясига яраша муомала їилиш асо-сий талаблардандир. Тиббий ходим беихтиёр бу іолатнинг аксини їилса, у іолда тузатиб бєлмас хато, яъни, ятрогения ва сестрогенияга йєл їєйганини бир умр афсус билан эслаб юришига тєўри келади. Тиббиёт ходими беморни єраб тур-ган атроф-муіитга катта эътибор бермоўи лозим. Унинг ботиний ва зоіирий кєриниши бемор билан кечадиган му-лоїотига бевосита таъсир єтказиши мумкин. Хусусан, бе-мор ётган хона шинам, озода, іавоси тоза бєлиши, албатта, унинг руіиятига ижобий таъсир кєрсатади. Бу – ботиний таъсирдир. Зоіирий таъсир эса бемор атрофида кечадиган ижтимоий іаёт: бошїа беморларнинг, кичик тиббиёт хо-димларининг ёки ташриф буюрувчиларнинг хатти-іарака-тида кєринади. Бу таъсирга, атрофдаги шовїин-суронлар, іамсоя беморларнинг мулоїоти, іатто шифокор ва іамши-ранинг ёїимсиз бєлиб туюлган товуши, мимикаси, жестла-ри іам киради.

Тиббиёт ходими бемор билан мулоїотга киришар экан, унинг кєз єнгида маълум маънода камчиликлардан іоли, юксак ахлоїли инсон сифатида гавдаланиши зарур. Єз ахлої нормаларини тєўри белгилай олмаган тиббиёт ходими бе-мор кєз єнгида обрєсизланади. Обрєсини йєїотган тиббий ходим эса, табиийки, єз бемори билан талаб їилинган савия-да мулоїот їилишга маънавий іаїїи бєлмайди. Тиббиёт хо-дими маънавияти деганда шахсиятдаги, тарбия ва одобдаги іамда амалиётдаги барча ижобий хатти-іаракатлар мажмуа-си тушунилади.

6

Касалликдан халос бєлиш бемор билан тиббиёт ходими-нинг биринчи суібатидан бошланади. Шунинг учун бирин-чи учрашув жуда жиддий ва масъулиятлидир. Рус шифокор-олими М.Мудров шундай деган эди: “Сен дардни ва беморни билдинг, шу билан бирга, бемор іам ким эканлигингни би-либ олди. Хастанинг ишончини, ихлосини їозониш учун унинг тєшаги олдида іушёрлик, донолик ва сабр-їаноат ло-зим. Тиббиёт ходими учун бу фазилатлар ниіоятда зарур”. Дарвоїе, айтадилар-ку, нєної ёзувчи, рассом ёки истеъдод-сиз артист бєлиши мумкин, лекин ёмон тиббиёт ходими бє-лиш мутлаїо мумкин эмас, бу – жиноят. Ноєрин сєз, їєпол муомала, шошма-шошарлик, юзаки текширув ва шунга єхшаш бежо муносабатлар беморни бездиради. Алалхусус, бош їа шифокор їидиришга мажбур бєлади.

Їєлингиздаги єїув їєлланма маънавият, руіият ва тиб-бий деонтология туташган нуїтада пайдо бєлди. Шу сабаб-ли, мазкур китоб талабалар, шунингдек, мустаїил фаолият кєрсатаётган тиббиёт ходимлари учун іам дастуриламал бєлади, деган умиддамиз.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор А.В.АЛИМОВ

7

8

I БОБ. МАЪНАВИЯТ ВА УНИНГ ЖАМИЯТ ТАРАЇЇИЁТИДА ТУТГАН ЄРНИ

1.1. Маънавият таърифи тєўрисида мулоіазалар ва унинг фалсафий таілили

Муітарам юртбошимиз єзининг “Юксак маънавият – ен-гилмас куч” асарида маънавият инсонни инсон їиладиган, унинг онги ва руіияти билан чамбарчас боўланган тушун-ча бєлиб, іар їайси одам, жамият, миллат ва халї іаётида іеч нарса билан єлчаб бєлмайдиган аіамият касб этишини алоіида таъкидлаб єтган. Бевосита маънавият тушунчасини баён этар эканмиз, сєнгги йилларда кєпчилик зиёлилари-миз маънавият бєйича їизўин изланишлар олиб бораётган-ликларини эътироф этиш жоиз. Бунга сабаб маънавиятнинг кєп їиррали тушунча эканлигидир. У инсон фаолиятининг барча їирраларини, унинг яїїол кєзга ташланувчи зоіирий ва яширин, ички руіий-ботиний жиіатларини іам їамраб олганлигидадир.

Аввало, маънавият – инсонни жамики бошїа мавжудот-лардан ажратиб турувчи омил эканини алоіида уїтириб єтиш лозим. Инсон табиатнинг гултожи, дейилганда унинг ушбу хислати, яъни, юксак маънавият эгаси бєла олиш им-конияти назарда тутилади. Бу имконни бошїа жонзотларда кєрмаймиз.

Моддий нарсалар одамга жисмоний озиї ва їувват бер-са, маънавият унга руіий озиї ва їудрат баўишлайди. Фаїат моддий жиіатдан таъминланиш билан кифояланиш онгсиз ва руісиз махлуїотларга хос. Маънавиятга интилиш эса руі ва онг эгаси бєлмиш одамзотгагина хос фазилатдир. Маъна-вият одамнинг руіий ва аїлий олами мажмуи їадар мурак-каб ижтимоий іодисадир.

Юїорида айтганимиздек, маънавият жуда кенг їамровли тушунча бєлиб, уни бир жумлада ифодалаш ниіоятда муш-кул.

9

Маънавият кєпрої инсон їалбига, ботиний оламига їара-тилганлиги билан ажралиб туради. Шу маънода маънавият инсон їалбидаги илоіий бир нур саналадики, бу єзга іеч бир жонзотда йєї. Маънавият шундай сеірли тилсимки, уни ту-гал ечишга башар їудрати етмайди. Шундай экан, «маънави-ят» тушунчасига мукаммал таъриф беришга уринмай, унинг баъзи жиіатларини акс эттирувчи талїинларни келтириш билан кифояланамиз.

Бу борада іам Президентимиз Ислом Каримовнинг наза-рий їарашларига, миллий їадриятларимизни, тарихий ва ма-даний меросимизни тиклаш борасидаги амалий фаолиятига таянишимиз, уни єзимиз учун дастуриламал їилиб олиши-миз маїсадга мувофиї. Юртбошимиз маънавият борлиї, та-биат, жамият каби узлуксиз іаракатдаги жараён эканлигини, инсон фикри, тафаккури, іис-туйўуси тиним билмаганидек, уларнинг маісули бєлмиш маънавият іам доимо єзгариш ва янгиланишда бєлишини уїтириб, “Юксак маънавият – ен-гилмас куч” асарида: «Маънавият – инсонни руіан покла-ниш, їалбан улўайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини баїувват, иймон-эътиїодини бутун їиладиган, виждонини уйўотадиган беїиёс куч, унинг барча їарашлари-нинг мезони...» деб таърифлаган эдилар. Бу таърифда инсон фаолиятининг барча маънавий їирралари їамраб олинган.

Їатор олимларимиз: «Маънавият – инсондаги ахлої, одоб, билим, илм, иймон, ихлос ва инсоният камолоти учун ижобий таъсир їилувчи тизим ёки маънавият – инсоннинг аїлий, ахлоїий, илмий, амалий, мафкуравий їарашлари йиўиндиси іисобланиб, диний ва дунёвий їарашларининг акс этиш даражасидир», – деб таъриф бериб келмоїдалар.

Шу пайтга їадар маънавият тушунчасига мукаммал таъриф шаклланмаганлиги сабаб уни кенг їамровли, мурак-каб ва айни ваїтда «содда» тушунча дейиш мумкин. Маъ-навият кєпрої инсоннинг ички, ботиний, яширин дунёсини акс эттиришдир. Инсоннинг ички ботиний дунёси эса мисо-ли гавіар тєла тубсиз денгиздир. Бу денгиздан їанча гавіар олсангиз тугамагани сингари инсон ички дунёси іам тубсиз,

Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasihttps://kitobxon.com/oz/asar/1619 saytida.

Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версиясиhttps://kitobxon.com/uz/asar/1619 сайтида.

Это был ознакомительный отрывок. Полную версиюможно найти на сайте

https://kitobxon.com/ru/asar/1619