:;>m e e - kitobsevar.uz · kbzkzlb 8 abfbagbg] y bg b jhgezj^zg fzkzezg oblhc lmjdby ;mohjhezj...

11

Upload: ngodang

Post on 23-May-2019

218 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ

ТОШПЎЛОД ТАЖАНГ НИМА

ДЕЙДИ?

КАЛВАК МАХЗУМНИНГ ХОТИРА

ДАФТАРИДАН

ҚОДИРИЙГА АРМУҒОН

ТОШКЁНТ

_____________________________________

____________________

____________________

Kitobxon.Com

Ўз 2 К 53

Қодирий, Абдулла Тошпўлат тажанг нима дейди? Калвак махзумнинг хотира

дафтаридан.

[Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: X. Қодйрий, муҳаррир М. Умарзода]. Т.:

А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993, 104 б.

Абдулла Қодирий ўз таржимаи ҳолида: «Қалвак махзумни

ўқинг: кўбдан ҳақиқий ҳаёт билан алоқаси узилган, мадраса хурофоти

билан мияси ғовлаган холис бир маҳалла имомини кўрасиз.

Тошпўлодни ўқинг: ишсиз, бири бит, бити сирка бўлмаган ва шу

фақирлик орқасида ўғирлик ва фаҳшият денгизида сузиб тажангланган

бир чапанни кўрасиз, деб ўтади.

Китоб буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг

100 йиллигига атаб тўла ҳолида илк марта чоп этилмоқда.

Ўзбекистон ФА Ҳ. Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти

илмий кенгаши нашрга тавсия этган.

қ 4803620000 — 62

М 361(04) —93

© А. Қодирий номидаги халқ

мероси нашриёти, 1993 йил

ISBN 5-864-84-109-9

-93

Kitobxon.Com

Тинч иш

(Ҳикоя)

1

...Энди бу зот ҳам уламодан бири эди. Ўз илми тарафидан варасатул-анбиё1 қаториға киритилган учун мертуқ-сертуқларнинг2 фалон-туганига қулоқ солувнинг ҳам лузуми3 йўқ эди. Йигирма беш-ўттуз йилни мадраса тупроғи ялаб ўткарган бир кишини, табиъий, бизда уламо қаториға киргузмай ҳол йўқ. Ҳам ана шу мадраса тупроғини ўттуз йил ялаб шул тупроқ ялов ажрини 4

ҳам олған эди. Авом ўртасинда бўлсун, уламо орасинда бўлсун ул «Домла Шариф Охунд» бўлуб танилган ва бу исмни эшиткан, етти яшардан етмиш яшарнинг кўз олдиға катта салла, узун чопон, семиз тан, ўнг қўлининг енгидан тўрт эллик тасбиҳ учи кўрунуб турған, қиб-қизил баркаш юз, мошкичири соқол бир зот келиб босар эди.

Бу зот диний бир олим бўлув устиға сиёсатдан ҳам хабарсиз эмас эди. Амрика, Гирмония, Онглия, Япўния, Фарансия, Белгия, шунинг каби ҳар давлатларни ёдлаб билар эди. Бунларнинг ҳунарларигача айрим-айрим ажратар эди. Масалан, Амрика, ўзи фарангларнинг бир табақаси, яъни қабиласи. Ҳунари: амиркон тери ишлайдир. Амиркон пахтани ҳам шу чиқарған. Гирмония тўб тўпхона, уруш аслаҳаларини ишлайдир. Осмон попурини5 ҳам шу кофир чиқарған. Онглия—бу жуда ҳунарманд, локин ўзининг ер юзинда жойи йўқ. Аммо денгизга шаҳарлар бино қилған. Шунинг учун денгизлар подшоси деб айтадирлар. Фарансия ёки Фаранг — бу ўзи майда-чуйда ишларга жуда ҳам уста бир кофир; фаранги игна, мошина, фаранги иб, грамафон, нағма ва шунга ўхшаш аллақанча ажойиб, ғаройиб нарсаларни чиқарган. Япўния — ўрусдан Пўртортирни6 олған...

Ана бунлар энди чет қиронлар7 тўғрисида билган -----------------

1 Варасатул-анбиё — пайғамбарларнинг меросхўрлари (уломолар). 2 Мертуқ — сертуқ — ўтмас, ярамас: бу ерда паст даражадаги одамлар маносида. 3 Лузум—зарурат, ҳожат. 4 Ажр — мукофот, эваз. 5 Осмон попури — самолёт, юнончада вопур кема дегани. 6 Портортир — Порт—Артур шаҳри. 7 Қирон — давлат, мамлакат.

3 Kitobxon.Com

сиёсати. Ўзимизнинг яқин қиронлардан, масалан, Хитой, Туркия, Бухоролар ҳаққинда етти ёшлиқ вақтиндан бери маълумоти бор. Хитой— ҳунари хитой қоғоз, ипак жужум, жонон пиёла... нуфуси жуда ҳам кўб, на ҳисобда, на китобда бор.

Самаркентни1 олмоқға қўшун тортғанда йўл устида дарёйи Нилми, Жайҳунми2 деган бир дарёға тўғри келар экан. Дарёни кўпруксиз кўрганда ижрғамиға3 келтурмай черигини4 сувға босиб одамдан кўпрук қилиб ўтуб кетар экан. Мана, кўблиги шунча экан!!

Туркия — ер юзининг султони, аҳли куффордан5 бож хирож оладир. Қаҳру — ғазабидан замину-замон, макину-макон титрайдир. Одамларини уч юз отмиш кун рўза, йигирма тўрт соат намоз ўқувчи «авлиё» деб биладир. (Бу ерда муаллимчилик қилиб юрган асир туркларни ул турк деб билмайдир. Балким ёлғондаки турк оти остиға яширинган куффор, дин бузувчи, армани деб билганидан ушбу малъунларга эргашиб юрған мусулмон болалариға чин кўнгилдан ачинадир...)6

Бухоро тўғрисинда сўйлав керак эмас, ҳамамизга белгили: бошқа ислом шаҳарларига кўкдан нур ёғилған ҳолда, шу шаҳарларга ёғдирмоқ учун Бухорои шарифдан фаришталар орқали кўкга нур чиқарилур экан!..

Мана анинг сиёсатдан, инглизнинг бир юз сиёсиюнидан ортиқ маълумоти.

Ўзи мударрисликка сайланмасдан илгари оқ подшоҳға нима учундир мастравойлар каби душманлиқ сақлаб юрар эди. Алланарсамоф деган тўра ёғиндан мударрисликка «указ» берилгач,7 оқ подшоҳнинг ҳақиға қўл кўтариб дуо қилған кундан бошлаб ўзидан Некалайга 6

бир ҳайрихоҳлиқ сеза бошлайдир. Тўғри келган йиғинларда, подшоҳлиқнинг нисфи нубувват 9 деганлар, кофир бўлса ҳам «нубувват», яъни пайғамбарликнинг нисф

-----------------------

1 Самаркент — Самарқанд. 2 Жайхун—Амударё. 3 Ижрғам —

тортинмоқ, ўйланмоқ, ташвиш қилмоқ. 4 Черик — қўшин. 5 — Аҳли

куффор — кофирлар, бу ерда мусулмон динидан ўзгаси. 6 Биринчи жаҳон уруши (1914—1918) йилларида Туркия Россияга қарши урушиб, Россия турк асирларини Сибирда ишлатган, инқилоб бўлиб, улар Туркистон ўлкасига, Волга бўйига қайтган эдилар. Турклар бу ерларда маҳаллий халққа маданий, маърифий, туркийлик ғояларини ташвиқ қилган эдилар, муаллимлик қилган эдилар. Улар Лозанна конференциясининг (1922—1923) ҳарбий асирларни ўзаро алмашув қарорига биноан ўз ватанларига қайтган эдилар. 7 Указ—фармон. 8 Некалай — Николай (II) Александрович Романов (1868—1918) охирги рус императори (1894—1917). 9 Ярим пайғамбарлик.

4

қуввати бор деб оқ подшоҳни юқори кўтариб қўядир. Орада уруш бошланиб Туркистонда «рабочий»

масаласи қўзғалғанда ғалаёнға келган халқға: «Подшоҳнинг амри вожиб, маънои вожиб фарзлиғинда озғина шубҳа бор, маънои фарз амри илоҳий»1 деб ҳаяжондан тўхтатурға тиришадир. Гирмон ундай ҳунар кўрсатибдир, оқ подшоҳнинг бунча шаҳрини олибдир, деган хабарларға сира ишонғуси келмай: «Яхши, Гирмоннинг юз ўн беш газ тўпи бор, мен буни Гирмоннинг ўзиданда яхшироқ биламен, аммо у ғарқи оҳан2 бўлса ҳам Русиянинг бир тола мўйини кам қила олмайдир. Русия бунга ўхшаш Гирмоннинг бир юзи билан урушиб кўрган, оқ подшоҳ эмди эр назар қилған3 деб юрадир.

I I

1917 йил февраль сўнгинда инқилоб бошланиб оқ подшоҳимиз тахтдан тобутға олинур. Биринчи мартдан бошлаб халқ оғзинда «Мекалай тахтдан тушурулиб янги ҳукумат тузулубдир», деган хабарлар юрий бошлар. Локин бу хабарларға бизим «Охунд домла» сира ишонмайдир. Шу хабарларни сўйлавчига қизиқ туриш билан: «Эй, сен ахмоқ бўлиб қолдингми? Оқ подшоҳни ўрнида» тушуруб бўлар эмиш? Яхшиким бу сўзни манга айтдинг, ёмонроқ кишига айтсанг бошинг кетадир — бошинг! Дамингни чиқарма! Бу хабар мастравойларнинг хабари!4

— Мастравой деган ким тақсир? — Ҳа, кўчаларга тош терадирганлар-чи, ана шунларни

мастравой дерлар, шунларнинг хабарига ишониб бўладирми?

Орадан ўн беш кун ўтуб кетадир... Некалайнинг политса — миршаблари, қозилари,

мингбошилари ўрундан чиқарилиб бошқалар сайлана бошлар. Юртнинг туруши ўзгарар. Сайлов — йиғинларнинг бир нечасинда Охунд домламизнинг ҳам қатнашнолари бўладир. Охунд домламизға эмди оқ подшоҳнинг ҳақиқатдан тахтдан тобутга олинғани сезилур. Локин бу

-----------------

1 Подшоҳнинг буйруғи вожибдир, яъни мажбурий, вожибнинг маъноси шуки, буткул фарз, дея олмаймиз, фарз Оллоҳнинг буйруғи. 2 Ғарқи оҳан — темирга бой. 3 Эр назар қилган — халҳнинг ишончига кирган. 4 1914-йилда исён этувчи рабочийлар домламизға мастравой бўлиб танилған. (Муал.).

5

ишга нима учундирким анинг ичи бир турли ғаш бўлуб: «Эй худоё тўба, бу нима деган гап эмди!..» — деб қўядир.

— Оқ подшоҳ ўрнидан тушурулибдир, «янги ҳукумат» деган ҳукумат бўлубдир. Аммо мана бу «сайлов» деган нима деган номаъқулчилиқ? Худоё тўба! Худоё тўба!.. Одамларнинг оғзиндағи «ҳуррият» дегани нима деган сўз; ердан «ҳуррият», кўкдан «ҳуррият», бугун сайлов, эрта сайлов! Худоё тўба! Худоё тўба!.. Халқ оғзиндағи «ҳуррият, ҳуррият» деган сўзга биринчи эшитувда тушунилмаса ҳам луғат кўрилгандан кейин бир оз тушунилди.

Охунд домламиз оқ подшоҳни ўрундан тушурулиб Керенскийнинг1 подшоҳ кўтарилганини «бўлибдир, бўлибдир эмди» билан зиҳнига сиғдирса-да, ҳалиги «янгидан сайловни» сира миясига сиғдира олмади. «Халқ истагича янгидан сайлаб қўйиш» деган гап анинг ичини ари каби талий бошлади. Нечун ари бўлиб таламасин. ...мадрасасининг биринчи мударриси этиб Алланарсамоф ёғиндан берилган указни бекорга чиқариб Охунд домламиз ўрниға бошқани сайлаймиз, десалар!.. Уҳҳҳ!..

III

Отун ойимға указни олиб чиқувни буюриб ўзи айвонга ўлтурди. Шул вақтда даруни дилдан2 оҳ тортиб юборған ҳам эди. Указ қоғози бундан бир йил илгари сандуқға тушувда Охунд домлаға қандай умидлар берган бўлса бу кун сандуқдан чиқувда шу даража умидсизлик туғдирди.

Отун ойимдан указни олиб оча бошлади. Бу қоғоз яхши сақланғани учун ҳар қабатини очилған сари шалдирар ва бу шалдиров Охунд домлани алланечук маъюс этар эди.

Указ очилиб бўлди. Домламизнинг русчадан хабари бўлмаса ҳам ҳоким маҳкамасининг мирзаси ёғиндан указни беришда: «...Мадрасинки первой мударрису господину Муллашариф Охуну Мулла Зариф Охунову» деб ўқуб бериши эсига тушуб ўшал вақт бутун аъзоси тил билан онглатиб бўлмаслиқ бир лаззат билан жимирлашиб кеткани эсига келиб кетди. Господин первой мударрисни

-------------------

1 Керенский Александр Фёдорович — 1917 йил 7 февралдан 25 октябргача Россиянинг Вақтли ҳукумат бошлиғи бўлиб турган. Эсерлар партиясининг ва Вақтли ҳукумат Давлат думасининг аъзоси. 2 Даруни дил — чин дилдан.

6

таъйин этиб чиройлиқ қилиб қўйилған бурмача имзолар билан семуруғ қушли тамғаларға кўзи тушуб ўтди. Аммо шул вақт «ҳуррият, сайлов» шарт этиб эсига тушуб кетди. Указ қўлидан ерга тушуб кетаёзди... Эмди бир неча вақт ҳушдан ҳам кетган эди.

Эси ўзига келгач указни буклий бошлади. Указ: «Мени кўрма, ҳам куйма!» деган каби бўлуб ўз-ўзиндан шалдировсиз буклана бошлади. Отун ойим указни сандуқға олиб кетмакда бўлғанида ортидан алвидоъ қилған каби маъюсона қараб турар эди. Яна бир гулдурос билан оҳ тортғандан сўнг оқ подшоҳни ўриндан тушурғанлари учун мастравойларга лаънат ўқуди.

Шундай лаънат ўқудиким: «Шул соат мастравойларни ер ютса оқ подшоҳ ўз ўрниға ўлтуруб «ҳуррият, сайлов»ни йўқ қилса указ указликда қолса!..»

Аммо Охунд домланинг дуоси ижобат ҳадафига1 тегудан вақт ўткан эди. Локин домланинг бу «сайлов» ташвиши ва мастравойларга дуойи бади ўринсиз бўлиб чиқған эди. Негаким иш домланинг фойдасиға қуморила бошлаған, янги оқ подшоҳ (Керенский) вақтида домлаларимизға ўхшаған «сайлов» сичқонлари учун ҳар қанча иш қилинса майдон очиқ эди. Ёлғуз... ёлғуз «ёш» деган бир фирқани иш бошидан ҳайдалса...

IV

Эмди халқ орасиға дин отидан ёшларға қарши ташвиқот юргузила бошламиш эди.

Ҳозир бизнинг Охунд домламиз нима қилур эди? Домламизнинг ўзи политикан эмасми? Ишнинг тубига

аллақачон тушуниб ёшларға қарши ташвиқот денгизинда юзар эди.

Иш Охунд домламиз кабиларнинг фойдаси билан натижаланди. Эмди Охунд домламизнинг оғзи қулоғида, «Дин бузувчи даҳрий ёшлар!» деган жаҳр2 оғзидан фаввора уруб чиқадир. Домламиз масти лояъқил;3 ҳозир домлаға Некалай золим, Керенский одили аъдал 4 указнинг ҳам бир тийинлик қиймати йўқ; тиласа мударрис, тиласа қози, тиласа дума!4 Вассалом...

------------------

1 Ижобат ҳадафи — нишон. 2 Жаҳр — шиор. 3 Масти лояъқил — беҳуш даражада

маст бўлиш. 4 Одили аъдал — одиллар одили. 5 Дўма — дума аъзоси.

7

V

1917-нчи йилнинг сентабрлари эди, шекилли... Янги ҳукумат қаршисиға болшевиклар қўзғалмоқда... деган хабарлар юрий бошлади. Илгарирак домламиз бу хабарларға кўбда ишонмаса ҳам кейинрак ўйлий бошлади. Болшевиклар ҳақинда маълумот эгаси бўлмағани учун ундан, бундан суриштурмоқға турди.

Ўҳўўў... болшевик! Ер ютсун, ер ютсун!! Динни билмаса, бой ва уламо (хоин уламо)ни1 ер билан яксон қилмоқ тиласа. Мол-мулкни муштарак2 деб билса!..

Бу маълумотни олғач кеча-кундуз: «Эй бор худоё, Керенский ҳукуматини қиёматғача оёғдан йиқитма!» деб дуо қилмоқға киришди. Воқиъан ҳазрат Оҳунд домламизнинг бусотдағи бор дастмоялари шулгина эди.

VI

Йигирма нечанчи... ой эди, оламни тўп гум-гуми, пулемит тартараги босған эди. Икки фирқа, яъни бой уламо билан камбағал бенаво3 жон бериб жон олмоқда эди. Охунд домламизда бошқа камолот кутгандан ортиқ бир равишда бўлса ҳам юрак деган неъматдан маҳрум бўлғанлари учун биринчи милтиқ товши билан узлатни

-----------------

1 Хоин уламо — Туркистон мухторияти эълон қилингунга қадар Умум Туркистон мусулмонларининг тўртта съезди бўлиб ўтади. Бу съездларда «Уламо» жамиятиннг мутаассиб уламолари тараққийпарвар «Шўрои исломия» ва «Марказ Туркистон шўроси» уюшмалари билан доим рақобатда туриб, Туркистонни идора шакли хусусидаги масалада замон талабига жавоб бермайдиган эски тартиб-усулларни, хонликни ёқлаб чиқадилар. Сиёсий курашларда қатнашиб келаётган нуфузли «Уламо» жамиятининг ноўрин бу талаби Умум Туркистон мусулмонлари съездини ва сўнгра эса Туркистон мухториятини авом халққа қисман бўлса ҳам ёмон кўрсатишда большевикларга дастак бўлиб келади. Ҳатто Тошкентнинг қадимчи уламолари «Уламо» съездида (1917 йил, 17—20 сентябрь) юқорида айтилган уюшмаларга аччиқ қилиб большевиклар билан тил бириктиради. Гарчи Туркистон Мухторияти ҳалокатининг сабаблари мухторият ҳайъати аъзолари орасида ноаҳиллиқ, миллий сармоянинг йўқлиги ва қуролсизлик, миллий аскарсизлик ва бошқалар бўлсада, мухторият кунларида (1917 йил, 25 ноябрь — 1918 йил, 9 февраль) Шерали Лапин бошчилигидаги Тошкент «Уламо» жамияти мухториятни тан олмай, ўзларига «Тошкент уламо жумҳурияти» тузиб Туркистон мухториятида парокандаликни бошлаб бериб хоинлик қилган эди. Муаллиф шу воқеаларни назарда тутяпти. 2 Муштарак — ўртада, умумий. 3 Бенаво — фақир, қашшоқ.

8

ихтиёр қилмишлар эди. Ҳар бир тўп товши Оҳунд ҳазратимизга эшитилган сари узлатхонада ичлари шувиллашмакда эди.

Натижада камбағал бенаво бой ва уламони етти қат ернинг остиға киргузуб юборадирған даражада енгди... Бу хабар Оҳунд домламизнинг узлатхоналариға ирсол этилмиш.1 Домламиз жондан умид узуб ҳар минут «Калимаи таййиба»2 ва «Калимаи шаҳодат»ни3 вирди забон4

этмишлар эди.

VII

Орадан ўн кун ўтди. Оҳунд домламиз йўқ, йигирма кун ўтди, дараксиз, ўттуз кун деганда аёвли жонни бир ҳович қилиб, узлатхонанинг эшикидан мўраладилар. Ўттуз биринчи кунда атак-чечак қилиб узлатхона атрофинда синов учун юриб кўрдилар.

Тадриж ба тадриж5 аҳли аёл ёниға борувни жаноб ҳақ тинчлик ва осойишталиқ билан Оҳунд домламизға муяссар қилди. Тўп билан пулемит, болшевикларнинг астаҳидил тутған сиёсати ва алалҳусус сиёсиюнлиқ Оҳунд домламизнинг юрагини олиб қўйғанлиқдан бундан сўнг сиёсатға оралашмаслиқ аҳли аёл ўртасинда аҳд этилди.

Тинчгина имомгарчиликда давом этила бошланди. Илгари болшевик оғаларнинг, кимнинг отини, кимнинг молини, кимнинг ерини тортиб олувлариға қандай маъни беришга ожиз бўлған Оҳунд домламиз «Мифтоҳул-жинон»6 ва амсоли7 китоблардан истихрож этиб:8 «Замона охир бўлиб, қиёмат яқинлашған экак, бу кунги болшевик деганимиз яъжуж-маъжуж9 ва ё доббатул-арз10 бўлур» деб ўйлар эди. Ўшал вақтда бундай демакга балким анинг ҳақи ҳам бўлғандир, локин бу кунда анинг яъжуж-маъжуж,

------------------

1 Ирсол этиш — юбориш, етказиш. 2 «Калимаи таййиба» — Ла илаҳа иллал-лоҳу Муҳаммадур — росувлуллоҳ. (Оллоҳдан бошқа маъбуд йўқ ва Муҳаммад унинг

расули.) 3 «Калимаи шаҳодат» — Ашҳаду ал-ла илаҳа илла-ллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росувлуҳ. (Гувоҳлик бераманки, Оллоҳдан бошқа ҳеч маъбуд йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ҳамда пайғамбаридир). 4 Вирди забон — тилда такрорлаш. 5 Тадриж ба тадриж — аста-секин. 6 «Мифтоҳул-жинон» —(«Жаннатлар калиди») — авлиёлар ҳаётига, ислом рукнларига оид китоб, муаллифи Муҳаммад Мужир Адиб. 7 Амсоли — каби. 8 Истиҳрож этиш — цитата чиқариш, келтириш. 9 Афсонага кўра — хунук башара, баҳайбат, ҳамма нарсани нобуд қилувчи, одамхўр маҳлуқлар.

(Муал.). 10 Доббатул — арз — қирчумоли (тропик мамлакатларда яшовчи зарарли ҳашарот).

9

Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasihttps://kitobxon.com/oz/asar/3058 saytida.

Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версиясиhttps://kitobxon.com/uz/asar/3058 сайтида.

Это был ознакомительный отрывок. Полнуюверсию можно найти на сайте

https://kitobxon.com/ru/asar/3058