№41 2014 йил декабрь

16
The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 19 декабрь, № 41 www.vatandosh.uz Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050 Ватандошлар “Бухорий“ жамғармасини тузди 2-бет Нью-Йоркдаги «Ватандош» Ўзбек-Америка фе- дерациясида Ўзбекистон элчихонаси ва косулли- ги вакиллари ҳамда фуқаролар ўртасида учрашув бўлди. Унда фуқаролар паспорт алмаштириш ва бошқа консуллик хизматлари бўйича маълумот олиш имкониятига эга бўлди. Элчининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов, консул Сирожиддин Яхшиликов ва Зафар Қаюмов фуқаролар саволла- рига жавоб берди. Фуқаролар билан учрашув 16-бет Америка мактабида Ўзбекистон кунлари “Google Translate“ ўзбекча гапира бошлади Аlhambra шаҳридаги “Oneonta Montessori” боғча-мактабида “Ўзбекистон маданияти куни” ўтказилди. Унда Ўзбекистон ҳақида кичик америкаликларга маълу- мот бериш вазифаси ме- нинг набираларим – олти ёшли Кўҳинур ва Темур Маликларнинг зиммасига юкланибди. 12-бет Ҳозирда ўзбек ти- лидан бошқа тилларга, шунингдек, бошқа тил- лардан ўзбек тилига сўзларни ўгириш мумкин. Аммо, ижтимоий тармоқ вакилларининг айти- шича, ҳали бу хизмат мукаммаллаштирилиши керак бўлади. Чунки ай- рим гаплар бузиб таржи- ма қилинмоқда. 5-бет

Upload: vatandosh

Post on 07-Apr-2016

267 views

Category:

Documents


1 download

DESCRIPTION

 

TRANSCRIPT

Page 1: №41 2014 йил декабрь

The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 19 декабрь, № 41

ATANDOSHVwww.vatandosh.comwww.vatandosh.uz

Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050

Ватандошлар “Бухорий“ жамғармасини тузди2-бет

Нью-Йоркдаги «Ватандош» Ўзбек-Америка фе-дерациясида Ўзбекистон элчихонаси ва косулли-ги вакиллари ҳамда фуқаролар ўртасида учрашув бўлди. Унда фуқаролар паспорт алмаштириш ва бошқа консуллик хизматлари бўйича маълумот олиш имкониятига эга бўлди. Элчининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов, консул Сирожиддин Яхшиликов ва Зафар Қаюмов фуқаролар саволла-рига жавоб берди.

Фуқаролар билан учрашув

16-бет

Америка мактабида Ўзбекистон кунлари “Google Translate“ ўзбекча гапира бошладиАlhambra шаҳридаги

“Oneonta Montessori” боғча-мактабида

“Ўзбекистон маданияти куни” ўтказилди. Унда

Ўзбекистон ҳақида кичик америкаликларга маълу-мот бериш вазифаси ме-

нинг набираларим – олти ёшли Кўҳинур ва Темур

Маликларнинг зиммасига юкланибди.

12-бет

Ҳозирда ўзбек ти-лидан бошқа тилларга, шунингдек, бошқа тил-

лардан ўзбек тилига сўзларни ўгириш мумкин.

Аммо, ижтимоий тармоқ вакилларининг айти-шича, ҳали бу хизмат

мукаммаллаштирилиши керак бўлади. Чунки ай-

рим гаплар бузиб таржи-ма қилинмоқда.

5-бет

Page 2: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH2 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Бир неча йилдирки Аме-рикада истиқомат қиламан. Мана шу вақт мобайнида: «хорижда ўқиш, яшаш, ўзини ўнглаб олиш ҳар кимга эмас экан” – деган хулосага келдим.

Бу билан ўзимизни устун қўйиб бошқаларни пастга уриш ниятимиз йўқ. Аксинча, миллат, халқ, айрим юртдош-ларимизнинг хориждаги тақдирига на-зар ташлаш билан бошқаларни ўйлаб кўришга чорлашдир. Нью-Йоркда таш-кил қилинган “Ватандош” Ўзбек-Америка жамиятида АҚШга ташриф буюрган ва-тандошларимиз билан ишлаш жараё-нида айримлар томонидан қўйилаётган хатоларнинг бутун бир миллат учун қимматга тушаётганлигини англадим.

Гоҳида АҚШнинг машҳур газета, жур-нал ва телеканалларида қулоғимизга таниш исмларни тез-тез эшитиб, ўқийдиган бўлиб қолдик. Афсуски бу исм-шарифлар фахрланадиган даража-дамас, аксинча уялтирадиган.

“Биз ўзи қаерга кетаяпмиз?” деган саволни ўзимизга ўзимиз берадиган даражада, том маънода салбий томон-дан ишлатилмоқда. Хўш, АҚШга яшаш учун келаётганлар ва келганлар асли-да “бегона юртда яшашга мослашишга тайёрмизми?” деган саволни ўзларига беришаяптими? Яшаётганлар қай да-ражада ўзлари режалаштирган, орзу қилган ҳаётга эришаяпти?

Келинг, айрим муаммоларга тўхталиб ўтсак:

Биринчидан. Ҳозирда юртимизнинг айрим вилоятларидан, халқ тилида “Грин-карта” лотереяси ютиб, АҚШга ке-лиш урфга айланди. Айниқса, эндигина касб-ҳунар коллежини битирган қиз ва йигитлар орасида кўпчилик ютмоқда. Бу ютуқдан шошиб қолган ота-оналар ғолиб бўлган фарзандини, керак бўлса, бир ҳафта ичида тўй қилиб эрли ёки хотинли қилиб қўймоқда. Аслида оила қуриш шунчалик осон ва арзон ишми? Бир-бирини ҳали яхши танишга улгур-маган, ўрганмаган икки ёш тўйдан 2-3 ой ўтар ўтмас, Америкага келмоқда. Ўзбекистонда янги қурилган оила кат-талар, қайнота-қайнона назорати ости-да ўтадиган тўйдан кейин оёққа туриб олгунга қадар бўлган вақт, Америкада уларнинг назоратисиз ўтмоқда. Янги келган, инглиз тилини билмайдиган, Америка шароитидан бехабар ёш эр-хотин ўзини пул ишлаш мақсадида ишга

урмоқда. Пул ишлаш, ортиқча муаммо туғдирмаса, албатта, яхши. Америка шароитида оилада эр-хотин одатда тўлиқ вақт, яъни ҳар куни 8 соатдан 12 соатгача тартибда ишлайди. Иш-уй, уй-иш тартибига тушган. Юртимиздагидай қўшни, танишлари билан ҳангома қилиш имкони бўлмаган одамда, албатта, туш-кунлик кайфияти ҳукм суради. (инглиз тилини билмагач қийинда гаплашиш). Ўзбекистонда хотини ишламаган айрим эркаклар, Америкада иш бошлаган хо-тининг кун бўйи ишда бўлишини ҳазм қилолмаётган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Иккинчидан. Халқимизда “Кўрмаганнинг кўргани қурсин» деган нақл бор. Ушбу нақл Америкада ишлаб 3-4 сўм пул топиб босар-тусарини бил-май қолган айрим юртдошларимизга нисбатан тез-тез ишлатилиб турибди. Пул топган аёлнинг ўз эрини менсимас-лиги, аксинча ‘”бой” эрнинг ўз хотинини менсимасдан эътибор бермай қўйиш ҳолати ҳам учраб турибди. Натижа-да эътибор талаб, эр ёки хотин учинчи бир одамдан эътибор кутмоқда. Бу эса рашкнинг уйғоношига, оилада кўплаб жанжаллар бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирда оилавий жанжаллар учун по-лиция идорасидан судгача қатнаётган эр-хотинларнинг бизга ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳолатлар кундан кун-га кўпаймоқда. Уйида жанжал пайти-да хотини ёки қўшнисининг полицияга қўнғироқ қилиши натижасида бир неча кун «ўтириб» чиқаётган, кейин эса ажра-шиб кетаётган оилалар мавжуд.

Учинчидан. Ижтимоий тармоқлар facebook, odnoklassniki, whatsapp, tango сингари яна алламбало номлар ости-даги технология меваларидан фой-даланиш ҳам эр-хотин ўртасида жан-жал келиб чиқишига, ажрашишларга сабаб бўлмоқда. Бу каби ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишнинг са-баби АҚШда чекланмаган интернетнинг арзонлиги ва аввал, бундай имкониятга эга бўлмаган айрим ёшларнинг ижтимо-ий тармоқларни ишлатишга муккасидан кетганлигидир.

Тўртинчидан. Ёш оилаларнинг тез, осонликча ажрашиб кетаётганлиги-нинг сабаби қўл ураётган хатоларининг ҳуқуқий оқибатларини тушуниб етмасли-ги ҳамдир. Масалан Америкада Domestic Violence (оилавий зўравонлик) катта бир тизим мавжуд. Бу тизим айнан Амери-ка фуқаролик суди тизимидан эр-хотин, қариндошларнинг ўртасида жанжаллар-нинг кўп учраши натижасида алоҳида

тизим сифатида ажратилгандир. Ҳозирда “оилавий зўравонлик” билан судга иши тушаётган юртдошларимиз жуда кўп. Суд томонидан эр ёки хотинга нисбатан “оилавий зўравонлик” бўйича чиқарилган ҳукмнинг айрим қисмлари бузилса эр ёки хотин АҚШ ҳудудидан депортация қилиниши қонунда назарда тутилган. Бу каби қоидаларни билма-ган айрим юртдошларимиз осонликча ҳуқуқбузарлик содир этмоқда.

Бешинчидан. Айрим эр-хотинлар би-ровларнинг гапига учиб эри ёки хотини-ни полицияга арз қилиб топшираётган ҳолатлар жуда ачинарли. Сиз вояга ет-ган, ақли ҳуши жойида одам бўлсангиз, ҳар бир қилаётган ишингиздан ол-дин ўйлаб кўринг. Хўш, 911га қўнғироқ қилдингиз, эр ёки хотинингизни олиб кетди. Кейин-чи? Кейин нима бўлади. 911 га умуман мурожаат қилманг, де-ган фикрдан йироқмиз. Агарда хафли ҳолат бўлса, албатта, мурожаат қилиш керак. Лекин арзимаган нарса учун қилиб судлашишгача бориш бу мил-лий қадриятларимизга мос эмас. Қачон эшитгансиз: қишлоғингизда фалончи хо-тин эрини полицияга топширибди деб? Агарда келажакда шу одам билан яшаб кетиш умиди бўлса, ҳар томонлама ўйлаб кўриш керак.

Хулоса ўрнида, ҳурматли юрт-дошлар, Америкага келишдан олдин маданияти, урф-одати, тили, ижти-моий жабҳалари юртимиздикидан фарқ қиладиган бегона юртда яшашга қанчалик тайёрсиз? Янги келиб оёққа туриш тараддудида юрган ёш оила-лар тушкунлик кайфиятидан чиқиб тил ўрганиб, миллий маданиятимизни унут-маган ҳолда мазмунли ҳаёт қуришга тай-ёрмизми, деган саволни бериб кўришса мақсадга мувофиқ бўларди. Хорижда содир этилган ҳар қандай қонунбузарлик юртимиз Ўзбекистон номига салбий таъсир қилади. Сизу биз мамлакати-миз номини қора қилишга ҳаққимиз йўқ, аксинча унинг тақрқааиётига ҳисса қўшишимиз ҳар биримиз учун фарздир. Шундай экан тил ўрганиб, билим олиб, миллий маданиятимизни унутмаган ҳолда яшаш оёққа туриш муҳим вазифа-дир. Ўзбекистонликлар доимо пул топиб ҳайр-эҳсон қилиб тўйлар қилиб фарзанд тарбияси билан шуғулланиб келган ва бу ҳолатлар бизга ярашган. Шуни давом эттириш барчамизга насиб этсин!

Дилшод ЗОКИРОВ,Нью-Йорк шаҳри

Vol. 41 Friday, December 19, 2014

Publisher: Farhod Sulton

Editor-in-Chief:Behzod Mamadiev

Managing Editor:Shohruh Kenjaev

Deputy Editors: Murod Gafurov

Nilufar Salimova

Board Members: Jo’ra Bo’tako’z

Narhudja SadikovAbdulmalik Ahmedov

Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov

Asqar UbaydullaevMansur Jumaev

Partner Organization:Vatandosh

Uzbek-American Federation

Editorial and Executive office:

2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235

Phone: 212-372-3050Web: www.vatandosh.uz

Email: [email protected]

All materials in this newspaper have been

copyrighted and are the exclusive property of

Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the

due consent of the publisher.

The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the

editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements

and products and establishments advertised in

Vatandosh.

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА:Биз билан ижодий

ҳамкорлик қилишни ис-тайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми?

Ижодий ишларин-гизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни [email protected] орқали биз-га йўлланг.

Америкада яшаб кетишга тайёрмизми?

Page 3: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH 3№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЯНГИЛИКЛАР

Ислом Каримов элчи Жорж Крол ишини

юқори баҳолади

Ўзбекистон Республикаси Пре-зиденти Ислом Каримов 15 декабрь куни Оқсаройда Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мух-тор элчиси Жорж Кролни мамла-катимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди.

Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди. Ислом Каримов Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда изчил ривожла-наётганини таъкидлади. Президент элчи Жорж Кролнинг мамлакатлари-миз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Америкалик дипломат са-мимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билди-риб, Ўзбекистондаги фаолияти да-вомида муҳим сиёсий воқеалар, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги самарали ўзгаришлар гувоҳи бўлганини таъкидлади. Булар Ўзбекистонни халқаро миқёсдаги ишончли ва истиқболли шериклар қаторига олиб чиқмоқда.

АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистондаги диний

ташкилотлар билан мулоқот олиб борди

АҚШ Давлат котибининг Жа-нубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бюросининг дин эркинлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Самир Ҳусайн декабрь ойининг бо-шида Ўзбекистонга ташриф буюр-ди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси хабар тарқатди.

Ташриф Ўзбекистон Республи-каси Ташқи ишлар вазирлиги та-клифига биноан амалга оширилди. Самир Ҳусайн ўз ташрифи доира-сида Ўзбекистондаги диний ташки-лотлар раҳбарлари билан учрашув олиб борди. Хусусан, у Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари ўринбосари Абдулазиз Мансуров билан учрашди.

Самир Ҳусайн, шунингдек, Пра-

вослав черкови, Католик черкови, Арман апостол черкови, Тошкент-даги яҳудийлар диний жамиятининг Яҳудийлар синагогасида бўлишди.

АҚШ Давлат департаменти Бу-хородаги муқаддас қадамжойларда ҳам бўлди.

АҚШ армиясида ўз жонига қасд қилганлар сони

урушда ҳалок бўлганлар сонидан ошиб кетди

АҚШ ҳарбийлари урушда нобуд бўлгандан кўра кўпроқ ўз жонига қасд қилиш орқали ҳалок бўлар экан. 2004-2011 йилларда АҚШ ар-миясида ўлимлар рўйхатида асо-сан урушда ҳалок бўлганлар етак-чилик қилган бўлса, 2012 ва 2013 йилларда бу борада суицид, яъни ўз жонига қасд қилганлар етакчилик қилмоқда.

Бу ҳақда Пентагоннинг ойлик журналида чоп қилинган мақолада маълумот берилган. Сўнгги икки йилда суицид уруш, саратон, юрак хуружи, қотиллик, йўл-транспорт ҳодисалари сингари ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида етакчи сабабга айланди. Сўнгги икки йил-да содир бўлган ҳар ўнта ўлимнинг 3 таси айнан суицид орқали содир бўлган.

Транспорт авариялари армияда ўлимлар орасида 2008 йилда бу борада етакчи сабабга айланган эди. 2005-2010 йилларда юз бер-ган ҳар 3 ўлимнинг биттаси, 2007 йилда эса 46 фоиздан ортиғи Ироқ ва Афғонистондаги уруш сабаб юз берган.

9 сентябрь воқеаларидан сўнг Ироқ ва Афғонистонда 6800 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу даврда 3 минг нафардан ортиқ ҳарбий хиз-матчилари ўз жонига қасд қилган.

Бухорода янги қуёш энергияси станцияси

қурилади

Италиянинг MyEnergy Spa ком-панияси Бухорода қуввати 2 МВт бўлган фотоэлектрик станциясини барпо этади. У Бухородаги Қандим конлари гуруҳини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

Компаниянинг расмий сайти хабар тарқатишича, фотоэлек-трик станцияси лойиҳасини иш-лаб чиқадиган ҳамда барпо эта-диган компания кон ҳудудида 8 мингга яқин модуллар қуриш бўйича халқаро тендерда ғолиб бўлган. Ушбу тендер Россиянинг “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилган.

Лойиҳа ҳақида бошқа маълу-мотлар келтирилмаган. Яна шу нарса қайд этилганки, компания Самарқанд вилояти қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектрик станцияси қурилиши бўйича тен-дерда ҳам иштирок этмоқда.

Пастдарғом тумани “Торариқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 гектар ер майдони-да мазкур йирик иншоот ишга туш-гач, йилига 192 миллион кубометр табиий газни тежаш имконияти юза-га келади.

Айрим манбаларга кўра, Ўзбекистонда яна учта қуёш электр станцияси барпо этилади. Ушбу истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун жойлар аниқланган. Унга кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Сурхондарёнинг Шеробод ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманларида барпо этилади. Айни пайтда мамлакатдаги энг катта қувватга қуёш станциясини Наво-ий вилоятининг Кармана тумани-да барпо этиш кўзда тутилмоқда. Унинг қуввати тахминан 130 мега-ватт бўлади.

Америкада ўзбекистонликлар учун

танишув сайти ишга тушди

“Сайт ҳозирда АҚШда истоқомат қилаётган ва Ўзбекистонда тарбия топган қизларга уйланмоқчи бўлган ватандошларимиз илтимосига кўра яратилган. Бу ҳақда Kun.Uz хабар тарқатди.

Унда айтилишича, meetmeuz.com – бу сайт ўз севган инсонингиз-ни ернинг исталган қисмида туриб топиш ҳамда бахтли оила қуриш имкони беради.

Ҳар бир фойдаланувчи сайт ад-министратори томонидан текши-рилади. Барча фойдаланувчилар ҳақиқий ва оила қуришга тайёр ин-сонлар.

Фойдаланувчи сайтда кирганини кўриши мумкин бўлган фойдала-нувчилар гуруҳини танлаш имкони-га эга.

Сайтда кўплаб қулайликлар бор. Тез орада эса сайтнинг мобиль кўриниши тақдим этилади.

Нью-Йоркда “Бухорий” жамғармаси тузилди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар йиғилиб, “Бухорий” жамғармасига асос солди. Янги жамғарма қошида йиғилган маблағлардан миллий-маданий мазмундаги тадбирлар ва хайрли ишларни амалга оширишга келишиб олинди.

Шунингдек, Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳарчасида ўзбекистонликлар учун масжид ва маданий марказ очиш масаласи ўртага ташланди. Йиғилганлар бу фикрни қўллаб-қувватлаб, масжид учун маблағ йиғишга келишиб олди. Масжид ватандошлар учун турли тадбирларни ўтказувчи маданий марказ вазифасини ҳам ўтайди.

Масжидга ўзбекистонлик имом тайинланиб, жума намози маъруза-лари ўзбек тилида олиб борилади.

Марҳумлар хотирланди

Тошкентнинг Волгоград мемо-риал мажмуасида 3 декабрь — Номаълум аскар куни муносабати тантанали гулчамбар қўйиш маро-сими бўлиб ўтди. Ушбу сана жорий йилдан Россияда расмий сана си-фатида нишонланади.

Хабарларда қайд этилишича, 3 декабрь санаси бежиз танланма-ган. Чунки 1966 йили худди шу куни фашист қўшинларининг Москва остонасида тор-мор келтирилгани-нинг 25 йиллиги муносабати Ленин-град шоссесининг 41-километрида жойлашган номаълум аскар хоки Кремль ёнидаги Александр боғида дафн этилади.

Хотирлаш маросимида Россия элчиси В. Тюрденев ва бошқалар иштирок этган. Тадбирда ёшларга ушбу сананинг тарихи ҳақида маъ-лумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон урушида жами 1,5 миллион нафар ўзбекистонлик иштирок этган, улар-дан 450 минг нафари ҳалок бўлган, 130 минги бедарак йўқолган.

«Vatandosh»

Page 4: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH4 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Америкадаги бир қатор жамиятлар вакиллари Ўзбекистон сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Хусусан, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси Президенти Борис Қандов, Туркистон — Аме-рика жамияти раиси Абдул-

ла Хўжалар шу кунларда Ўзбекистонда парламент сайловларини кузатишмоқда. Абдулла Хўжа Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ҳам учрашди.

Улар, шу жумладан, ЎзА мухбирларига ҳам интервью беришди.

Абдулла Хўжа (АҚШ):

– Ўзбекистон сайлов жа-раёни изчил такомиллашиб бормоқда. Юртингизда Қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш борасида амалга оширила-ётган кенг қамровли ишлар ўз самараларини бераётир. Кўплаб мамлакатлар бу бора-да Ўзбекистондан ўрнак олса арзийди.

Ўзбекистон Экологик

ҳаракатининг фаолияти, унинг аъзоларига Олий Маж-лис Қонунчилик палатаси-даги 15 депутатлик мандати берилгани эътиборга молик. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммолар-га қарши курашиш, аҳоли саломатлигини яхшилаш иш-

ларини янада такомиллашти-ришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда амалга оши-рилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, халқ фаровонлигини юксал-тириш йўлида олиб борила-ётган ислоҳотлар самарала-ри кишини лол қолдиради.

Борис Қандов (АҚШ):

– Ўзбекистон мустақиллик йилларида барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга кирит-ди. Халқ фаровонлиги мутта-сил ошиб, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда. Бу Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўлининг ғоят тўғри ва ҳаётий эканидан далолат беради. Ўзбекистонда де-мократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини

барпо этиш борасида амал-га оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига оид ҳужжатлар билан танишиб, бу борадаги барча саволларимга тўлиқ жавоб топдим. Мамлакатин-гизда сайлов тизими ва уни ўтказиш жараёни тобора тако-миллашиб бораётгани, қонун устуворлигини таъминлаш ва адолат тамойилларига риоя қилиш борасида олиб бори-лаётган ишлар юксак самара-лар бераётгани алоҳида эъ-тиборга лойиқ. Ўзбекистонда сайловчилар учун барча қулай шарт-шароит яратил-ган. Депутатликка номзодлар орасида ёш авлод вакиллари кўплиги диққатимни тортди. Бу мамлакатингизда ёшлар-га қаратилаётган улкан эъти-бордан далолатдир.

Америкадаги миллий жамият вакиллари Ўзбекистон сайловини кузатмоқда

Америкада Orion космик кемаси 4 соату 20 минутлик синов парвози-дан сўнг АҚШ Ғарбий қирғоғи ёнида Тинч океанига келиб тушди.

Бу ҳақда NASAнинг расмий твит-тери хабар тарқатди. “Сувга келиб қўнди! Orion Марсга йўлимизда муҳим қадамни ташлади”, дейила-ди агентлик хабарида. Яқин кунлар-да космик кема сув тубидан олиб чиқилади.

Кўп марта ишлатишга мўлжалланган Orion фазо кемаси NASA буюртмасига биноан Lockheed Martin компанияси томонидан иш-лаб чиқилган. Жума куни тонгда илк фазо кемаси учувчисиз парвозни амалга оширди.

Orion бу турдаги миссиялар-нинг бирмунча хавфли синови-дан муваффақиятли ўтди. У Ердан муваффақиятли қўзғалди, атмосфе-ранинг қалин қобиғига кира олди, шунингдек, экипажни Ернинг ради-

ация қобиғи шароитида ҳимоя қила олиш имкониятини намойиш этди, янги парашют тизими ва экипажни авария ҳолатида эвакуация қилиш тизими ҳам синовдан ўтказилди.

Космик кема парвози 5800 кило-метр баландликни, яъни Халқаро космик станцияси орбитасидан 15 баравар юқорини ташкил қилди. Бундай масофадан қайтишда атмос-ферага киришда 2000 минг градус ҳароратга чидашга тўғри келади.

Шуни қайд этиш керакки, Orion Америкада ўз бортида олти нафар фазогирни жойлаган ҳолда Ер орби-тасини тарк этишга қаратилган 1972 йилдаги Apolla лойиҳасидан сўнг илк лойиҳа ҳисобланади.

Синовдан сўнг 2018 йилда Ойга, 2021 йилда Марсга парвозни амалга ошириши мўлжалланмоқда.

Экспертлар фикрича, бу синов космик тадқиқотлар тарихида янги саҳифа очади.

Инсонни Марсга олиб чиқадиган космик кема

синовдан ўтди

Қозоғистоннинг “Қизилўрда — Павлодар” трассасида куч-ли совуқдан 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қутқарилган.

Бу ҳақда Караганди вило-яти ички ишлар департамен-тига таяниб “Казахстан-ново-сти” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

“Караганди вилояти ички ишлар департаменти йўл-транспорт полицияси бата-льони экипажи томонидан “Мерседес” автобуси йўлда туриб қолгани аниқланди. Унда Ўзбекистон Республикасининг 54 нафар фуқароси ҳамда 2 на-фар ҳайдовчи бўлган. Автобус Новосибирскдан Тошкентга ке-

лаётган бўлган”, дейилади ха-барда.

Полициянинг хабар бери-шича, автобус йўлда бузилиб қолади. Ҳайдовчилар икки соат давомида автобусни со-злашга ҳамда двигателни ишга туширишга ҳаракат қилади. “Йўловчилар музлай бошлаша-ди. Полиция саъй-ҳаракати би-лан йўловчиларнинг аксарияти эвакуация қилинади ва бошқа транспорт воситалари билан энг яқин овқатланиш жойигача етиб олишади”, дейилади ха-барда.

Йўловчилар ва ҳайдовчилардан ҳеч ким зарар кўрмади.

Қозоғистонда совуқда қолиб кетган 54

нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Page 5: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH 5№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Google Translate хизмати тиллари рўйхатига ўзбек тили ҳам қўшилди.

Ҳозирда ўзбек тилидан бошқа тилларга, шунингдек, бошқа тил-лардан ўзбек тилига сўзларни ўгириш мумкин. Аммо, ижтимоий тармоқ вакилларининг айтишича, ҳали бу хизмат мукаммаллаштири-лиши керак бўлади. Чунки айрим гаплар бузиб таржима қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил-нинг январь ойида Google Translate рўйхатида ўзбек тили пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида Google компанияси маълум қилган эди. Компаниянинг расмий сай-тида кўнгиллиларни жалб қилиш бўйича эълон пайдо бўлганди. Унда автоматик таржима учун тегишли тизимни яратишга ёр-дам бериш учун ўзбек ёки бошқа тилда сўзлашувчиларни таклиф

қилишган.Ўзбек тили билан бирга, сайтда

Марказий Осиёнинг бошқа мамла-катлари тиллари — қозоқ, тожик ва туркман тиллари ҳам пайдо бўлди.

Google эълонида, жумладан, шундай дейилади:

“…Сиз тилингизни Google Translate қўллаб-қувватлашини хоҳласайсизми? Тилингиз аллақачон қўллаб-қувватланса-да, таржима сифатини янада яхшилашни хоҳлайсизми? Сиз кўнгилли равишда ёрдам бериш-га қизиқасизми? Унда, илтимос, бизга хабар беринг, биз Сиз билан боғланамиз…”

Google билан ҳамма ўз ёрда-мини таклиф қилиш мақсадида боғланиши мумкин. Бунинг учун компаниянинг расмий сайти-даги анкетани тўлдириш талаб қилинади.

Алишер Усмонов Нобель мукофоти медалини сотиб олди

Асли Ўзбекистондан бўлган росси-ялик миллиардер Алишер Усмонов америкалик биолог-олим Жеймс Уот-сонга тегишли бўлган нуфузли Но-бель мукофотининг олтин медали-ни Christie’s аукциони орқали харид қилди.

BBC’нинг хабар беришича, бизнесмен ушбу медалга 4,8 миллион (4,1 миллион доллар ме-даль нархи ва комиссия) доллар тўлаган. Маъ-лум бўлишича, олим ўз ишчанлик обрўсини ти-клаши учун маблағ керак бўлгани боис медални сотувга қўйишга мажбур бўлган. Гап шундаки, унинг ирқ масаласидаги фикрлари оммавий ах-борот воситалари томонидан жиддий танқидга учраган ва унинг ишчанлик обрўсига путур етган. Хабарда қайд этилишича, шу пайтга қадар та-рихда лауреат ҳаётлигида мазкур нуфузли муко-фот сотувга қўйилмаган эди.

“Мен етук олим ўз ютуқлари учун қўлга кирит-ган мукофотни сотишга мажбур бўлишини қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Уотсон жано-бларининг ишлари менинг отам ўлимига сабаб бўлган саратон хасталигига қарши курашишда тадқиқотларга йўл очган. Мен учун маблағим илмий тадқиқот учун йўналтирилиши, мукофот эса унга муносиб кўрилган инсон қўлида қолмоғи муҳимдир”, деб фикр билдирди Алишер Усмо-нов.

Олимнинг қайд этишича, 2007 йилда берган интервьюларидан бирида турли ирқдаги шах-сларнинг жисмоний ва интеллектуал ривожлани-ши турли бўлиши ҳақидаги фикрлари оммавий ахборот воситаларида кескин танқидга учрайди.

Уотсон 1967 йилда Морис Уилкинсон ва Фрэнсис Криклар билан бирга ДНК тузилмасини очганлиги учун олган. Уотсон аукциондан келиб тушган маблағнинг бир қисмини унга билим бер-ган олий таълим муассасаларига ҳомийлик ёр-дами сифатида ўтказиб бермоқчи.

“Google Translate” ўзбек тилида гапира

бошлади

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ўзбекитсон би-лан эркин иқтисодий зона ташкил қилиш бўйича маслаҳатлашув ўтказади.

Бу ҳақда Владимир Путин Тош-кентда Ислом Каримов билан уч-рашувлари якуни асосида маълум қилган.

“Биз Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртаисда эр-кин савдо зонаси тўғрисида шар-тнома имзолаш эҳтимоли бўйича маслаҳатлашувларни бошлашга ке-лишиб олдик”, деди Владимир Пу-тин.

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси билан Рос-сия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро ко-миссиянинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Россия бозорига киришда божларнинг ба-ландлигини айтиб ўтган эди.

“Бизнинг Қозоғистонга экспорт қилаётган мева-сабзавотларимиз жорий йилда 10 фоизга кўпайди, аммо Россияга экспортимиз шун-ча миқдорда пасайди. Бу Божхона иттифоқи аъзолари эга бўлган бож-хона имтиёзларига эга эмаслиги са-бабли юз бермоқда”, деди Азимов.

Унинг сўзларига кўра, бу савдо-да шаффоф бўлмаган, “яширин” схемаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Чунки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Божхона иттифоқига аъзо мамлакатларнинг биттасига олиб кирилади ва у ердан ушбу мамлакат маркаси остида реэк-спорт қилинади.

“Россия билан мева ва сабза-вот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри импортни йўлга қўйиш мумкин. Бунинг учун ушбу маҳсулотларни етказиб бериш учун тарифларда преференция-лар бериладиган бўлса, реэкспорт четга чиқариб юборилади”, деди Ўзбекистон ҳукумати аъзоси.

Евросиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо зонаси ташкил қилиниши мумкин

Page 6: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH6 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Вашингтонда ташкил этил-ган матбуот анжуманида чиқиш қилган Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитаси раиси Дайен Файн-стайн маъруза тергов сўроқларида қийноқдан қарийб фарқ қилмайдиган шафқатсиз усуллар қўлланилганини тасдиқлашини айтиб ўтди.

Маърузанинг асосий хулосасига кўра, мазкур идора томонидан тер-роризмда шубҳаланиб қўлга олин-ган “ал-Қоида” аъзоларига нисбатан қўлланилган қийноқлар қандайдир қимматли маълумотларни қўлга кири-тишга ёрдам бермаган.

Маърузанинг қисқа баёнида кел-тирилишича, Марказий разведка бошқармаси Оқ уй ва Конгрессни,

а м е р и к а л и к л а р н и бундай усул самара-ли эканлиги ҳақидаги ёлғон ахборотлар би-лан чалғитиб келган. Бу тергов сўроқлари амалдаги тартиб-га риоя этилмасдан ўтказилган, қўлга ки-ритилган маълумот-лар ҳам ишончли

бўлмаган.Шубҳаланувчиларга нисбатан

қийноқ усулларини қўллаш 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг бош-ланган.

Маъруза эълон қилиниши тур-ли норозиликларга сабаб бўлиши эҳтимоли боис АҚШнинг дунёдаги элчихона ва консулхоналарида хавф-сизлик чоралари кучайтирилган.

Сенат қўмитаси маърузасининг тўлиқ матни 6 минг саҳифадан ибо-рат бўлиб, унинг асосий қисми мах-фийлаштирилган ҳамда бор-йўғи 480 саҳифасигина очиқ равишда эълон қилинган.

Шуни айтиш керакки, маърузани

эълон қилиш америкалик сиёсатчилар о р а с и д а -ги фикрлар қ а р а м а -қаршилиги с а б а б л и бир неча м а р о т а б а кечиктирил-ди. Бундан беш йил бурун ушбу текшириш-ни ўтказиш ташаббуси билан чиққан Сенат қўмитаси раиси Дайен Файн-стайн Оқ уй билан бир неча давомида махфий ахборотларнинг эълон қилиш даражасини белгилаш борасида му-зокаралар олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Барак Обама 2009 йилдаёқ тергов сўроқларининг мазкур усулларини қўллашни тақиқлашга кўрсатма берган эди. У ўшандаёқ Марказий разведка бошқармасининг ушбу хатти-ҳаракатлари моҳиятан қийноққа тенг бўлганини қайд этганди.

Ушбу дастур Жорж Буш президент-лиги даврида учинчи мамлакатлар ҳудудида амалга оширилган. Ушбу да-стур доирасида 100 нафардан ортиқ маҳбуслар сўроққа тутилган. Бунда бошини сувга тиқиш, юзига уриш, кам-ситиш, уйқудан маҳрум қилиш, совуқ билан таъсир ўтказиш йўллари билан сўроққа тутилган.

Республикачилар орасида айрим сиёсатчилар Сенат қўмитаси маъ-рузасини қўллаб-қувватлаган бўлса, айримлари у Америка хавфсизлигига таҳдид солишини қайд этишган.

АҚШда Марказий развед-ка бошқармаси томонидан тер-гов сўроқларини олиб боришда шафқатсиз хатти-ҳаракатларни қўллагани ҳақидаги узоқ кутилган маъруза эълон қилинди.

Марказий разведка бошқармаси маҳбуслар қийноққа солингани тан олди

Page 7: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH 7№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Қонунга кўра, мурожаатлар эн-диликда оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.

Мурожаатлар аризалар, таклиф-лар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.

Ариза — ҳуқуқларни, эркинли-кларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.

Таклиф — давлат ва жамият фа-олиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.

Шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эр-кинликларни тиклаш ва қонуний ман-фаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.

М у р о ж а а т л а р , уларнинг тури ва ша-клидан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга.

Жисмоний шах-снинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, от-асининг исми), унинг

яшаш жойи тўғрисидаги маълумот-лар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Юридик шахснинг мурожаати-да юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта ман-зили) тўғрисидаги маълумот-лар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки муро-жаат этувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд ваколатли шахсининг имзоси би-лан тасдиқланган бўлиши лозим.

Жисмоний шахснинг ёзма му-

рожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси би-лан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.

Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни иденти-фикация қилиш имкониятини беради-ган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний шахснинг фамили-яси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумот-лар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумот-лар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган муро-жаатлар аноним мурожаатлар деб

ҳисобланади.Ариза ёки шикоят масалани маз-

мунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эъ-тиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этил-ганда эса бир ойгача бўлган муддат-да кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истис-но тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда му-рожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф давлат органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойга-ча бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этади-ган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддат-да ёзма шаклда хабар қилинади.

Ўзбекистонда “Жисмоний ва юри-дик шахслар мурожаати тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Шу пайтга қадар фақат мурожаатлари қонун билан тартибга солинар эди.

Ўзбекистонда электрон мурожаат қонунийлаштирилди

Ўзбекистон ҳукумати янги йилдан алкоголь маҳсулотларининг минималь нархларини оши-ради. Унга кўра, арақ ва шунга ўхшаш алкоголь масулотлари (коньякдан ташқари)нинг улгур-жи савдодаги энг қуйи нархи 7,8 минг сўмдан 9 минг сўмга оширилади. Чакана савдода эса 1 литри учун 10,9 минг сўмга қимматлайди. Винонинг энг қуйи нархи 3,8 минг ва 4,6 минг сўмга ошади.

Коньякнинг улгуржи нархи 9,4 минг сўмдан 11,1 минг сўмга, чакана савдоси эса 11,4 минг-дан 13,4 минг қимматлайди.

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг энг минимал нархини белгилаш 2010 йилнинг 1 январидан жорий қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида алкоголь маҳсулотларининг нархи 1,7 бараварга қимматлади.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобича, бу усул ху-фиёна равишда алкоголь ишлаб чиқаришга ҳамда уларнинг арзон ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларининг истеъмолга чиқишининг ол-дини олади.

Алкоголь маҳсулотларининг

минимал нархи оширилди

«Газета.uz»нинг маз-кур ҳисоботга таяниб ёзиши-ча, Ўзбекистон ўтган йилда-гига қараганда индексда икки ўринга 168-ўриндан 166-ўринга юқорилаган. 2012 йилда эса рей-тингда Ўзбекистон 170-ўринда эди. Индексда жами 175 та мам-лакат ўрганилган.

Коррупцияни қабул қилиш ин-декси 0 ва 100 баллгача бўлган шкалада баҳоланиб, у давлат секторида коррупция дара-жаси ҳақида экспертларнинг баҳоларига асосланади.

Индекс натижалари тур-ли нуфузли ташкилотлар то-монидан коррупция ҳақидаги сўров ва баҳолашлар йиғиндиси ҳисобланади.

Индексда мамлакатнинг юқори ўрин эгаллагани у ерда ҳукумат очиқ сиёсат олиб бори-ши, халқда амалдорларни жа-вобгарликка тортиш имконияти борлигини билдиради. Пастки ўринлар эса мамлакатда корруп-ция учун жазолар етарли эмас-лиги ва давлат институтлари фуқаролар эҳтиёжларига эътибор қаратмаслигини билдиради.

Рўйхатга кирган 175 мамлакат-нинг учдан икки қисми 50 баллдан камроқ баҳога лойиқ кўрилган. Рейтингда 92 балл билан Дания биринчи ўринни эгаллаган. Даст-лабки ўнталикдан Янги Зеландия (91 балл), Финляндия (89), Шве-ция (87), Норвегия (86), Швейца-рия (86), Сингапур (84), Голландия

(83), Люксембург (82) ва Канада (81) жой олган. Шимолий Корея ва Сомали эса 8 баллдан тўплаб рўйхатнинг энг сўнгги ўринларини эгаллашган.

Ўзбекистон жорий рейтинг-да 18 балл тўплаган. Сўнгги икки йилда мамлакат 17 балл йиға ол-ганди. Ҳамдўстликка аъзо мамла-катлардан Эстония – 26-ўрин (69 балл), Литва — 39 (58), Латвия — 43 (55), Грузия — 50 (52), Арма-нистон — 94 (37), Молдова — 103 (35), Беларусь — 119 (31), Озар-байжон — 126 (29), Қозоғистон — 126 (29), Қирғизистон — 136 (27), Россия — 136 (27), Украина — 142 (26), Тожикистон — 152 (23), Тук-рманистон — 169 (167) эгаллаган.

T r a n s p a r e n c y International халқаро коррупция қарши кура-шиш ташкилоти 2014 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индекси (Corruption Perception Index)ни эълон қилди. Рўйхатдан, ҳар йил-гидек, Ўзбекистоннинг номи ҳам ўрин олган

Ўзбекистон коррупция рейтингида икки поғона юқорилади

Page 8: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH8 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Page 9: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH 9№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Touro College is an equal opportunity institution

• Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies• Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more

Other PrOfessiOnal OPPOrtunities• Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental

www.touro.edu/nyscas

INFORMATION SESSIONS:

inteGrateD hOnOrs traCKsUndergraduate/Osteopathic MedicineUndergraduate/Pharmacy

scan here

assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees

N Y S C A SA Division of Touro College

New York School of Career and Applied Studies

College with a personal touch

Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions OfficeWednesdays, 12 noon-5 pm

Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions OfficeWednesdays, 11 am-7 pm

BROOKLYN: 718.265.6534 x1002 Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City

MANHATTAN: 212.463.0400 x5500QUEENS: 718.520.5107 x102 Forest Hills

• Zamonaviy kompyuter labaratoriylar• Ingliz tili kurslari• Kunduzgi va kechki darslar• Xalqaro talabalarni qabul qilamiz • Moliyaviy yordam Transfer students welcome!

Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib,orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang.Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina

Page 10: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH10 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ

1901 Emmons Ave (Cherry Hill)203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy)274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy)602 Brighton Beach Ave (Apteka)1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy)608 Sheepshead Bay (Net Cost Market)191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy)373 Neptune Ave (S&K Pharmacy)2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards)2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza )1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy)2610 E 14 St (European Delikatessen)2651 E 14 St (Dialise Center)2617 E 16 St (Z Drugs)1627 Jerome Ave (Friendly Food)1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy)2570 E 17 St (Pharmacy)2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy)2749 Ocean Ave (Golden Fish)1917 Ocean Ave (Medical Office)1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy)1909 Kings Hwy (Pharmacy)1811 Kings Hwy (Pharmacy)1425 Kings Hwy (Pharmacy)1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)

1671 E 13 St (Pharmacy)445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman)1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar)287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp)301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety)3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet)2689 Coney Island Ave (Oasis Café)35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant)414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant)2487 Coney Island Ave (Living Way School)1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon)837 Ave Z (Fast Professional Taxes)407 Ditmas Ave (Madina R Inc)2818 Coney Island Ave (Nargis Café)141 Neptune Ave (Atlantic Export)5911 8 th Ave (United American Muslim Association)1901 Emmons Ave (Masal Café)3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant)21 Church Ave (Masjid Nurul Islam)922 Pennsylvania Ave1120 Flatland Ave945 E108th St915 E107th St2126 Knapp St3031 Ave V3495 Nostrand Ave3610 Nostrand Ave87 West End St (Apteka)122 West End St (Medical Office)3065 Brighton 14th St (Optical)124 Brighton 11th St (Apteka)

1630 E15th St (Medical Office)1841 Coney Island Ave (Apteka)533 E 7th St (Apteka)511 Cortleyou Rd (Apteka)4125 18th Ave (Apteka)128 Ditmas Ave (Apteka)531 Church Ave (Apteka)4514 F. Hamilton Ave (Apteka)2315 65th St (Apteka)1930 Ave M (Apteka)201 Kings Highway (Medical Office)2046 Bath Ave (Apteka)9517 Ave J (Medical Office)2269 Ocean Ave (Medical Office)1401 Ave U (Apteka)1301 Ave U (Apteka)3093 Ocean Ave (Day Care)2753 Coney Island Ave (Medical Office)6202 16th Ave (Day Care)7819 18th Ave (Medical Office)9407 5th Ave (Apteka)6324 4th Ave (Apteka)615 Ave C (Day Care)1100 Coney Island Ave (Apteka)1403 Foster Ave (Apteka)500 Foster Ave (Store)

35-62 76 (Fantasiya Food)44-14 Kissena Blvd (Kaspiy)138-03 Queens Blvd (Beriozka)120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand)103-27 Queens Blvd (Kosher Palace)102-03 Queens Blvd (Beriozka 2)97-15 Queens Blvd (Howard News)62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per)91-06 63 Dr (Ural W)93-07 63 Dr (Olgar)94-09 63 Dr (Moskva)97-28 63 Dr (Tadjikistan)98-51 63 Dr (Albert Station)63-24 99 St (Eden)65-47 99 St (Kosher Store)99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli)63-46 108 St (Gastronom)64-16 108 St (M and M International)64-51 108 St (Berezka 1)63-29 108 St (Candy Land)96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket)81-52 Lefferts Blvd (Romashka)118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)

6th Ave and 47th St (Grocery Store)3th Ave and 34th St (Grocery Store)

QUEENS

“Vatandosh”га обуна бўлинг!Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.

Обуна бўлиш йўллари:

*Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.

Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050

“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин

MANHATTAN

BROOKLYN

Page 11: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH 11№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Ўзбекистон 2020 йилга қадар 19 та гидроэлектр станцияларини модер-низация қилиш ва тако-миллаштириш ишлари-ни амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” ДАК бошқарма бошлиғи Аб-дулла Абдуллаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар ёнилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланадиган энергия

манбаларини ривожланти-риш учун рўёбга чиқарилади.

Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ушбу ишлар натижасида уларнинг қуввати 118,5 МВтга, қўшимча 600 миллион кВт электр энерги-яси ишлаб чиқаришга етади. Натижада йилига 250 милли-он метр куб табиий газ тежаб қолинади.

Абдулла Аҳмедовнинг сўзларига кўра, ҳозирда соҳада янги қувватларни ишга тушириш, мавжудлари-ни модернизация қилиш ва таъмирлашга қаратилган 28

та инвестиция дастури амал-га оширилмоқда.

Ўзбекистон 52 миллиард киловатт соат электр энергия ишлаб чиқариш билан бир пайтда ана шунча электр ис-теъмол қилади. Электр энер-гиянинг 83 фоизини иссиқлик электр станциялари ишлаб чиқаради. Уларнинг қарийб 75 фоизи табиий газ сарфи эва-зига шаклланади. Қолаверса, сўнгги йилларда мамлакатда нефть ишлаб чиқаришнинг камайиши ҳисобига унинг ўрнини газ билан тўлдиришга ҳаракат қилинмоқда.

Ўзбекистон 2013 йилда 13 миллиард куб метр газ экспорт қилган. Шуни айтиш керак-ки, мамлакатда йилига 63-65 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Унинг тахминан 50 миллиард куб метри ички ис-теъмолга йўналтирилади. Газнинг 19-20 фоизи электр энергияси ишлаб чиқаришга, 24 фоизи аҳолига, 20 фоизи экспортга, 19 фоизи нефть-газ соҳаси эҳтиёжларига, 11 фоизи саноат эҳтиёжларига йўналтирилади.

Россия миллий валютаси — рубль қадри тушиб кетиши ушбу мамлакатдан Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари ҳажмининг кескин қисқаришига сабаб бўлмоқда.

Масалан, “КоммерсантЪ” газетасининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, айрим пул ўтказиш тизимларида ноябрь ойида октябрга нисбатан пул ўтказмалари 35 фоизга, август-га нисбатан 50 фоизга камайган.

Россия Марказий банки маълумотла-рига кўра, 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 2,57 миллиард долларни, МДҲ мамлакатла-рига юборилган маблағларнинг 30 фоизини ташкил қилди.

Нашрнинг қайд этишича, айрим ўзбекистонлик мигрантлар Россиядан кўра Қозоғистонга кетишни афзал билишмоқда. Шуни айтиш керакки, Россия рублининг кур-си шу йилнинг бошидан ноябргача 68 фоизга қадрсизланди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида пул ўтказмалари ҳажми жорий йилнинг иккинчи чорагида 1,787 миллиард долларни таш-кил қилиб, ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 1,83 фоиз ўсиш кузатилди.

Россия Марказий банки маълумотла-рига кўра, иккинчи чоракда Россиядан Ўзбекистонга 1,63 миллиард доллар юборил-ган. 2013 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,62 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Бунда ҳар бир ўтказманинг ўртача миқдори 555 доллардан 576 долларга етди.

Ўзбекистондан Россияга эса 135 миллион доллар жўнатилган. Бунда ўсиш 16,3 фоизни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг бирин-чи чорагида икки давлат ўртасида пул ўтказмалари миқдори 1,048 миллиард дол-ларни ташкил қилган эди.

2013 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан пул ўтказиш тизимлари орқали 6 миллиард 632 миллион доллар миқдорида юборилган. Россия Марказий банки маълумотларига кўра, бу Марказий Осиё мамлакатлари ора-сида энг кўп кўрсаткич ҳисобланади.

Россиядан Ўзбекистонга юборилаётган пул миқдори камаймоқда

Грузия хилма-хил экскурсия дастурларини тақдим қила оли-ши устуворликка эга.

Арманистон эса самолёт чипталари нархлари арзонли-ги билан ажралиб туради. Мо-сква — Ереван йўналишида бо-риш-келиш чипта нархи 17 минг рублни (320 доллар) ташкил қилади. Тбилисига эса бундай хизмат 30 минг рублга (365 дол-

лар) айланади.Ўзбекистон эса биринчи учта-

ликдан жой олган. Ўзбекистонга беш кунлик саёҳат киши боши-га 870 долларга айланади. Яна 320 доллар атрофида йўлга тўлаш керак бўлади. Бунда анча талаб катта бўлган дастурлар Янги йилдан сўнг бошланади.

“Астравел” компанияси ме-нежери Александр Бородулга

кўра, Ўзбекистонга Янги йил сайёҳлик йўлланмаларини пул-лашга мамлакатда ушбу байрам нишонлаш анъанаси йўқлиги жиддий халақит беради. “Росси-ялик меҳмонларга Янги йил куни турли зиёфатлар ўтказиш жуда муҳим. Аммо Ўзбекистон ресто-ранлари бундай хизматларни таклиф қилмайди. Бу қишги та-клифни чеклайди”, деди у.

“Ўзбекистон Янги йилни ўтказиш учун энг яхши уч давлатдан бири”

Россия туроператорла-ри жорий йил Янги йилни уйдан узоқда нишонлашни ният қилганлар учун учта йўналиш — Грузия, Армани-стон ва Ўзбекистонни тавсия қилмоқда. Грузия ва Армани-стоннинг россиялик турист-ларни жалб қилиш имкония-ти қарийб тенг.

2020 йилга қадар 19 та ГЭС модернизация қилинади

Page 12: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH12 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ТАЪЛИМ

Мария Монтессорининг эркин тарбига қаратилган технологияси педагогнинг болага индивидуал ёнда-шувига асосланган. Унинг фикрича, ҳар бир бола ўйин ёки ўқув материали ва шуғулланиш учун зарур бўлган вақтни ўзи танла-ши, яъни ўзи истаган мавзу

бўйича қанча хоҳласа шунча (жонига теккунича ёки чар-чагунича) шуғулланавериши мумкин. Бу жараёнда бола ўз хусусий ритми ва йўналиши асосида табиий равишда ри-вожланиб боради. Монтессо-ри болага авторитар таъсир-нинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлган. У ўз ама-лий фаолиятида хотира ҳисобидан ишлашдан кўра бола шахси учун зарур бўлган муаммолар устида мулоҳаза юритишда аҳамиятли бўлган атмосферани яратишга ҳаракат қилган. Бунда бола ўзига қандай вазият қулай бўлса шуни танлашига им-кон берган.

Монтессори ўз куза-тишларида қуйидаги, бир қарашда майда кўринадиган ҳолатларга ҳам эътибор бер-ган: «Агар бола ўзининг эъ-тиборсизлиги билан курсини туртиб юборса, у шовқин би-

лан ағанайди ва болага унинг беэътиборлигини намойиш этади. Агар стол-стуллар пол-га қотирилган бўлганда бола феълидаги шошқалоқлик ва бепарволик каби салбий сифатларни пайқамаган бўларди. Яъни, у фаолияти-ни тўғри бошқара билганида курси шовқин-суронсиз ўз жойида турган бўларди. Шун-дай ҳақиқатларни илғаб бор-ган болада ўзини кузатиш ва ҳаракатларини бошқариш ҳисси шаклланиб боради». Бир қараганда жўнгина кўринган бу иқтибосга синг-дирилган ҳақиқат шундан иборатки, бола жим турган стол-стуллардаги яхшилик билан ўзининг бебошвоқ фа-олияти натижасида юз бер-ган ёмонликни фарқлаши ёки шу каби ҳодисаларга бепарво бўлмаслиги керак. Бу боланинг ўз фаолияти-да, меҳнати жараёнида ички зийракликни шакллантири-

Менинг тўртта наби-рам Калифорния шта-ти Аlhambra шаҳри ҳудудида жойлашган “Oneonta Montessori” боғча-мактабида тарбияланиб, таҳсил олади. Бу боғча-мактаб ўзининг тарбия ус-луби ва таълим стили билан бошқалардан фарқ қилади. Унда италиялик таниқли педагог, педиатр, психолог Мария Монтессорининг пе-дагогик ғоялари асосида иш юритилади.

“ONEONTA MONTESSORI”ДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

Кўҳинур ва Темур Малик

Page 13: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH 13№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ТАЪЛИМ

ши, ўзининг шу элементар хатти-ҳаракатидаги ёмон-ликка ўзи қарши кураша билиш ҳиссини тарбиялаши учун зарур демакдир.

Монтессорри педагоги-касига хос бўлган асосий қарашлардан бири “Буни ўзим бажаришимга ёрдам беринг!” шиори асосида фа-олият юритувчи Аlhambra шаҳри ҳудудида жойлашган “Oneonta Montessori” боғча-мактабида шу йилнинг 17 октябрида “Ўзбекистон ма-данияти куни” ў т к а з и л д и . Унда бизнинг о н а - В а т а н и -миз Ўзбекистон ҳақида кичик америкаликларга маълумот бериш вазифаси менинг н а б и р а л а р и м , ўғилларимнинг ф а р з а н д л а -ри – олти ёшли Кўҳинур ва Темур М а л и к л а р н и н г зиммасига юкла-нибди.

Мактаб маъму-рияти, хусусан: мактаб муди-раси Ms. Fiona ва биринчи синф ўқитувчиси Ms. Vangie бу мавзуни кун тартиби-га қўйиш билан нафақат ўзгаларни Ўзбекистон би-лан таништириш, балки икки ўзбекнинг ўз юрти ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлиш имкониятини ҳам яратганлар. Айни замонда, уларни ўзлари учун муҳим бўлган бир муаммо устида ишлашга йўналтирганлар.

Америка деб атал-миш улкан бир мамлакат-нинг нафақат кичик бир шаҳарчасида, балки кат-та-катта кентларида ҳам “Қаердан келгансиз?” деган саволга “Ўзбекистонданман” деб жавоб берсангиз, улар кўзларини катта-катта очиб “Покистонми?” деб қайта сўрашади. Сиз озгина дилин-гиз оғриб ҳижжалаб тушун-тиришга ўтасиз. Шунда ҳам ҳурмат юзасидан “ҳа” деб қўя қолишганини, аслида шун-

дай ўлка борлигини тасав-вур қилолмаганликларини ҳис қиласиз.

Шунинг учун мактаб-да “Ўзбекистон мадания-ти куни”нинг ўтказилиши ҳақидаги хабарни эшитга-нимизда, зиёли ўзбеклар си-фатида бутун оиламиз аъзо-ларининг боши кўкка етди. Бу, аввало бизнинг фарзанд-ларимизга эътиборнинг, қолаверса, юртимиз эътиро-фининг

кичкинагина бир

кўриниши эди. “Ўзбекистон маданияти куни”ни ни-шонлашга нафақат наби-раларим, балки ўғилларим, келинларим ҳам астой-дил тайёргарлик кўришди. Чунки бу юртимизнинг, ўзбекнинг, қолаверса, оила-мизнинг юзи эди. Ўзбекни дунёга танитишнинг ўзига хос жажжигина бир имко-нияти эди. Мен набирала-римга “Сизлар шу юртларда яшаб ўзбекнинг номини ду-нёларга олиб чиқишингиз керак. Сизлар Ўзбексизлар!” дея тинимсиз сингдириб бораман. Менинг учун “Ўзбекистон маданияти куни” набираларим олдига қўйганим бу вазифанинг ба-жарилиши учун илк қадам эди.

Оиламизнинг каттадан кичик аъзолари мазкур тад-бирга бир неча кун мобайни-да масъулият билан, жиддий

тайёрландилар, таниш-би-лишларни ҳам тинчитма-дилар. Ўзбек либослари, маданияти, адабиёти, тас-вирий санъати намунала-рини тўпладилар.

Белгиланган кун кел-ганда набираларим ўзларининг кичик синф-дошлари ва мактабдошла-рига миллатининг турмуш тарзи, урф-одатлари, ама-лий, тасвирий санъати на-муналарини, мамлакати-нинг, мустақил ватаннинг

жамолини намойиш этиш-ди. Уларни ўзбек таомлари билан сийладилар. “Ўзбек маданияти куни”нинг довруғи бир неча кун мактаб тарбиячи ва ўқитувчилари жамоаси тилидан тушмади. Ўзбекча “Чак-чак”, палов ва сомсанинг таъмидан ан-чагача тамшаниб юришла-ри аниқ. Бунга ота-оналар, ўқитувчи ва тарбиячилар ҳамда болалардан келаёт-ган миннатдорлик макту-блари асос бўлади.

Мен бир буви сифатида Худо берган неъматларим – набираларимнинг эришган ютуғи билан фахрландим ва шодлигимни Америка-даги ватандошлар билан бўлишгим келди.

Қундузхон ҲУСАНБОЕВА,

педагогика фанлари доктори

Ҳамюртимиз Гулбаҳор Пўлатова Америкага энди келган, умуман, ушбу мамла-катда турли муаммоларга дуч келганларга ўз ёрдамини таклиф қилади.

Агар сизда Medicaid, Medicare, SSI, электр энер-гияси учун ҳақ тўлаш, IT-214, NYC-210 солиқ шак-лларини тўлдириш, ижара ҳақини музлатиб қўйиш, фавқулодда ҳолатларда ёрдам бериш, озиқ-овқат талонлари, велфер, дав-лат уй-жой дастурлари, ҳуқуқларингиз ҳимояси, им-миграция хизматлари, йўл кира ҳақини тўлашда имти-ёзлар, кам таъминланган оилалар учун хизматларни мувофиқлаштириш, тавсия-лар, психологик саломатлик масалаларида тавсиявий йўналтириш, ишга жойла-шишга ёрдам ва маслаҳат бериш масалаларида унга мурожаат қилишингиз мум-кин.

Гулбаҳор Пўлатова, шу-нингдек, янги иммигрантлар-га кўчиб ўтишда маслаҳат беради, фуқароликка ҳужжат топширишда, фуқароликка имтиҳон топширишга тай-ёргарлик кўриш бўйича ўқув-машғулотларини уюш-тиради, ишга жойлашишга консультация беради. Шу би-лан бирга, грин-карта олиш, иш излашда кўмаклашиш, ин-глиз тили курсларига жалб қилиш, ишончли таржи-монлар хизматини таклиф қилади.

Сиз ушбу масалалар бўйича душанба ва пайшан-ба кунлари 9.00дан кеч соат 5.00га қадар, жума куни эса 9.00дан тушдан кейинги 2.00гача 718-743-0575 теле-фон рақамли боғланишингиз ёки 128 Brighton Beach Ave, 4th Floor, Brooklyn, NY 11235 га ке-лишингиз мумкин. Гулбаҳор Пўлатовага [email protected] электрон почтасига ҳам ёзишингиз мумкин.

Америкадаги ватандошларимиз

диққатига!

Ўзбекистон бурчаги

Page 14: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH14 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

САЁҲАТНОМА

Оғиркарвон мўйсафид ҳузурида

Пекин – Чин давлатига неча аср-лардан бери садоқат билан пойтахт-лик қилиб келаётган кент. Солнома-ларда бу ерда милоддан аввалги биринчи мингйилликдаёқ шаҳар қад ростлагани қайд этилган. Маҳаллий аҳоли ҳам: “Пекин шаҳри одамзот ерда палак ёзиши билан пайдо бўлган” дейди ҳазил оҳангида. Ўтмишда кўҳна шаҳар бошида талай мустабидлар қилич сермаб ўтган. Шунданми, Пе-кин кўпни кўрган, оғиркарвон, вазмин мўйсафид тимсолида гавдаланади. Эшитган чиқарсиз, ўрта асрларда тур-кийлар Пекинни “Хонбалиқ” деб ата-ган. XIV аср охирларида Чинга сафар қилган италиялик жаҳонгашта Марко Полонинг шоҳидлик беришича, ўша маҳаллар Пекин Венециядан ўн ба-робар катта бўлган. Венеция эса ўрта асрлар Оврўпасининг учинчи йирик шаҳри эди...

Пекин бугун ҳам рубъи маскуннинг маъмур кентларидан бири. Шаҳарнинг бетакрор меъморчилиги эътиборни тортади. Мунаққаш қопқа олдида ул-кан арслон чўзилиб ётган, алвон томли кўҳна бинолар бир тараф (чинликлар-нинг азалдан ҳайвонлар шоҳига ихло-си баланд, иморатларнинг киришида шер ҳайкаллари савлат тўкиб туради). Офтоб нурида камалакмонанд жилва таратаётган осмонўпар ойнабанд имо-ратлар бир тараф. Кўкка бўй чўзган иморатга маҳлиё бўлиб ўрта асрлар Хонбалиғига кириб қолгангизни сезмай қоласиз. Тор кўча, пастак ёғоч уйли хутунлар ўтмиш мероси сифатида сақлаб қўйилган. Янги бунёд этилган биноларда эса замонавийлик ва тари-хийлик маҳорат билан қориштирилгани яққол сезилади. Қадимдан хитойли-клар оламни беш унсур: ёғоч, сув, олов, тупроқ ва маъдан уйғунлигидан иборат деб билади. Иморатларга ҳам шунчаки жонсиз иншоот эмас, моддий ва маънавий дунёни бирлаштирувчи восита деб қарайди.

Аҳоли сони шиддат билан ошаёт-ган, корхоналар кундан-кун кўпаяётган бир пайтда атроф-муҳит ифлосла-ниши Пекин маъмуриятининг асо-сий “бошоғриқ”ларидан бири. Бу-нинг устига, шаҳар аҳли сабрини синамоқчидек вақти-вақти билан бўрон бош кўтаради: шимолдаги би-ёбондан қум галаси бостириб ке-лади. Лекин табиат инжиқликлари ҳам шаҳарни ораста ва хушманза-

ра тутишга тўсқинлик қилолмайди. Ҳолландияни гуллар мамлакати деган-лар Пекинда бўлмаганмикин дейсиз! Ҳар қадамдаги анвойи гуллар қулфи дилингизни очади. Ҳатто кўп қаватли уйларнинг томлари, осма айвонлари-га ҳам тупроқ олиб чиқилиб, мўъжаз чаманзорлар барпо қилинган. Одми кийинган боғбонлар гулларни уззукун парваришлайди, яшил гилам – чимни эпақага келтиради.

Хитойликлар сўнгги йилларда муқобил энергия манбаларидан фой-даланишга зўр беряпти. Кўчаларда қуёш нуридан энергия олувчи ускуна-лар бот-бот кўзга ташланади. Бизга йўлбошчилик қилган Чжан хонимнинг ҳикоя қилишича, бу ерда йўлсозлик учун пул аяб ўтирилмайди. Чиндан ҳам, текис ва равон йўллар, ўргимчак тўридек ёйилган кўприклар ҳаракат тиғизлигини камайтиришга хиз-мат қилади. Ахир, икки миллиондан ошиқ автомобиль рўйхатга олинган шаҳарда йўлсозликка жиддий эътибор қаратилмаса ҳам бўлмайди-да!

Қўлбола “Rolex”га тобингиз қалай?

Пекинликлар – уддабуро ва тили бурро тужжор халқ. Бозору дўконларда анойилик қилсангиз, та-мом, чўнтагингизни қоқлаб олишлари ҳеч гап эмас. Cавдогарлар молини кифтига келтириб мақтайди, “билса ҳазил, билмаса чин” қабилида отнинг калласидек нарх айтади. Харидор мақтовларга пинак бузмай, талашиб-тортишиши, эринмай савдолашиши керак. Расми шундай! Молини, дейлик, 1000 юань деб оёқ тираб турган туж-жор обдон савдолашувдан кейин 50 юанга ҳам кўна қолиши мумкин.

Пекинда бир лаҳза ҳам зерик-майсиз, ҳайратлар шаҳри бу! Оврўпа бозорида фало-он евро турадиган “Rolex” қўлсоатининг хитойи нусхаси-ни “кепак пули”га оласиз. Америкали-клар турнақатор навбатда туриб харид қилаётган “iPhone”нинг чиний нусхаси савдо расталарида арзимас ақчага пулланади. Пекин шундай ҳотамтой шаҳар, барчага “бир соатлик хали-фа бўлиш” имконини беради. Халқи ижодкор, янгиликка ўч: дунё бозори-да бугун бирор янги маҳсулот пайдо бўлса, эртага унинг икки томчи сувдек

ўхшашини яратади.Нусха кўчириш ўз йўлига, аммо

нафсиламрини айтганда, Оврўпаю Американинг энг номдор дўконлари пештахталарини тўлдириб турган сара моллар ҳам айни шу мамлакатда иш-лаб чиқарилади. Ўтмишда қоғоз, ипак, чинни каби ноёб кашфиётлар муалли-фи бўлган миллат бугун ҳам тараққиёт араваси шитоб ҳаракатланиши учун туну кун тер тўкяпти. Пекиннинг Чжун-гуаньцун даҳаси “Хитойнинг Силикон водийси” деб аталади. Устаси фаранг электроника гигантларини ҳам шоши-риб қўяётган технология мўъжизалари шу ерда йўқдан бор қилинади.

Аждарҳо қўриқлаётган ўлка

Буюк Хитой девори... Ўтмишнинг минг бир талотўплари, фитналаридан омон чиққан ноёб бисот. Башар қўли билан бунёд қилинган энг улкан иншо-от. Чин давлатининг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғи тарихига шоҳид обида. Буюк деворнинг Бадалин мавзеидан ўтувчи қисмида бўлдик. Ҳар йили мил-лионлаб сайёҳлар қадами етадиган маскандаги мармар лавҳга давлат арбоби Мао Цзедуннинг: “Агар Буюк деворга бормаган бўлсанг, ҳақиқий хитойлик эмассан” деган даъвати дарж этилган. Хорижликлар ораси-да чинакам Чин фарзандини эканини исботлашга бел боғлаган, бошқа му-зофотлардан келганлар ҳам талайги-на. Тилсимларга тўла обида сирига етиш иштиёқида сайёҳлар юқорига ўрлайди. Бир неча минг чақиримга чўзилган, устида иккита от арава бе-малол юра олган девор нураб, катта-гина қисми тупроққа қўшилиб кетган. Лекин унинг қолдиқлари ҳам XXI аср

инсонларини ҳайратга чўмдиришга қодир. Буюк девор узала тушиб ётган аждарҳони эслатади. Улкан мавжудот турфа хатарлардан қўриқлаш учун қадим афсоналардан шартта чиқиб келган-у, бамайлихотир ётиб олгандек. Бу иншоот васфида талай асотиру ри-воятлар тўқилган. “Дунёдаги энг узун қабристон”, “Қайғу девори”… яна не бир “ёрлиқ”лар билан аталади у. Сира-си, уни минглаб жонлар эвазига инсо-ният қудрати ва тафаккурига қўйилган ёдгорлик дейиш мумкин.

Пекинда кўришга арзийдиган ма-сканлар сероб: Осмон ибодатхонаси, Тақиқланган шаҳар, қўша-қўша сарой-лар, Пекин операси, расадхонаси, гео-логия музейи... Қани энди, вақтингиз бемалол бўлса-ю, ҳар бирини соатлаб кезиб чиқсангиз!

Япроқ барибир ерга тўкилади

Пекин мамлакатда нуфузи бўйича биринчи, нуфуси бўйича эса Шан-хайдан кейин иккинчи ўринда тура-ди. Кўҳна кент 20 миллиондан ошиқ аҳолини, яна аллақанча сайёҳларни бағрига сиғдирган. Хоқон кўрган, таг-ли-зотли шаҳар бу! Тарихий меросга ҳурмат ҳисси, қолаверса, томирида оқаётган аждодлар қони одамлари-га куч беради, чамаси. Маҳаллий аҳоли ниҳоятда меҳнатсевар, куйди-пишди, тиниб-тинчимас. Шафқатсиз рақобат туфайли жонини жабборга бериб ишлайди. Лекин машаққатли синовларга қарамай, одамлари нек-бин кайфиятда! Кўча-кўйда, боғ-хиёбонларда рақс тушаётган, қўшиқ айтаётган ёш-яланг, ҳатто қариялар учрайди. Йўлбошловчимизнинг ту-шунтиришича, одамлар куй ва рақс орқали чарчоғини ёзади, кайфиятини кўтаради.

“Дарахт қанчалик юксак бўлмасин, япроқлари барибир ерга тўкилади”, дейди хитойлик эскилар. Пекин аҳолиси ҳам одашвашандалиги, кам-таринлиги билан тилга тушган. Шу-унча мўъжизаларга қўл уриб қўйиб, ҳеч нарса қилмагандек риоягарчилик билан боқади, табассум қилиб тураве-ради.

Марказий хиёбонлардан бирида тош йўлга ҳуснихат билан неларнидир ёзаётган қария диққатимизни тортди. Ёши тўқсонга бориб қолган отахон ҳуснихат машқини қилаётибди экан! Қўлидаги чўткани сувга ботириб, маъ-носи бизга қоронғу иероглифларни ёзади. Қарияга қасд қилгандек бобо қуёш битикларни бир зумда қуритиб юборади. Лекин отахон таслим бўлгиси келмай чўткасини сувга бо-тириб яна недир ҳикматларни битади. Офтоб жаҳл билан сув-ёзувни буғга айлантиради. Қариликни ҳали бўйнига олмаган нуроний кучли иштиёқ билан яна иероглиф доналарини сочади... Бу ҳолат такрор ва такрор давом эта-ди. Исмию касби номаълум ана шу мўйсафид тиришқоқ, чўнг иродали хитойликларнинг рамзи бўлиб туюлди бизга...

Собир САЛИМ

Йўлнома: Хитой мўъжизаси сириХитойнинг бош ҳаво бандаргоҳидан ёмғир қарши олди

бизни. Пекин ҳавоси хийла салқин ва намхуш. Булутлар тирикчилик ташвишида чумолидек ғимирлаётган одам-лар андак ҳордиқ чиқарсин дегандек меҳрибонлик билан қуёш тафтини тўсади, ҳафсала билан оби раҳмат улаша-ди... Дунёда сайёҳ зотидан-да қизиқувчан халқ йўқ! Шар-рос қуяётган ёмғир ҳам писанд эканми, меҳмонхонага жой-лашиб-жойлашмай, шаҳар айланишга тушиб кетдик. Ҳали борадиган-кўрадиган жойлар кўп, вақт эса тиғиз – илдам ҳаракат қилмасак бўлмайди.

Page 15: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH 15№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

МАЪНАВИЯТ

ЮНЕСКО қўмитаси аския-ни Инсониятнинг номоддий маданий меросини сақлаш бўйича рўйхатига киритди.

БМТнинг Фан, таълим ва мада-ният масалалари бўйича тузилмаси — ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий

меросни муҳофаза қилиш бўйича қўмитаси ўзбек миллий аския санъ-атини номоддий маданий меросини сақлаш бўйича рўйхатига киритди.

Қўмитанинг янги рўйхатидан дунё халқларининг 314 та номоддий ма-даний мерос элементлари жой олди.

Аския ЮНЕСКО номоддий маданий мероси

рўйхатига киритилди

Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқов

ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан Ўзбекистон илмий-омма-боп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида “Қўшиққа айланган умр” ҳужжатли фильми суратга олинди

Ўзбекистон халқ хофизи Маъмур-жон Узоқов таваллудининг 110 йил-лигига бағишлаб тасвирга олинган “Қўшиққа айланган умр” ҳужжатли фильми эса унинг ҳаёти ва ижодидан

ҳикоя қилади. Бу ҳақда uzbekkino.uz сайти хабар тарқатди.

Ҳофизнинг қизи Зуҳрохон Узоқованинг ҳикоя қилишича, ҳофиздан, бор-йўғи, 30 га яқин фото-сурат сақланиб қолган.

— Маъмуржон Узоқов ҳақида шу пайтгача бирорта ҳам ҳужжатли фильм ишланмаган. Шунинг учун унинг ҳаётига оид айрим саҳналарни Қўқон шаҳридаги драма театри актёр-лари иштирокида саҳналаштиришга тўғри келди, — деди у.

Андижонлик ёзувчи Наби Жалолиддин буюк ўзбек шо-ири ва ёзувчиси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳақидаги «Тегирмон» номли тарихий романни ёзиб ту-гатди. Бу ҳақда ёзувчининг сайти хабар тарқатди.

“Устоз Пиримқул Қодиров ҳаётининг сўнгги йилларида Анди-жоннинг эрксевар ижодкори ҳақида тарихий роман ёзишни ният қилиб юрган эди. Лекин бунга улгурмади, Худо раҳматига олсин. Ўша кунлари Наби Жалолиддин устозни йўқлаб, уйига боради. Гап орасида устоз “Хайём” романини ўқиганини айтгач, асосий мақсадга кўчади: “Набижон, мен Чўлпон ҳақида ёзмоқчи эдим.

Лекин энди улгурмасам керак. Шуни сиз ёзинг. Чунки андижонликсиз, руҳингиз, тилингиз яқин”, дея иқтибос келтиради ёзувчи.

Хабарда айтилишича, бу ро-ман мустақиллик учун курашган, ҳақгўй, жасур, ғанимнинг кўзига тик боқишдан қўрқмаган жасоратли ва ватанпарвар, шунингдек, ҳаёти бир умр изтиробда, сарсон-саргар-донликда, хўрликда ўтган Чўлпон ҳақидадир.

Бундан ташқари, асарда Ўзбекистон тарихи ва адабиётида катта из қолдирган ўнлаб шахслар, ўтган асрнинг 20-30-йилларидаги фожеали воқеалар ҳам ўрин олган.Икки китоб, 5 қисмдан иборат бу ро-ман 2015 йилда ўқувчилар эътибо-рига ҳавола этилади.

Чўлпон ҳақида роман ёзилди

Pink Floyd Орол денгизи ҳақида клип суратга олди

Машҳур Pink Floyd Орол денгизи муаммоларига бағишланган “Louder than Words” (Сўздан баландроқ) қўшиғига клип олди. Қўшиқ клипи Қозоғистонда ўтказилиб, унда бош рол-ларни маҳаллий қозоқ бола-лари ўйнашган.

Режиссёр Пауэлнинг наздида, клипда болаларга Оролнинг ўтмиши,

бугунги қисмати, туз чўлга ва кема-лар қабристонига айланиб қолгани ҳақида сўзлаб берилади. Афсонавий гуруҳ вакиллари ва ғоя муаллифла-рига кўра, ушбу видео орқали Орол ҳалокатига янада кўпроқ эътибор қаратилади.

Шуни айтиш керакки, “Louder than Words” қўшиғи “The Endless River” (“Интиҳосиз дарё”) альбомидан ўрин олган бўлиб, қўшиқчиларнинг сўзларига қараганда, уларнинг фао-лиятидаги сўнгги альбом бўлади.

Page 16: №41 2014 йил декабрь

VATANDOSH16 № 41, 19 декабрь, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Нью-Йоркдаги «Ватандош» Ўзбек-Америка федерациясида Ўзбекистон эл-чихонаси ва косуллиги вакиллари ҳамда фуқаролар ўртасида учрашув бўлди. Унда фуқаролар паспорт алмаштириш ва бошқа консуллик хизматлари бўйича маълумот олиш имкониятига эга бўлди. Элчининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов, консул Сирожиддин Яхшиликов ва Зафар Қаюмов фуқаролар саволларига жавоб берди.

Йиғилишнинг иккинчи қисмида 21 де-кабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Парламенти сайловлари бўйича маълу-мот берилди. Хорижда яшовчи фуқаролар учун овоз бериш тартиби тушунтирилиб, шунингдек, иштирокчилар сайловдаги

номзодлар билан таништирилди. Марказий сайлов комиссияси қарорига

кўра, Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихо-налар ва консулликлари қошида жами 44 сайлов участкаси очилган ва улар Тош-кент шаҳридаги 126-Темирйўлчилар сай-лов округига бириктирилган.

Хориждаги фуқаролар Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Феруза Мадаминова, «Адолат» социал-демокра-тик партиясидан Рустам Тангабоев, Тад-биркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партия-сидан Азиза Қосимова ва «Миллий тикла-ниш» демократик партиясидан Азамат Зиё номзодларига овоз беришлари мумкин.

Элчихона вакиллари фуқаролар билан учрашди