Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb izc zf[zjbfba k z \ rzokzg yrz[ d jkzl - ]zgezj ;mg^zg...

11

Upload: others

Post on 24-May-2020

3 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm
Page 2: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ

Интизор кутилган тонг

Муаллифи Аҳмад Лутфий

«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ

БОШ ТАҲРИРИЯТИ ТОШКЕНТ - 2006

Page 3: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

Л-93

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

таҳрири остида

Наргиза Раҳмат қизи ва Нодирхон Ҳасан

таржимаси

Лутфий Аҳмад Саодат асри қиссалари. — Т.: «Шарқ», 2006. — 3526.

(«Шарқ Юлдузи», 1996 й., 1 —4-сонлар)

Аҳмад Лутфий — ҳозирги замон адиби, тарихчи олим. Биз эътибо- рингизга ҳавола этаётган «Интизор кутилган тонг» қиссаси Саодат асридан ҳикоя қилувчи олти жилдли асарнинг биринчи китобидир. Китоб тўла ҳолида Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғи- лишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини қамраб олади. Худди шу мавзуга бағишланган бошқа асарлардан фарқи — муаллиф аниқ тарихий вокеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирга- нидир. Натижада у ғоят ўқишли чиққан. Бу китобларнинг машҳур бўлиб кетганини шундан ҳам билса бўладики, асар тўрт марта нашр қилингандйр. Иншааллоҳ, сизларга ҳам ёқади, деган умиддамиз.

Ўз.2

© «Шарқ» нашриёт-матбаа акпиядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2006.

Page 4: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

МУАЛЛИФДАН

Саодат йўлининг-энг улуғ ва энг сўнгги раҳбари, Оллоҳ таолонинг энг севгили қули ва элчиси ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам (с.а.в.) жанобларининг гўзал, баркамол, ўрнакли ҳаётларини бу- тун борлиғича айнан тасвирлаш, асҳобининг унга нисба- тан муҳаббатини, вафодорлик туйғуларини мукаммал кўрсатиш, душманларининг кин ва ҳасадга тўла хатти- ҳаракатларини тўласича ифодалаб бериш, фикримизча, ҳеч бир инсоннинг қўлидан келмайди. Масалан, Абу Бакр ҳазратларининг Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) бўлган меҳр-муҳаббати, Абу Жаҳлдаги кин ва ҳасад ум- мон каби чексиз-чегарасиздир. Ҳозирга қадар айтилган гаплар ҳам, айтилажак гаплар ҳам шу уммондан бир неча қатрадир, холос.

Юз йилларча давом этган туссиз, масъулиятсиз ҳаёт, бу ҳаёт ичидаги яхши-ёмон, ибрат олиш мумкин бўлган эътиқод, ахлоқ, одат ва анъаналар... ундан кейин ило- ҳий амр ҳилпиратган Тавҳид санжоғи ва ҳақ билан бо- тил орасида юзага келган буюк кураш...

Қўлингиздаги китобнинг биринчи бўлими Сарвари анбиё жанобларининг (с.а.в.) туғилишдан то нубувват вазифа- сини олгунга қадар кечган ҳаётларини ва ўшандаги жоҳи- лият даврини акс эттиради. Ундан кейинги — нубувват ва рисолат вазифасини олгандан то Парвардигорига қовуш- гунларига қадар ўтган вақт «Саодат даври» дейилади. «Ойдинликлар сари» деб номланган иккинчи бўлим шу даврнинг илк паллаларидан ҳикоя қилади.

Ўйлаймизки, ушбу китобни ўқиганлар орасидан «Пай- ғамбаримизни янада яқиндан танидим, янада кўпроқ се- вадиган бўлдим», дейдиган бирор инсон чиқар ва хузу- ри илоҳийда ҳам шундай шоҳидлик берар. Ана шунда бу китобдан кутилган натижа-мукофотга эришган бўламиз.

Асарнинг бу жилдида пайғамбарлик вазифаси кел- гунга қадар Расулуллоҳнинг муборак исми шарифлари- га «соллаллоҳу алайҳи васаллам» саловоти қўшилмаган. Бирок буни Расули Акрамга нисбатан ҳурматсизлик деб

3

Page 5: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

тушунмаслик керак. Китобда қўлдан келганича ҳурматга риоя килинган.

Бугун ҳам марқади муборакларида самимият ила са- лоту салом айтганларга шаънларига ярашадиган даража- да муомала қилишларига ишонганимиз Расулуллоҳга (с.а.в.) абадиятлар қадар ва олинган нафаслар сонича салоту саломлар айтамиз.

Оллоҳ таоло сари элтувчи ягона саодат ва ҳидоят йўли бор, у ҳам бўлса, пайғамбаримиз (с.а.в.) кўрсатган йўлдир. Инсоният эриша оладиган энг юксак ахлоқ қандай бўлиши лозимлигини пайғамбаримиз (с.а.в.) шахсан яшаб кўрсат- ганлар. Бундан бошқа йўл қидирган кимса бадбахт бўлур. Уни камситган киши дунё ва охиратда хору зор бўлур. Унга қарши чиққанлар алал-оқибат бало-қазога гирифтор бўлур.

У зотга бўлган севги — ибодат, у зотнинг шарафли исмларини зикр этиш — саодат, у кишининг шафоатла- ридан маҳрум қолиш — фалокатдир. У зоти шарифга, у зотнинг йўлларидан юрганларга, у зотга хос уммат бўлиш- га ғайрат қилаётганларға саломлар бўлсин. «Инсон сев- гани билан биргадир» ҳадиси хабар берган саодатга эриш- ганларга салом...

«Бугун бир соатгина Расулуллоҳни уйимда меҳмон қилсам, қандай бахтиёр бўлардим!»

«Дўконимга бораётганимда, олдимда пайғамбаримиз юриб бораётганларини кўрсам, мен ўзим қандай юрган бўлардим?»

«Мен қатнашаётган мажлисда Набийи Акрам жаноб- лари (с.а.в.) ҳам ўтирган бўлсалар, мен ўзимни қандай тутардим?»

«Жаноби Расулуллоҳ яшаган Саодат даврида яшага- нимда, у зотга ҳурматим қандай бўларди?» каби ҳаяжон- ли саволларни ўзига бера олувчи ва буларни азиз умри- да тадбиқ қилиш фурсатини топгувчи, ётарда у киши- нинг севгиси ёди билан уйқуга кетгувчи, уйғонганида у зотнинг гул бўйларини ҳидлаш фикри ила турадиган мўмин- ларга саломлар бўлсин...

Тилим сени сўйласин, қалбим доим сени эсласин, Севгингга тўқнашмаган қалб кўксимда бўлмасин. Мушк таратган тупрогингга юзларимни сурмасам, Исён ила чириган кўзларим юмулмасин.

4

Page 6: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

I

КАЪБА ЙИҚИЛАДИМИ?

Фил ва Абобил қушлари

Эрта тонгдан бери анчагина йўл юриб қўйган лаш- карга ҳароратнинг ошиши туфайли истироҳат берилди. Отлар, туялар қўйиб юборилди. Улови йўқ —яёвлар тўхтаган жойларига чўкиб қўя қолдилар.

Атрофда биронта ҳам тиккайган дарахт ёхуд яшиллик кўринмас эди. Узаниб ётган қум саҳроси ора-сира учрайди- ган кичик тепачалари билан гоҳ баландлашиб, гоҳ иастла- шиб давом этарди.

Феврал ойи охирлаб бораётган эди. Бироқ Арабистон ярим оролида бу ойлар ҳам ёздагидек иссиқ бўлиши ҳақиқатдир.

Мешлардаги сув қон каби илиқ. Бундай ҳавода ҳеч ким илиқ сув ичишни истамайди. Аммо, начора, ичмас- ликдан бошқа чора ҳам йўқ эди.

Аскарларнинг баъзилари чўктирилган туяларга суя- ниб, баъзилари белбоғларини қумга ёйиб, устида ухлаб қолишган. Истироҳат берилгандан кейин уйғоқ бирор кимса қолмаган ҳисоб.

— Тур ўрнингдан, оғайни. — Тинчликми? — Турганингдан кейин биласан. Аскар истамай ўрнидан турди. Ўзига қолса-ку, яна

соатларча ширин уйқусини давом эттирган бўларди. Узун- узун эснади.

— Бу йўл қачон тугайди, оғайни? — Қаердан билай? Абу Риғолдан сўра. — Сабрим тугади... — Менинг ҳам жонимга тегди. Шу пайт юришга буйруқ берилди. Лашкар ортидан

чанг-тўзон қолдириб, Макка томон силжий бошлади. Лашкар орасида тарқатилган гапларга кўра, яна икки

5

Page 7: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

кундан кейин Маккага етиб борилиши керак. Абу Риғол бу окшом Муғаммисга борилажагини, у ердан эса, Макка- га икки қадамлик йўл қолишини сўзларди.

Қоронғу тушгунча давом этган бугунги юриш «Тўхта!» амри билан ниҳоя топди. Юклар туширилди. Чодирлар тикилди.

Абраҳа хизматчисини юбориб, Абу Риғолни чақир- тирди. Абу Риғол Абраҳанинг ҳузурига кириб, ерни ўпди.

— Бу жойнинг номи нима? — Султоним, бу жойни Муғаммис дейишади. — Маккага ҳали узоқми? — Етиб келдик деб ҳисоблайверинг. Бақирсангиз,

овозингиз етади. — Бир кунда етиб бора оламизми? — Бир кунга бормас, етиб келдик ҳисоби, султоним. Абраҳанинг юзида мамнунлик аломатлари пайдо

бўлди. Хизматчисига: — Бу ерда бир неча кун коламиз. Тахтим курил-

син! — деди. Абу Риғолга кетишга изн берди-да, дам олиш учун

тўшагига чўзилди. Ниҳоят, улуғ орзуси амалга ошадиган пайт етиб кел-

ган эди. Хдфталаб юрилган йўллар ахийри поёнига ет- ган, чекилган машакқатларнинг мукофотини олиш соат- лари яқинлашган эди. Ётоғида шундай тотли хаёллар оғушида ором оларкан, шод-хуррамлик билан уйқуга ҳозирланди.

***

Абу Риғол Тоиф шаҳридан эди. Маккадаги муборак Байтни — Каъбани бузиш учун келган Абраҳа лашкари Тоифга ҳужум қилмоқчи бўлиб турганида, бу шаҳарниет оқсоқолларидан Масъуд ибн Муаттиб бошчилигида бир ҳайъат унинг қаршисига чикди:

— Эй Малик, сен вайрон килмоқчи бўлган Байт То- ифда эмас, Маккада. Бизнинг сенга қарши урушадиган кучимиз йўқ. Агар Тоифга ҳужум қилмасанг, сени Мак- кага энг қисқа йўл билан олиб борадиган етакчи бера- миз, — деди тоифликлар.

Абраҳага бу таклиф хуш ёкди. Унинг мақсади ҳам урушиш эмасди. Балки Санъо шаҳрида ўзи курган катисо- га рақиб бўлган ва араблар томонидан эъзозлаб келинган Каъбани бузиш ҳамда Макка халқининг муҳаббатини кали- сога қаратиш эди. Шу сабабли тоифликларнинг таклифини

6

Page 8: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

кабул қилди. Тоифликлар йўл кўрсатувчиликка Абу Ри- ғолни бердилар.

Абу Риғол Тоиф — Макка йўлини беш бармоғидек яхши биларди. Кўп карвонларга йўл кўрсатувчилик қил- ган эди. Бу сафар эса, Каъбани бузиш учун кетаётган лашкарга йўл кўрсатишига тўғри келди...

Ажабо, бу хизмати эвазига нима берар эканлар? Хиз- мат ҳақи масаласида ҳали келишилмаган эди. Ҳақини Абраҳа берармикан ёки тоифликларми?.. Тугашига бир кун қолган бу сафардан яхшигина даромад олишни умид қиларди у.

Балки бир энг зотдор туянинг соҳиби бўлар. Олт- миш минг кишилик лашкарга йўл кўрсатувчилик қилиш чакана хизмат эмасдир ахир!..

Аммо... бу не ҳол? Абу Риғолни тўсатдан чидаб бўлмас бир тутқаноқ тутди. Икки дақиқа мобайнида ич-ичвдан келган қучли оғриқ уни типирчилатиб қўйди ва, ниҳоят, ўтиб кетди. Бу оғриқ яна бир бор рўй берса, Абу Риғол бардош беролмасди.

Турди, ўнгу сўлга юрди. Лашкар сафида келган Маҳ- муд исмли ўргатилган баҳайбат филнинг ёшгга борди. Улуғ ҳайвон хисобланган бошқа филлар бу ҳайбатли филнинг олдида болачасидек кичик кўринар эди. Абраҳа Каъбани мана шу баҳайбат филга буздирмоқчи эди.

Абу Риғол бир неча дақиқа бу филни томоша қилди. Бир парча ҳам булут кўринмаган осмоша бокди. Само- даги беҳисоб юлдузлар унга таниш кўринди. Йиллар давомида карвонларга йўл кўрсатувчилик этган Абу Ри- ғол бу юлдузларга қараб юрар, у юрган йўлларни кеча- лари ана шу юлдузлар ёритиб турар эди.

У яна юрди, чодирга кирди, ўтирди. Қўқкисдан та- ғин ичи санчди. Абу Риғолнинг вужуди шу даражада азоб бериб оғридики, тирноклари билан беихтиёр туп- рокни чангаллаб колди. Кинвдан чиқиб кеиудек бўлган кўзлари, буришган башараси, тишларининг орасида қиси- либ қолган тилини кўрган одам кўрқиб кетган бўларди. Абу Риғол ерда юмалаб, типирчиларди. Бўғзидан ўқтин- ўқтин чикқан бўғиқ инграшларни ухлаб ётганларнинг биронтаси эшитмади. Беш дақиқалар чамаси вақт ўтгач, Абу Риғолшшг ҳаракатлари секинлашди ва, ниҳоят, ву- жуди ҳаракатсиз, тинчиб қолди.

7

Page 9: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

* * *

Эрталаб уйғонгач, юриш тараддудини кўрар эканлар, лашкарга эълон эшиттирилди. Абраҳа- бир кунлик истиро- ҳат берган эди. Сабаб — Каъбага яқинлашиб қолганликла- ри бўлди. Яхшилаб дам олингач, сўнгра Каъбага ҳужум ктглиниши билдирилди. Ўрнидан турганлар яна такрор ётди- лар. Тоза ҳаводан симириб, ҳамроҳлар ўзаро суҳбатга бе- рилдилар.

* * *

Абу Риюлшшг нонуштасини келтирган одам унинг ҳали ҳам ўрнидан турмаганини кўрди. У юзтубан ётар, қўли нарирокдаги бир нарсани олмоқчи бўлгандек узалган эди. Келган одам уни уйғотмоқчи бўлди:

— Ўлганмисан нима бало, тур, эй Абу Риғол! Абу Риғолнйнг танаси қимирламасди. Аскар ҳайрон

бўлди. Сўнгра бақира кетди: — Ўлибди, ўлибди! — Ким ўлибди? — Абу Риғол ўлибди, — дея титрарди ҳалиги аскар. Бир соат ичида олтмиш минг кишилик бутун лашкар

бу нохуш хабардан воқиф бўлди. Абраҳа нонуштасини битиргач, хизматкори унинг қуло-

ғига пичирлади: — Нима, Абу Риғол ўлибдими? Абраҳа ишонмади: — Алжирама, кечгача олдимда эди-ку?! — Султоним, ўлганлиги аниқ. — Бориб ўзинг кўриб кел-чи. Бўлар-бўлмас миш-

мишларга ишонаверасанми? Хизматчи чикди. Қайтиб келиб, биргина сўз айтди: — Ўлибди. Абраҳа «бўлиши мумкин» дегандек, бошини қимир-

латди ва: — Зотан, биз ҳам қарийб Маккага келдик. — Сўнгра

буюрди: — Чуқур қазиб, ўликни кўминглар! Абраҳа филбон Асвад ибн Мақсудии чақириб, унга

бир неча суворий берди ва Маккага жўнатди. Асвад Макка томонга бориб, у атрофдаги туяларни ҳайдаб кел- тирди. Бу туялар орасида Макка раиси Абдулмутталиб- ншгг икки юз туяси ҳам бор эди.

8

Page 10: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

* * *

Макка халқи Муғаммисда тўхтаган катта лашкарнинг

даҳшатидан ўзини йўқотиб қўйди. Шақар катталари Аб- дулмутталиб раислигида «Доруннадва» деб аталадиган жойда мажлисларини ўтказдилар. Бу қадар катта лаш- карга қарши урушмоқ ўлим билан баробардир, дедилар. Абдулмутталиб йиғилган маълумотларни мажлис аъзола- рига етказди. Мажлис аъзолари лашкар қўмондони би- лан учрашишга қарор қилдилар.

Шу орада «Доруннадва»га Абраҳанинг элчиси келти- рилди.

— Макка раиси ким, мен у билан кўришмокчиман, — деди элчи.

Йиғилганлар Абдулмутталибга қарадилар. Элчи унга: — Яман ҳукмдори Абраҳа сен билан кўришмоқчи, —

деди. — Мақсади нима? — Ҳукмдор: «Мен .сизлар билан уруш қилгани кел-

ганим йўқ. Фақатгина шу Байтни бузмоқ учун келдим. Агар бизга қарши чиқмасаларингиз, мен ҳам қонларин- гизни тўкмайман», деяптилар.

Абдулмутталиб қарорни айтди: — Бизнинг ҳам сизлар билан жаш қилиш ниятимиз

йўқ. Кучимиз ҳам етмайди. Урушиш учун сабаб ҳам йўк.

— Ундай бўлса, ҳукмдорим сени кутмоқда. — Қани, бошла. Абдулмутталиб ёнига икки ўғлини олиб, ҳабаш лаш-

кари томон йўл олди. Абдулмутталиб Абраҳанинг чодирига кирди. Абраха умрида бундай одамни кўрмаган эди: Абдул-

мутталиб узун бўйли, ғоят хушфеъл, юзидан нур ёғилиб турарди. Подшоҳ бирдан юрагининг тез ура бошлагани- ни ҳис этди. Бу одамга оддий кишилар билан гаплаш- гандек муомала қила олмасди. Тахтидан тушди. Ерга ўтирди. Абдулмутталибни ёнига ўтқазди. Таржимон во- ситасида сўради:

— Мендан нима истайсан? — Одамлариш олиб кеттан икки юз туям қайтариб

берилишини истайман. Абраҳа бу жавобдан ҳайрон қолди. Яна бир бор Аб-

дулмутталибга бошдан-оёқ разм солди. Бирор камчилик тополмади. Эшитган сўзлари бу инсоннинг сўзлари эканли-

9

Page 11: Á¤½ª¤Ã - kitobsevar.uz · ehabfeb]bgb iZc Zf[Zjbfba k Z \ rZokZg yrZ[ d jkZl - ]ZgeZj ;mg^Zg [hr Z c e b^bj]Zg dbfkZ [ Z^[Zol [ emj Mgb dZfkbl]Zg dbrb ^mgz \Z hobjZl^Z ohjm

Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasihttps://kitobxon.com/oz/asar/824 saytida.

Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версиясиhttps://kitobxon.com/uz/asar/824 сайтида.

Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можнонайти на сайте https://kitobxon.com/ru/asar/824