hikoyalar

132
© COPYRIGHT by ROOT - Бу китоб текиндир. Сотиш ва бошқа тижорий мақсадларда ишлатиш таъқиқланади.

Upload: shakhnoza-takhirova

Post on 05-Dec-2015

20 views

Category:

Documents


3 download

DESCRIPTION

Uzbek tilida bolalar uchun hadis saboqlari hikoyalari

TRANSCRIPT

© COPYRIGHT by ROOT - Бу китоб текиндир. Сотиш ва бошқа

тижорий мақсадларда ишлатиш таъқиқланади.

Улоқча 3

Гилос дарахти 10

Овчи 15

Тикан 22

Палъто 26

Хўтикча 33

Ойна 41

Жаҳл 47

Ортиқча пул 55

Ёрдам 66

Қайтар дунё 75

Мазали таом 84

Ҳамён 93

Мусобақа 103

Отангнинг гапига қулоқ сол

Нозим улоқчаларни жуда яхши кўрар эди. Отаси совға қилган

улоқчани ёз бўйи боқиб катта қилди. Бу кичкинагина эчки боласи ҳам

Нозимнинг ортидан сакраб югуриб юришни ҳуш кўрарди. Ора- орада

кичкина шохчалари билан ўзидан катта нарсаларни сузмоқчи ҳам

бўларди.

3

Нозимнинг отаси:

- Ўғлим, эшикни очиқ қолдирма. Улоқча уйга кириб нарсаларингга

зарар бериши мумкин, деб огоҳлантирар эди.

4

Бир куни Нозим коптогини олиш учун югуриб уйга кирди.

Отасининг гаплари ёдида эди. Аммо тезда чиқаман деб ўйлаб, эшикни

очиқ қолдирди. Югуриб келаётганида ортидан келаётган улоқчани

ичкарига кирганини сезмай қолди. 5

Улоқча мовий кўзчалари билан Нозимнинг қаерга кирганини излар

экан, меҳмонхонада катта ойнани кўриб қолди. Ойнага яқинлашгач,

ўзига ўхшаш бир жонзот яқинлашаётганини кўрди.

6

Бу ҳайвоннинг улоқчадан қўрқмасдан олдига келаётганини кўриб,

жаҳли чиқди. Унга ҳаддини билдириб қўйиш учун бирдан олдинга

отилиб бор кучи билан сузди.

Ойнанинг синган овози эшитилди. Катта ойна ер билан бир бўлган

эди. Улоқча ҳам яраланган эди.

7

8

Нозимнинг отаси улоқчани силаб, яраларини ўрар

экан, Нозимга қараб:

- Расулуллоҳ (с.а.в.) отанинг гапига қулоқ солишни

айтганлар ўғлим. Сенингча нега ундай деганлар? деб

сўради.

Нозим бироз ўйланиб, хатосини тушунди. Бундан

кейин отасининг гапларига янада эътиборли бўлишга

қарор қилди ва отасига жавоб берди:

- Оталар билимлироқ ва тажрибалироқ

бўлганидандир-да, деб уялиб, ерга қаради.

9

ГИЛОС ДАРАХТИ

ҚАНОАТЛИ БЎЛИШ

Али ва Aишаларнинг ҳовлисида чиройли гилос дарахти ўсар

эди. Ака-сингиллар ҳар куни навбатма-навбат дарахтга сув

қуйиб, уни парвариш қилишар эди. Ёз келиб дарахтдаги гилослар

қизариб, ейишга тайёр туришарди.

10

Бир куни Али билан Aиша дарахтга чиқиб, гилосларни тера

бошладилар. Алига дарахт учидаги гилослар янада мазалироқдай

кўринаётган эди. Шохнинг учига етиш учун дарахтнинг мўрт

шохларига ҳам чиқа бошлади. Aиша ҳавотирланиб, акасига:

- Қаранг ака, бу ердагилар ҳам яхши. Юқоридаги шохлар жуда нозик.

Сизни кўтара олмайди, деб акасини огоҳлантирди.

- Ҳозир, шу учидагиси қип-қизариб турибди, шуни олай, деб давом

этаверди. Aишанинг гапларини “Балки тўғри айтаётгандир” деб ўйлаб

ҳам кўрмади.

11

Кўп вақт ўтмасдан ўша шох синиб, Али ерга йиқилиб тушди.

Дарахтнинг шохи билан бирга Алининг бир оёғи ҳам синди. У

бир оёғи гипс қилингани учун бир неча ҳафта уйда гилос

дарахтини узоқдан томоша қилиб ўтиришга мажбур бўлди.

12

Aиша акасига бир коса гилос териб

келди. Ибрат бўлсин деб гилосларнинг

ёнига Расулуллоҳнинг қуйидаги

маънодаги гапларини ёзиб қўйди:

13

“Инсоннинг икки чуқур тўла олтини

бўлса, учинчисини ҳам хоҳлайди.

Инсоннинг кўзини тупроқдан бошқа

нарса тўлдира олмайди.”

14

ОВЧИ

Подадан айрилган қўйни бўри ер

Узоқ- узоқ ўлкалардан бирида овчи яшар экан. У овчи ноёб қушларни

тутиб, уларнинг ҳаётини ўрганишни яхши кўрар экан.

Кунларнинг бирида овчи ўрмонда айланиб юрганида тўртта ўзгача

гўзал қушларни кўриб қолибди. Уларни бир неча кун кузатиб юрибди.

Қушлар биргаликда қанотларини ёзиб кўкка парвоз қилишар, пастга

тушишар эди. Қуёш ботишига яқин эса, бу қушлар тўрт тарафга учиб

кетишар экан.

15

Овчи бу қушларни яқинроқдан кўриш учун қушлар келадиган

жойга тўр қўйибди. Кутганидек бўлиб чиқибди. Овчи қушларни энди

ушлайман деганида, қушлар “пирррррр” этиб учиб кетишибди.

16

Овчи аввалига қушларнинг тўр билан учаётганига ҳайрон қолибди.

Лекин қушларнинг одати ёдига тушиб қолибди ва уларнинг ортидан

югуриб кетибди. Йўлда югуриб кетар экан, қаршисидан бир одам

чиқиб:

17

- Ҳой биродар, қаерга бунчалик шошиляпсиз? деб сўрабди.

- Учиб кетаётган қушларни тутиб олмоқчиман, деб шошилиб жавоб

берибди овчи.

- Ҳмм, учаётган қушларни тутиб бўлар эканми, дея ажабланибди

одам.

- Ҳозир улар тўртталаси бирга учгани учун қувватли бўлиб уча

олишяпти. Кечга келиб эса ҳар бири бошқа тарафга уча бошлайди. Шунда

заифлашиб, ерга тушишади. Кечирасиз, мен йўлимда давом этишим

керак, деб овчи яна шошилганча югуриб кетибди.

18

Одам эса ёлғиз қолганида “Расулуллоҳ подадан айрилган қўйни

бўри ейди деганларидай, бу қушлар ҳам овчига тутилар экан-да” деб

ўйлабди.

19

Кеч бўлганида, овчи айтганидай қушлар ҳар қаёққа учишни

бошлашибди. Кўп ўтмай қушларнинг бириси тоғга, иккинчиси

чаманзорга, учинчиси сув бўйига ва тўртинчиси адрларга қараб учишга

ҳаракат қилаётган экан.

20

Ҳеч бири истаганидек бўлмабди, қушларнинг учишга мадори қолмай

тўр билан бирга ерга қулашибди. Овчи эса кутганидек уларни тутиб

олибди.

21

РАҲМ ҚИЛИШ

Фазилат билан Камола

доим бирга ўйнаб юрадиган

опа- сингил эди. Баъзан эса

ўйинчоқ талашиб, бир-

бирларини ҳафа қилиб

қўйишар эди.

Оталари эса қизларининг

бир-бирига меҳрибон

бўлишларини хоҳлар эди.

Уларга меҳрнинг оқибатини

тушунтирмоқчи бўлиб, нима

қилишни ўйлади. Қизларига

Расулуллоҳнинг “Раҳм қилган

инсонга Аллоҳ ҳам раҳм

қилади. Сиз ер юзидагиларга

раҳм қилсангиз,

осмондагилар ҳам сизга раҳм

қилади” деган ҳадисларини

тушунтирмоқчи бўлибди.

22

Фазилат ва Камолани бир куни арғимчоқ учиб бўлишганида,

отаси уларни чақириб:

- Қизларим, сизларга бир ҳикоя айтиб берайми, дебди.

Опа- сингиллар отасининг қизиқ ҳикояларини жон қулоқлари

билан тинглашар экан. Бу сафар ҳам,

- Ҳа, гапириб беринг, айтиб беринг, - дея қувонишиб,

чуғурлашиб отажонларининг ёнидан жой олишибди.

Ота қизларига табассум қилиб, “унда эшитинглар”- деб

ҳикояни бошлабди:

23

Бир замонлар бир мамлакатда оғир жазолаш услуби бўлган экан.

Айбдор деб топилган инсонларни оч арслонларга ем қилишар экан.

Бир куни бир қул эгасидан қочиб кетиб, шундай жазога

тортилибди. Атрофлари баланд деворлар билан ўралган майдонда

айбдор қулни ёлғиз ўзини қолдиришибди. Бироз муддат ўтганидан

сўнг у майдонга оч арслонни қўйиб юборишибди.

24

Бечора қулни устига даҳшат билан ташланган арслон бирдан тўхтаб

қолибди. Арслон қулга секин аста яқинлашиб, унинг қўлларини ялай

бошлабди.

25

Бу ҳолат атрофда томоша қилиб турган халқни ҳайратда

қолдирибди. Қулдан бунинг сабабини сўрашибди. Қул инсонларнинг

саволига шундай жавоб берибди:

- Бир неча йил олдин ўрмонда шу арслонга дуч келган эдим.

Панжасига катта бир тикaн кириб қолган экан. Арслон оғриқдан

инграётган эди.

26

- Панжасидаги тиканни олиб ташладим. Йиртқич ҳайвон бўлса

ҳам менга ташаккур айтгандай овоз чиқарди. Мен ҳам у билан

дўстлашиб олдим.

Боланинг арслонга меҳрибонлиги, арслоннинг болага

билдирган миннатдорчилигини эшитган халқ таъсирланибди.

Қулни ҳам арслонни ҳам озод қилишибди.

27

28

Озодликка чиққан арслон, боланинг ортидан

мушукдек эргашиб кетибди.

Фазилат ва Камола ҳикояни қизиқиб эшитишибди.

Отаси, ҳикояни тугатар экан:

- Биласизларми, бу ҳикоя менга Расулуллоҳнинг

гапларини эслатди. Расулуллоҳ “Раҳм қилган инсонга

Аллоҳ ҳам раҳм қилади. Сиз ер юзидагиларга раҳм

қилсангиз, осмондагилар ҳам сизга раҳм қилади” деган

маънода гап айтганлар, деди.

Фазилат:

- Бола арслонга раҳм қилгани учун, арслон ҳам болага

раҳм қилди, шундайми, деб ўйланиб қолибди.

Камола давом эттириб:

- Одамлар эса, бола билан арслоннинг бир- бирига

меҳр- шавқатини кўриб, уларга раҳм қилишдими, деб

қўшибди.

Отаси табассум қилиб, “ҳа, тўғри айтдинглар

қизларим. Бу дегани - биз ҳам бир-биримизга меҳр-шавқат

кўрсатсак, Аллоҳ ҳам бизга раҳматини кўпроқ ёғдиради.

Бир-биримизни ҳафа қилмасак, Аллоҳ ҳам бизни кўпроқ

ҳурсанд қилади”, деб тушунтирибди.

Фазилат ва Камола ҳам ҳикоядан таъсирланишибди.

Ўша кундан сўнг икки нарсага қаттиқ диққат қилишибди.

Биринчиси, бир- бирига кўпроқ ёрдам беришга, иккинчиси

бир-бирини ҳафа қилмасликка ҳаракат қилишибди.

29

ПАЛЬТО

Яхшиликнинг мукофоти

Чўпон Аҳмад амаки ҳаётда кўп қийинчилик кўрган инсон эди.

Аянчли уруш йиллари мол-мулкидан айрилган эди. Энг ачинарлиси

оиласидан ҳам ажралган эди. Турмуш ўртоғи вафот этган, ўғли эса

бедарак йўқолган эди. Аҳмад амаки чекка бир қишлоқда чўпонлик

қилиб кун кечирар эди.

26

Кунлардан бир куни Аҳмад амаки бетоб бир болани кўриб қолди.

Уни шаҳарга касалхонага олиб кетишаётган эди. Бечора бола юқа

кийимда совуқдан титрар эди. Боланинг ночорлиги унинг чўпондан

ҳам камбағаллигини кўрсатар эди.

27

Чўпон Аҳмад амаки болага раҳми келиб, ўзининг пальтосини ечди-

да, бетоб йигитга кийдирди.

- Кел буни кийиб ол, совуқдан музлаб кетибсанку, деди мулойим овоз

билан.

- Раҳмат амаки, Аллоҳ ҳам сизга кўп мукофотлар берсин, деб

миннатдорчилик билдирди бола.

28

29

Бемор бола касалхонада эгилганича навбат кутаётган

эди. Бир ёш докторнинг“дада” деганини эшитди. Касал

бола ҳайрон бўлиб бошини кўтариб қаради. Қаршисида

турган йигитни таниёлмади. Ён атрофига бошқа одам

борми дея қаради.

- Кечирасиз, менга айтдингизми?- сўради ажабланиб.

Доктор:

- Кечирасиз, бир неча йилдан бери отамни излаб юрган

эдим. Устингиздаги пальто отамнинг палтосига ўхшар

экан. Пальтони кўриб беихтиёр “дада” деб юборибман, дея

узр сўради.

30

Бетоб бола унинг отаси ким эканлигини сўраб суриштирди.

Бироз суҳбатлашгач, бу йигит Аҳмад амакининг ўғли эканлигини

тушунди.

Бетоб бола:

- Сизга ҳуш хабарим бор. Янглишмадингиз, бу пальто ҳақиқатдан

ҳам отангизга оид. Йўлда келар эканман, менга ечиб берган эдилар.

31

Бола даволаниб бўлгач, чўпон Аҳмад амакининг шифокор

ўғли билан қишлоққа қайтишибди. Аҳмад амаки бир неча йиллардан

бери бедарак йўқолган ўғлига қовушди. Расулаллоҳ “Бир яхшилик

учун ўн баробар мукофот берилади” деб айтганлар.

Аҳмад амаки бир яхшилик қилгани учун, Аллоҳ ҳам унга ўн

баробар мукофот бериб сийлади. Зеро Аҳмад амакининг ўғлини

топиши энг қийматли мукофотлардан эди.

32

ХЎТИКЧА

Расулуллоҳ ўғрини баддуо қилганлар

Нуриддин амаки қишлоқда оддий бир ошпаз эди. У ўз касбини

яхши кўргани учун унинг пиширган овқатлари ҳам соғлиққа фойдали

ҳам мазали бўлар экан. Аммо Нуриддин амаки ҳеч кимнинг ишига

аралашмас ва лозим бўлмаганда гапирмайдиган инсон эди. Шунинг

учун инсонлар Нуриддин амакини “содда, ишонувчан” инсон деб

ўйлашар эди.

33

Бир куни айёр бир одам Нуриддин амакини лақма деб ўйлаб,

хўтигини ўғирлаб кетибди. Нуриддин амаки хўтиги ўғирланганини

сезгач, Аллоҳга:

- Роббим, бу эшак ҳам бошқа нарсалар ҳам Сенинг. Истасанг бу

хўтикчани ўзимга қайтиб берасан, истасанг бошқасини берасан.

Роббим, менга яхши бўлганини бергин, деб дуо қилибди.

34

Ертасига бошқа эшак олгани бозорга борибди. У ерда айланиб

юрганида нимани кўриб қолибди?! Ўзининг хўтикчасини! Аллоҳ унинг

дуосини қабул қилганига “Алҳамдулиллаҳ!” дебди. Лекин бошқа бир

муаммо ҳам бор эди. Қандай қилиб бу хўтикни қайтариб олар экан.

Ахир ўғри одам хўтикни шундоқ бермайди-ку.

35

Нуриддин амаки ўйлаб-ўйлаб, ақлига ажоиб бир ечим келибди.

Ўғри сотувчининг ёнига бориб:

- Бу менинг эшагим. Ўтган ҳафта ўғирлаб кетишган эди, дебди.

Атрофдаги одамлар ҳайрон бўлиб мунозарани кузата

бошлашибди. Ўғри ичидан пишган айёр одам экан:

- Янглишяпсиз, мен буни туғилганидан бери боқиб катта

қилганман, дебди.

36

Шунда ўғри:

- Янглишиб кетибман, чап кўзи кўр эди, дебди.

- Яна адашдинг, деб Нуриддин амаки чап кўзини ҳам очибди.

Атрофларидаги одамлар эшакнинг икки кўзи ҳам соғлом

эканлигига гувоҳ бўлишибди. Кейин ёлғончи ўғрини миршабга

топширишибди.

37

Нуриддин амаки эшагига миниб қишлоғига қайтибди. Бўлиб ўтган

воқеадан кейин одамлар унинг ақлли одам эканлигини тушунишибди.

38

Миршаб ўғрини койиб, “Расулуллоҳ ўғрини баддуо қилганлар,

унга Аллоҳнинг раҳмати бўлмасин деб айтганлар” дея ўғрига

жазо берибди.

39

Мўмин мўминнинг ойнасидир

ОЙНА

Бир замонлар вазирлардан бири мулозимлари билан

мамлакатни кўздан кечиришга чиқибди. Шахардаги каму-

кўстларни кузатиб, инсонларнинг эҳтиёжларини ўрганмоқчи

бўлишибди. Ҳудди ҳалифа Умар (р.а.)га ўхшаб. Вазир ва

мулозимлар йўлларида ҳунармандлар бозорига дуч келишибди.

41

Вазир ҳунармандларнинг ёнига яқинлашиб, уларнинг

ишларини яқинроқдан кўрмоқчи бўлибди. Вазир бир

дурадгорнинг ёнига келибди-да, уни кузата бошлабди. Дурадгор

содда, аммо тоза кийинган одам эди. Қилаётган ишини ҳам

усталик билан бажараётган эди. Ишини берилиб қилаётганидан,

ёнида вазирнинг турганини ҳам сезмабди.

42

Дурадгор бироздан сўнг ёнида одам борлигини ҳис қилиб

бошини кўтарибди ва:

- Ассалому алайкум. Келинглар, қандай ёрдам беришим мумкин,

деб сўрабди.

- Ишингизни томоша қилаётган эдик. Дурадгорлик ҳам бир

санъат эканлигини ўйлаётган эдим, дебди вазир.

Дурадгор ўз ишини севадиган одам эди. Ўз касби ҳақида бироз

гапириб берибди. Сўнг мулойимлик билан,

- Ҳазратим, саллангизга доғ тегибди, дебди.

43

Вазир салласини ечиб қарабди. Ҳақиқатдан ҳам салласида

доғ бор экан. Бундан кўриниб турибдики, кун бўйи шу аҳволда

юрган ва унинг салласидаги доғни ҳамма кўрган эди. Вазир

аҳволидан роса уялибди. Мулозимларига хафа бўлганча қараб

шундай дебди:

44

Шу аҳволда юришимга кўз юмиб, салламдаги доғни

кўрсангиз ҳам менга айтмадинглар. Аслида ҳақиқий дўстим шу

дурадгор экан. Аммо мен унинг дўстлигини билмаган эканман.

Дўстимга ҳадия бермасдан кетолмайман, деб вазир бир ҳамён

пул ҳадия қилибди.

45

Бу воқеани эсдан чиқармасликлари учун вазир Расулуллоҳнинг

ушбу ҳадисларини бир нечта лавҳага ёздириб мулозимларига

жўнатибди:

46

Мўмин мўминнинг ойнасидир

ЖАҲЛ

Холид бақувват бола. У стулни бир қўлида бемалол кўтара

олади. Мактабда кураш тушиб, доим ғолиб ҳам бўлади. У кўпинча

Собит билан кураш тушар эди. 47

Бир куни иккови яна мактаб боғида кураш тушишди.

Курашда Холид яна устун келди. Аммо Собит енгилгани учун

Холиднинг дафтарини руҳсатсиз олиб, устига чизиб ташлади.

48

Шу пайтда Холид ва бошқа болалар синфга кириб қолишди.

Холид Собитнинг қилган ишини кўриб жаҳли чиқди. Холид

Собитга:

- Дафтаримга чизиб ташлабсан, деб устига ташланди ва

юзига бир мушт туширди.

49

Собитнинг бурнидан оқаётган қон уст-бошини хатто синфни

ҳам ифлослади. Бўлиб ўтган воқеадан синфдаги барча дўстлар

таъсирланишди. Айниқса устозлари Шокир ака бу воқеадан

қаттиқ ҳафа бўлди. Синфдаги болаларни тўплаб: 50

51

- Болалар биласизларми Расулуллоҳ (с.а.в.) “Курашда

ғолиб чиққан одам кучли эмас, жаҳли чиққанда жаҳлини

енголган одам кучлидир” деганлар. Собит, бу ҳадис бизга

нима деяпти?

- Жаҳлимиз чиққанда жаҳл билан эмас, сабр билан

ҳаракат қилишимиз кераклигини уқтиряпти, деди Собит

хатосини тушуниб.

- Холид, сен эса ғолиб бўлдим, деб ўйлайсанми?, деди

ўқитувчи Холидга қараб.

- Устоз, мен ҳам Собит ҳам жаҳлимизга енгилдик, деди

паст овозда.

Холиднинг овози унинг қилган ишидан пушаймон

эканлигини кўрсатар эди. Ўқитувчи болаларга юмшоқлик

билан тушунтиришда давом этди:

52

53

- Болалар, бизнинг мақсадимиз кучимизни кўрсатиш

эмас, инсонлар орасида тинчлик ўрнатиш бўлиши керак.

Қийин пайтларда, жаҳлимиз чиққанида бу ҳадисни

эслашимиз керак. Хатоларни муштимиз билан эмас, дуо ва

ақлимиз билан тузатишимиз керак. Муштнинг бошқа

ўринлари бор, уларни яхши биласизлар деб ўйлайман.

Ҳозир эса, бир- бирингиздан узр сўраб, дарсингизни

бошланглар, деди.

Собит ва Холид бир-бирини ака-укадай қучоқлаб, кечирим

сўрашди. Бундан кейин жаҳл чиққанда Расулуллоҳнинг

гапларини эслашга аҳд қилишди.

54

Гуноҳ, ичингни тирнайдиган ишдир.

55

Рамазон ойининг кунларидан бири эди. Латифа

ифторликка нон сотиб олиш учун уйларининг ёнидаги

нонвойхонага борди. Нонвойхонанинг олдида одамлар

нон сотиб олиш учун узун навбатда туришар эди. Ифтор

вақти яқинлашгани сайин кутаётганлар ҳовлиқа

бошлашди.

Нонвой шошиб қолган, навбати келганларга нон

бериб, пулини олиш, ҳисоб-китоб қилишга қийналаётган

эди.

56

Ифторга оз қолганида Латифанинг навбати келди. Яхшигина

чарчаган нонвой янглишиб Латифага кўпроқ пул бериб юборди. Латифа

иккиланиб тўхтаб қолди. Нонвойга ҳайрон бўлиб қаради.

Нонвой:

- Нима бўлди қизалоқ, деб сўради.

Латифа:

- Ҳеч нарса, рахмат сизга, деб пулларини олиб ташқарига чиқди.

57

Ташқарига чиққач, пулларни бошидан ҳисоблади. Нонвой амаки

пулларни кўпроқ бериб юборган экан. Ифтор вақтига оз қолгани учун

уйига югуриб кетди

58

Аммо ифтор вақтида ўйга толган эди. Ётоғига ётар экан, яна ҳам

безовта бўла бошлади. Ҳаёлида кимдир уни сўроққа тутаётгандек эди:

“Нега ундай қилдинг?”

“Ҳаққинг бўлмаган пулни нима учун олдинг?” деётган эди.

59

Ўша кеча ёмон тушлар кўриб чиқди. Тонгда уйғонганида юрагидаги

ғашлик ҳали ҳам кетмаган эди. Қилган ишидан уялгани учун ота-

онасига ва дўстларига айтгиси келмасди.

Латифа таҳорат олиб, намоз ўқиди. Одатдагидай девордаги тақвим

варағини олиб, у ердаги ёзувларни ўқий бошлади. Тақвимда

Расулуллоҳнинг бир ҳадиси шарифлари ёзилган эди:

60

Гуноҳ, ичингни тирнайдиган,

бошқаларнинг билишини

истамайдиган ишдир.

61

“Гуноҳ ичингни тирнайдиган ва уни бошқалар

билишини истамайдиган нарсадир”.

Латифанинг юзлари қизариб кетди. Бу ҳадиси шариф

айнан Латифага айтилгандек эди. Аммо нима қилишни

ҳам билмасди. Нонвойхонага қайтиб боришга эса уяларди.

- Яхшиси онамдан сўраб кўрай. Ҳар доим тўғри

маслаҳат берадилар, урушмайдилар ҳам, деб онасига

борди.

62

63

Онасига келиб:

- Ассалому алаикум онажон, дея гап бошлаб, тўхтаб

қолди. Нима деб давом этишни билмаётган эди.

Онаси Латифанинг ўйчан эканлигини кўриб, бирон

нарса бўлганини ҳис қилди. Латифанинг саломига алик

олгандан сўнг:

- Қизим, безовта кўринасан, бирон нарса бўлдими? деб

сўради.

Латифа фурсатдан фойдаланиб онасидан сўради:

- Онажон, одам нотўғри иш қилса, лекин қилган ишини

тўғрилашга уялаётган бўлса нима қилиши керак? деб

сўради.

Онаси Латифани безовта қилаётган масалани

тахминан тушунди ва мулойимлик билан давом айтди:

- Авваламбор Аллоҳга истиғфор айтиши керак.

Аллоҳим мени кечир, дея сўраши керак. Кейин эса бу ишда

бошқаларнинг ҳаққи бўлса, уялса ҳам улардан узр сўраши

керак. Қўлидан келса қилган ишини тўғрилаши керак.

Аллоҳ, хато қилган бўлса ҳам, кечирим сўраган кишиларни

яхши кўради қизим, деб тушунтирди.

64

Латифа энди нима қилишини билар эди. Тўғри нонвойхонага борди.

Ҳаққи бўлмаган пулларни узр сўраб нонвойга қайтариб берди.

65

Мўмин мўминниг биродаридир

Ёз кунларининг бирида болалар сой бўйида ўйнаётган

эдилар. Болаларнинг орасида Пўлат исмли бола бор эди. Доим

ҳайвонларга озор берганлиги учун болалар унга “безори” деб

лақаб қўйишганди. Пўлат доимгидан ўзгача янги ўйин ўйнашни

истар эди. Бу сафар ҳам таклиф қилинган ўйинларни ҳеч бирини

қабул қилмаётган эди.

66

Пўлат ўзига ўхшаган икки-уч дўстини четроққа чақирди.

Дўстлари билан ўзаро гаплашиб олгач, қизиқарли бир ўйин

топганини айтди. Атрофдаги бошқа болалар Пўлат яна қандай

безори ўйин топган экан деб ўйлашаётган эди.

67

Шу пайт Пўлат ва унинг дўстлари қишлоққа янги кўчиб

келган Алига аста-секин яқинлашишди. Безори болалар тезда

Алининг қўли ва оёқларидан ушлаб, сойга итариб юборишди.

Улар бор овозлари билан қаҳқаҳа отишарди. Уларнинг бу ҳоллари

ташқаридан жуда ҳам хунук кўринарди.

68

Бечора Али сузишни билмас экан. Сузишга бир-икки марта

ҳаракат қилди, аммо суза олмади. Сувнинг ичига кириб чиқа

бошлади. У ёрдам сўраб чақиргани сайин Пўлат ва унинг дўстлари

баландроқ овозда кулишарди.

69

Исмоил исмли бола Пўлатнинг ишига қаттиқ жаҳли чиқди.

Авваламбор, Алини қутқариш учун сувга сакради. Бир-икки

дақиқа ичида Алини қирғоққа олиб чиқди. Исмоил болаларнинг

орасида энг жасури эди. Чунки у ҳар доим жисмоний ва ақлий

машқлар қилиб қувватини оширар эди. Зеҳни ўткир ва бақувват

бўлганидан Пўлатга фақат у бас кела оларди.

70

71

Исмоилнинг дўсти Зафар келиб:

- Кечир бизни Али, Пўлатни тўхтатишга улгурмай

қолдик. Ҳаммаси тезда бўлиб кетди. Ўзингни қандай ҳис

қиляпсан?

- Аллоҳга шукур, яхшиман Зафар. Исмоил сенга ҳам

катта рахмат. Мен учун бу катта дарс бўлди. Менга

сузишни ўргатсангиз яхши бўлар эди.

Исмоил табассум қилиб:

- Сен ҳам менинг ўрнимда бўлганингда менга ёрдам

берган бўлар эдинг. Аллоҳга шукур шикастланмабсан.

Сузишга келсак, албатта ўргатамиз иншаАллоҳ, деди.

72

73

Исмоил гапини тугатар- тугатмас Пўлатларни кўриб

қолди. Пўлатнинг қилган ишига жавобан у билан

муштлашиш фойдасиз эди. Унга бошқа турда жазо бериш

керак эди.

Пўлат Исмоилга қараб:

- Нега бундай қилдинг, яна бироз сувда қолса эди,

кулар эдик, деб ўзининг ахлоқсизлигида давом этди.

Исмоил эса Расулуллоҳ с.а.в.нинг гаплари билан жавоб

берди:

- “Мўмин мўминниг биродаридир. Унга ёмонлик

қилмаганидек, ёмонларнинг қўлида ҳам қолдирмайди.”

74

Бошқаларга зарар берган кишига

Аллоҳ ҳам зарар беради.

75

Ҳусайин тоға ҳовлиларида етиштирган сабзавот-

меваларни шахарга олиб бориб сотар эди. Бу сафар ҳам

бозорга олиб борган молларини ҳаммасини сотиб,

қишлоққа ҳурсанд қайтаётган эди. Ҳусайин тоғанинг яхши

бир одати бор бўлиб, доим ёрдам берганларга

миннатдорчилик билдиришни яхши кўрар экан. Шунинг

учун йўлда ўйлаб кетаётганда:

- Аллоҳим, савдоим яхши бўлди, Ўзингга шукур!

Пулимга барака бер, деб айтибди.

76

77

- Узоқ йўл юргандан сўнг, бироз дам олиш мақсадида

бир қудуқнинг ёнида тўхтабди. Одатдагидек:

- Рахмат эшагим, оғиримни енгил қилдинг, деб эшакни

силаб қўйибди.

Эшак ҳам ташаккур айтгандай бошини эгиб қўйибди.

Одатда эшакларни иш ёқмас дейишади. Лекин бу эшак

ўзгача экан. Ҳусайин тоғанинг мулойим хулқларидан,

эшак ҳам Ҳусайин тоғага кўп ёрдам бергиси келар экан.

78

“Эшак ўтлаб олсин, мен ҳам шу дарахтнинг тагида бироз ухлаб

оламан” деб ўйлабди. Уйқуга кетар экан, пуллари ёдига тушибди.

Пуллари орқа чўнтакда эди. “Ухлаётганда ботиб роҳатсиз қилади,” деб

ўйлаб, пулларини орқа чўнтакдан олдинги чўнтакка олиб қўйибди.

79

Афсуски, дарахтнинг тепасида одобсиз бир одам Ҳусайин амакини

кузатиб ўтирган эди. Маълумки, Ҳусайин тоғанинг пулларини ҳам

кўздан қочирмаган эди. Ҳаёти давомида доим ҳаммага зарар берган

ўғри, кўзларида севинч билан аста-секин дарахтдан пастга тушибди.

80

Чўнтагидан бир қамиш бўлаги билан заҳар солинган қутичани

олибди. Қамишнинг ичига захардан солиб, чуқур уйқуга кетган

Ҳусайин тоғага яқинлашибди. Ўғри Ҳусайин тоғани захарлаб,

пулларини осонгина олмоқчи эди.

81

Расулуллоҳ (с.а.в.) “Бошқаларга зарар берган кишига Аллоҳ ҳам

зарар беради” деган маънода айтганлар. Бу ўғрига ҳам шундай

бўлибди. Захарни Ҳусайин тоғанинг оғзига пуфламоқчи бўлиб

турганида, Ҳусайин тоға бирдан аксириб юборибди.

82

Барча захар ёмон ниятли одамнинг оғзига кириб, уни ўша заҳоти

захарлабди.

83

Қўшниси оч бўла туриб тўқ

ухлаган биздан эмас

84

Ҳар доимгидек эрталаб туриб намоз ўқиди, тасбеҳ

айтди, оиласи билан нонушта қилди. Фарҳод, бадавлат

оиланинг фарзанди бўлса ҳам меҳнат ва дарс қилишни

яхши кўрар эди. Фарҳоднинг отаси:

- Ўғлим бақлажонларинг қандай ўсишяпти? деб сўради.

Ўсимликлар Фарҳоднинг энг яхши кўрган мавзуси эди.

Отасига ҳаяжон билан жавоб берди:

- Катта бўлишяпти, лекин ҳали етарлича катта

бўлишмади.

- Уч- тўрт ҳафта кутгинчи, пишиб қолади иншаАллоҳ.

- Ҳоп отажон, деди Фарҳод табассум билан. Сўнгра

давом этди:

- Биласизми отажон, Расулуллоҳ Абдуллоҳ ва

Абдурраҳмон исмларини яхши кўрганлари учун мен ҳам

бақлажонларимга шу исмларни қўйдим, деди кўзларида

қувонч билан.

85

Ота-онаси бақлажонларга исм берилганигами ёки

ўғиллигининг Расулуллоҳни яхши кўрганигами мамнуният

билан кулиб қўйдилар. Фарҳод нонуштани битириб,

бақлажонларига сув қуйиб бўлиб, футбол ўйнашга кетди.

85

Футбол майдонидан қайтаётганида бир кучук унинг

ортидан қувлай бошлади. Шу пайт Фарҳоднинг оёғи тошга

қоқилиб, ерга йиқилди. Кўз олди қоронғулашиб, ҳушидан

кетди.

85

86

Фарҳод кўзини очганида ўзи тенги бир бола билан бир

аёл жароҳатларига дори суртаётган эди. Қаршисидаги

бола эски, аммо тоза кийимларни кийган, юзидан эса нур

таралиб турар эди. Бола мулойимлик билан салом бериб,

бу ерга қандай келиб қолганини тушунтириб берди.

Маҳмуд билан унинг онаси Фарҳодни итдан қутқаргач,

уйларига олиб келишган эди. Фарҳоднинг бош ва оёғида

яралар бор эди. Маҳмуднинг онаси табиий дорилар билан

яраларни артиб боғлаган эди.

Фарҳод яхшилашганида атрофига янада диққатлироқ

қаради. Маҳмудларнинг уйлари ниҳоятда оддий

эканлигини кўриб ҳайрон қолди. Қалби меҳр билан тўлди.

“Қани эди пулим кўп бўлсаю, шу фақир инсонларга ёрдам

бера олсам” деб йиғлади ичидан.

87

Маҳмудни ўз укасидай яхши кўриб қолди. Ҳайрлашар экан ҳудди

юз йиллик дўстдай яқин ҳис қилди. Маҳмуднинг онасига ташаккур

айтиб:

- Хола, Маҳмуд бизникига ҳам келсин. Уйимизда ҳар хил қизиқ

китоблар бор. Бирга ўқиб кўп нарсаларни ўрганар эдик, деб илтимос

қилди.

Маҳмуднинг онаси ҳам Фарҳодни яхши кўриб қолган эди. Розилик

билдириб бошини енгилгина эгиб қўйди.

88

89

Фарҳод уйига борганида кеч бўлган эди. Ота-онаси

Фарҳод узоқ вақт келмагани учун ҳавотир билан овқат

емай кутиб ўтирган эдилар. Уларнинг юзларидаги

ҳавотирни кўргач:

- Овқатни бошлайлик, орада кеч келишимнинг

сабабини айтиб бераман, деб дастурхонга чақирди

ҳаммани.

Ваъдасига кўра ота- онасига бўлган воқеани минг бир

ҳаяжон билан сўзлаб берди. Лекин овқат ер экан

Расулуллоҳнинг гаплари ақлидан ўтаверди: “Қўшниси оч

бўла туриб тўқ ухлаган биздан эмас”. Расулуллоҳ бу

гапларни айнан Фарҳодга айтиб турганларидай ҳис қилди

ўзини. Ғамсиз овқат ейишидан уялди. Шунинг учун

Маҳмудларга кўпроқ ёрдам бергиси келди.

90

Онаси Маҳмудлар учун тансиқ таом пиширадиган бўлди. Отаси эса

Маҳмудларнинг деразасига янги ойна қўйиб берадиган бўлди. Фарҳод

эса Маҳмудлар учун пишириладиган таомни тайёрлашга ва деразани

тузатишга ёрдамлашадиган бўлди. 91

Эртасига Фарҳод Маҳмудларникига йўл олди. Икки оналар ҳам

самимий дўстлашиб олишди. Биргаликда тушлик қилишди.

Биргаликда бўлишиб егани учун oвқат янада мазали туюлар эди.

Аллоҳнинг неъматларига ҳамд айтишди. Шундай қилиб Фарҳоднинг

жароҳати кўп ҳайрли ишларга сабабчи бўлди. 92

Инсонларга рахмат айтмаган

Аллоҳга ҳам шукр қилмайди

Бозор ҳар доимгидай одам билан тўла. Аммо у ерда бир

савдогар ҳар замонгидан бошқача эди. Эрталабдан йўқотиб

қўйган юз тилласини қидириб юрарди. Борган жойларини

бирма- бир қараб чиқса ҳам ҳамёнини тополмаётган эди.

93

Охири жарчи ёллади. Ҳамёнини топганга 10 тилла беришини

жарчига эълон қилдирди. Ўн тилла ваъдаси одамлар орасида тез

тарқалиб, этикдўз Собиргача етиб борди.

94

95

Этикдўз эрталаб таҳорат хонада бир ҳамён топиб

олган эди.

“Эгаси топилгунича сақлаб турай” деб олиб қўйган эди.

Собир ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни сақлаб

юришни ҳуш кўрмас эди. Шунинг учун эгаси топилганини

эшитиб, дарров савдогар томон йўл олди. Ҳамёнини

тезроқ эгасига қайтармоқчи эди.

96

Этикдўз савдогарни топиб, омонатни етказди. Савдогар айёр ва

аҳлоқсиз одам эди. Унинг бу хулқи кўзларида ҳам акс этиб турар эди.

Савдогар ҳамёнини олар- олмас ичидаги олтинларни санади. “1,2,3,4….99,

100”. Ҳамма олтинлар жойида эди. Аммо 10 олтин мукофотни этикдўзга

бергиси келмади.

97

98

Шу заҳоти ақлига бир ҳийла келди. Кир қўллари

билан:

- Ҳой бола, ҳамённинг ичидаги олтинлар тўлиқ эмас

экан. Ҳаққингни келмасдан олиб бўлибсан, деб

олтинларни бермади.

Собир ҳам ғазабланди. Савдогарнинг ўн олтинлари

унга керак эмас эди. Аммо қилмаган иши учун тухматга

учраш кимга ҳам ёқарди?! Собир босиқ, аммо қатъий

оҳангда:

- Амаки, олтинларингиз менга керак эмас. Қилмаган

ишимда мени айблашингиз ҳам тўғри эмас, деб

савдогарнинг устидан қозига шикоят қилди.

99

100

Қози адолатли ва доно инсон эди. Иккала тарафнинг

арзларини диққат билан эшитиб чиқди. Савдогарнинг

ноҳақ эканлигини тушунди. Расулуллоҳнинг гапларини

ҳам эслабди: “Инсонларга рахмат айтмаган Аллоҳга ҳам

шукр қилмайди.” Савдогар топилган олтинлари учун

Аллоҳга шукур қилиш ўрнига 10 олтинни ҳам олиб

қолмоқчи эди. Унинг хасислиги учун ҳам дарс ҳам жазо

бўлсин деб, қози шундай дебди:

101

- Савдогар ҳамёнида 100 олтин ўрнига 90 олтин борлигини, этикдўз

эса 10 олтинни олмаганлигини айтяпти. Икковингизга ҳам ишонаман.

Демак бу ҳамён савдогарники эмас. Эгаси топилгунича шу ерда туради,

деб ҳамённи токчага олиб қўйибди.

Савдогар 90 олтин учун шукр қилмагани сабабли ҳамма

олтинларидан айрилиб қолибди.

102

Кибр бу ҳақни била туриб уни

инкор қилишдир

103

Муҳсин зеҳни ўткир ва одобли эди. Доим китоб ўқиб, илм

олишга интилар эди. Афсуски кутилмаганда жароҳатланиб,

кўзи кўрмайдиган бўлиб қолган эди.

Кўзи кўрмагани учун ҳамма ишларини бошидан

ўрганиши керак эди. Қоронғуликда юришни, ўқишни,

овқатланишни, нарсаларини топишни ва шунга ўхшаш

кундалик юмушларни кўрмасдан қила олишни ўргана

бошлади. Янги ҳаётга мослашиш қийин бўлса ҳам иродасини

йўқотмади. Кўп меҳнат қилди. Аллоҳдан ўтирганда,

турганда, юрганда, ўқиганда ҳар доим ёрдам сўради. Аллоҳ

ҳам унинг дуоларини ижобат қилди. Муҳсин аста-секин

бошқа инсонлар каби яшашни ўргана бошлади. Ҳаттоки

қишлоғидан шахарга ёлғиз ўзи бориб кела бошлади.

104

105

Қуёшли бир кунда, Муҳсин йўлда кетар экан,

қаршисидан Сардор исмли бола чиқиб қолди. Сардор доим

ўзини бошқалардан устунроқ деб билар эди. Шунинг учун

Муҳсинга қараб:

- Муҳсин, сен билан мусобақа ўйнаймизми, деб сўради.

Муҳсин ўйланиб туриб:

- Майли Сардор. Аммо мусобақанинг шартларини мен

белгилайман, деди.

Сардор ҳар қандай шароитда ҳам ютаман деб ўйлади.

Шунга кулиб:

- Истаган шартингни айт, деди.

Ақли бўлган мақтанмайди. Муҳсин ҳам мақтанмади.

Шартларини камтарлик билан бирма- бир айтиб чиқди:

106

107

- Мусобақа шомдан сўнг бўлади. Шу уй бошлаб, ўрмондан

юриб, шахардаги масжидга борамиз, деди.

Сардор ҳамма шартларга кўнди ва ўзиникини қўшди:

- Ютқазсанг, менга нимчангни берасан, деди мазаҳ қилиб.

- Розиман. Аммо сен ютқазсанг менга броил ёзувидаги

ҳадис китобини олиб берасан, деди.

Шундай қилиб иккаласи мусобақа шартларига

келишишди.

108

Шомдан сўнг икки бола ўрмон бўйлаб йўл олдилар. Муҳсин

қоронғуликда юришга ўргангани учун қийналмай йўлда давом

этди. Сардор эса ёруғликда юришга ўрганган, қоронғуликда бу

ўрмондан юришни билмас эди. Йўлда юрар экан, шохларни

босиб, йиқилиб, қурт қумурсқаларни ушлаб-босиб кетаётган эди.

109

Муҳсин масжидга ярим соатда етиб келди. Сардорнинг

келишига эса икки баробар вақт кетди.

Шундай қилиб Муҳсин ғолиб бўлди. Лекин у Сардорни

айбламади. Аксинча, Сардорнинг қўлидан ушлаб, масжидга

бирга киришни таклиф қилди. Сардор Муҳсиннинг таклифини

индамай қабул қилди.

110

Масжидга киришганида бирга намоз ўқишди. Муҳсин

Сардорга ибратли ҳикоялар айтиб берди.

Броил ёзувидаги ҳадис китобини ҳам ўқиб берди. Ҳадисда

“Кибр бу ҳақни била туриб уни инкор қилишдир” деган маънода

ёзилган эди.

111

Сардор бу ҳадисни эшитиб, ўзи ҳақида эшитаётгандай ҳис

қилди. Ўзини ҳамма ишда кучли эмаслигини билса-да,

Муҳсиндан устунман, деб мақтанганини ўйлаб уялди. Хатосини

тушунганидан сўнг Аллоҳга истиғфор айтди.

112